1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi


Аудиторлик фаолиятини режалаштиришнинг босқичлари ва асосий тамоиллари


Download 348.77 Kb.
bet12/89
Sana26.03.2023
Hajmi348.77 Kb.
#1297467
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   89
Bog'liq
hammasi faqat 35-45 gacha yuq

3. Аудиторлик фаолиятини режалаштиришнинг босқичлари ва асосий тамоиллари.
Режа(дастур) босқичлари (3), уйғунлик (комплекс), услуксизлик, мақбуллик.
Режа (дастур), мақсадлар, (7) №-3 босқичлари.
Аудитни режалаштириш чоғида аудиторлик ташкилоти томонидан қўлланиладиган меъёрлар №3 «Аудитни режалаштириш» номли аудиторлик фаолиятининг миллий стандарти (АФМС) билан белгиланади. аудитни режалаштириш жараёни аудиторлик ташкилоти билан хўжалик юритувчи субъект ўртасида шартнома тузилгунга қадар бошланади. Режалаштириш аудиторлик текширувини бошлангич босқичи бўлиб, аудиторлар режа тузулгунга қадар бевосита текширув жараёнини бошламасликлари лозим. Стандартга мувофиқ аудитни режалаштириш қуйидаги босқичларга бўлинади:
а) аудитни дастлабки режалаштириш;
б) аудитнинг умумий режасини тайёрлаш ва тузиш;
в) аудит дастурини тайёрлаш ва тузиш
Агар умумий аудит режаси сифатида намунавий режа танланса, у ҳолда режалаштириш чоғида асосий эътиборни аудит дастурини тузишга қаратиш зарур. Режалаштириш аудиторлик гуруҳи раҳбари томонидан аудит ўтказишнинг умумий тамойиллари каби, хусусий тамойилларига ҳам мувофиқ амалга оширилиши лозим. Улар:

  • уйғунлик (комплекслик);

  • узлуксизлик,

  • мақбуллик.

  • Уйғунлик тамойили аудитнинг дастлабки режасини тузишдан тортиб, то умумий режаси ва дастурини тузгунга қадар бўлган барча босқичларнинг ўзаро боғлиқлиги ва мувофиқлигини таъминлашни назарда тутади.

  • Режалаштиришнинг узлуксизлик тамойили текширувда иштирок этадиган аудиторларга келишилган топшириклар белгиланиши ва режалаштириш босқичларининг муддатлар ҳамда таркибий бўлинмалар бўйича боғлиқлигида ифодаланади.

  • Аудитни режалаштиришнинг мақбуллик тамойили шундан иборатки, режалаштириш чоғида аудиторлик ташкилоти ўзи белгилаган мезонлар асосида аудитнинг умумий режаси ва дастуридан мақбулини танлаш имкониятига эга бўлиши зарур

Стандартда кўрсатилишича, аудитор умумий режада аудит ўтказиш муддатлари ва аудит ўтказиш графигини тузишни, аудиторлик ҳисоботи (хўжалик юритувчи субъект раҳбария-тига ёзма ахборот) ва аудиторлик хулосаси тузишни назарда тутиши лозим. Режалаштириш чоғида аудитор қуйидагиларни ҳисобга олиши зарур:

  • келгуси даврдаги вақт сарфи ҳисоб-китоби (такрорий аудит ўтказиш ҳолларида) ва ҳақикий меҳнат харажатлари;

  • муҳимлик даражаси;

  • аудиторлик гуруҳини тузиш, аудит ўтказишга жалб қили-надиган аудиторлар сони ва малакаси;

  • аудиторларни, уларнинг малакавий даражалари ва лаво-зимларига мувофиқ аудит ўтказиладиган муайян участкаларга тақсимлаш;

  • аудиторлик гуруҳининг барча аъзоларига йўл - йўриқ кўр-сатиш, уларни мижознинг молия-хўжалик фаолияти билан таништириш ;

  • аудиторлик гуруҳи раҳбарининг режа бажарилиши ва ёрдамчи аудиторлар ишлари сифати устидан назорат ўрнати-ши;

аудиторлик амалларини бажариш билан боғлиқ услубий масалаларни тушунтириш.


Download 348.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling