1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi


Download 348.77 Kb.
bet20/89
Sana26.03.2023
Hajmi348.77 Kb.
#1297467
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   89
Bog'liq
hammasi faqat 35-45 gacha yuq

Текшириладиган тўплам – бу маълум элементлар йиғин-дисидир. Аудитда бухгалтерия ёзувлари (проводкалари), моддалар, ёзувлар тўплам элементлари сифатида танлаб олиниб, ушбу танлаш улар ҳақида маълумот бериши лозим.
Текшириладиган тўпламни шакллантириш учун мижоз-корхонанинг барча ҳужжатлари турли белгилар – ҳужжатлар тури, моддий жавобгар шахслар, вақтинчалик изчиллиги ва бошқалар бўйича маълумотлар ўхшаш бўлакларга бўлиб чиқилади. Масалан, аудитор маълум суммадан юқори дебитор қарзлар ҳақидаги ахборотларни тўплайдиган бўлса, у ҳолда дебиторлар билан ҳисоб-китобларга тааллуқли бўлган, аммо белгиланган (шарт қилиб қўйил-ган) сум-мадан кам бўлмаган барча бухгалтерия ҳужжатлари, ёзувлар ва ҳоказолар тўплами текшириладиган тўплам бўлиб ҳисобланади.
Бундай турдаги танловда танлаш бирлиги кузатиш бирлиги билан мос келади. Бу мижоз корхонасида тайёрланган ёки мижознинг учинчи шахслардан олган ҳужжатларидир. Танлаш бирлиги ва кузатиш бирлиги бир-биридан фарқ қилади. Кузатиш бирлиги аудиторлик текширувида шартли қабул қилин-ган. Бухгалтерия ҳисобининг ҳар қандай бўлими ёки соҳаси, хўжалик муомалаларининг тури кузатиш бирлиги бўлиши мумкин. Битта кузатиш бирлиги ичида ҳар хил танлаш бирликлари бўлиши мумкин. Танлаш бирлиги сифатида энг батафсил элемент аниқланганда танлов самарадорлиги ошади. Аммо, бунда ушбу элемент албатта текшириладиган бўлиши шарт.


8-вариант
1. Аудитнинг предмети.
Мулк, молиявий операциялар, молиявий натижалар, ----, савдо, хизмат кўрсатиш.
Аудитнинг пердмети хўжалик юритувчи субъектлар, уларнинг фаолиятлари ҳисобланади.
Аудитнинг предметига корхона молиявий ҳисоботнинг тўғрилиги, ҳисоб сиёсатига, солиқ сиёсатига тўлиқ амал қилинишликни текшириш ҳам киради. Аудитнинг аниқ предмети ёки объекти мижоз билан тузилган шартномага бевосита боғлиқ бўлади.
Бозор шароитида корхоналарнинг фаолияти кенгайиб ҳар томонлама ривожланмоқда. Иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги босқичида аудитнинг асосий объектлари қуйидагилардан иборат бўлиши керак деб ҳисоблаймиз:
- мулкларни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш билан боғлиқ бўлган опрециялар;
- молиявий натижаларни шакллантирувчи кўрсаткичлар ( харажатлар, даромадлар, фойда ( зарарлар);
- валюта операциялари;
- ташқи иқтисодий фаолият, шу жумладан хорижий сармоялар;
- ҳисоб-китоб операциялари ( дебиторлик, кредиторлик қарзлари);
-қимматбаҳо қоғозлар билан боғлиқ жараёнлар.
Шундай қилиб аудитнинг предмети ва объектлари қуйидаги тартибда гуруҳлаш мумкин:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятлари;

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг активлари ва мажбуриятлари;

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг алоҳида жараёнлари ( операциялари).

Аудитнинг асосий предмети бўлган корхоналарнинг фаолиятлари қуйидагиларга бўлинади:

  • ишлаб чиқариш фаолияти;

  • савдо фаолияти;

  • хизмат кўрсатиш фаолияти.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятлари ўз навбатида қуйидаги жараёнларни ўз ичига олади:

  • таъминот жараёни;

  • ишлаб чиқариш жараёни;

  • реализация жараёни.

Жараёнлар хўжалик операциялари орқали содир бўлади.
Хўжалик жараёнларнинг аудити маълум кўрсаткичларни текшириш орқали амалга оширилади. Ушбу кўрсаткичларнинг иккига бўлиш мумкин:

  • миқдор кўрсаткичлари;

  • сифат кўрсаткичлари.


Download 348.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling