1-variant Auditning paydo bo‘lishi va rivojlanishi


-вариант 1. Аудиторлик фаолияти ва унинг профессионал хизматлари


Download 348.77 Kb.
bet13/89
Sana26.03.2023
Hajmi348.77 Kb.
#1297467
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   89
Bog'liq
hammasi faqat 35-45 gacha yuq

6-вариант
1. Аудиторлик фаолияти ва унинг профессионал хизматлари.
Аудиторлик текширувлари, профессионал хизматлар, шартнома, сертификат, лицензия.
Auditorlik tekshiruvi juda keng qamrovli tushincha bo’lib qisqa qilib tushintirilganda korxona faoliyatidagi hisobotlarni realligiga baho berish xizmati hisoblanadi.
Аудиторлик текшируви қай тарзда ўтказилишига кўра мажбурий ва ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текширувларга бўлинади. «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ фаолият турига кўра қуйидаги иқтисодий субъектлар ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши керак:
акциядорлик жамиятлари;
банклар ва бошқа кредит ташкилотлари;
суғурта ташкилотлари;
инвестиция фондлари ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг маблағларини жамлаб турувчи бошқа фондлар ҳамда уларнинг бошқарув компаниялари;
Аудиторлик ташкилотлари мажбурий ва ташаббус тарзидаги (ихтиёрий) аудиторлик текширувларидан ташқари, ЎзбекистонРеспубликаси «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги қонуни ва «Аудиторлик ташкилотларининг профессионал хизматлари» номли аудиторлик фаолияти миллий стандарти(АФМС)да кўрсатилган, исталган профессионал хизматларни кўрсатишлари мумкин. Бундай хизматларга қуйидаги-лар киради:
а) бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш, қайта тиклаш ва юритиш.
кўплаб тадбирларни ва аввало узоқ муддатли ҳисоб сиёсатини аниқлаш, бухгалтерлик ҳисобининг шаклини танлаш, техник воситалар мажмуини танлаш, бухгалтерлик хизматининг тузулмасини шакллантириш, ҳужжатлар айланиш графигини ва бухгалтер ходимларнинг хизмат вазифаларини ишлаб чиқиш ва бошқаларни ўз ичига олади. Ушбу тадбирларни ўтказиш натижасида буюртмачи корхонада бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Мазкур хизмат турининг ўзи бир марталик хусусиятга эга бўлиб, янгидан ташкил этилаётган корхоналарда алоҳида аудиторлик ташкилотлари томонидан бухгалтерия (молиявий, бошқарув) ҳисобини ташкил этиш технологиясига талаб жуда катта. Бухгалтерия ҳисобини йўлга қўйиш бўйича кўрсатиладиган профессионал хизматнинг давоми сифатида аудиторлик ташкилоти мижоз-корхона бухгалтерияси учун бўлим бухгалтерларидан тортиб то бош бухгалтер ва молия ишлари бўйича ходимларни танлаши ва ўқитиб бериши ҳам мумкин.

б) молиявий ҳисоботни тузиш; . Профессионал хизматнинг ушбу тури асосан икки хил бўлиши мумкин. Биринчидан, аудиторлик ташкилоти томонидан бухгалтерлик ҳисобини юритишга доир бажарилган ишлар мажмуининг якунида ҳисобот ҳам тузиб берилиши мумкин. Иккинчи ҳолатда аудиторлик ташкилотининг мустақил иши сифатида яъни буюртмачи томонидан тақдим этилган бухгалтерлик регистрларининг маълумотлари асосида фақатгина ҳисоботнинг ўзи тузиб берилиши ҳам мумкин.


Аудиторлик ташкилотлар мижоз-корхонага бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботни тузиб бериш билан бирга бюджетдан ташқари фондлар ва статистика органларига топшириладиган ҳисоботларни тузиш бўйича ҳам хизмат кўрсатиши мумкин.

в) миллий молиявий ҳисоботни бухгалтерия ҳисоби халқаро стандартларига ўтказиш;


Миллий иқтисодиётга хорижий инвестицияларни жалб этиш иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш-нинг муҳим белгиларидан бири ҳисобланади. Бу ишни муваффақиятли амалга ошириш учун миллий корхоналаримиз молиявий ҳисоботларини хорижий инвесторлар «ўқий оладиган тил»га – молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари (МҲХС) га ёки инвес-тор фаолият кўрсатаётган мамлакатдаги умум қабул қилинган ҳисоб принциплари (масалан, GAAP тизими)га ўтказиш зарур. Бунинг учун аудитор МҲХС ёки инвестор мамлакатидаги GAAP тизимини, уларнинг хусусиятларини ва бизнинг миллий молиявий ҳисобот-ларимиз билан қиёсий таҳлилини чуқур билиши зарур.
г) хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини таҳлил қилиш;
д) бухгалтерия ҳисоби, солиқ солиш, режалаштириш, менеджмент ва молия-хўжалик фаолиятининг бошқа масалалари юзасидан консалтинг хизмати;
е) солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар ва декларацияларни тузиш;
ж) аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятининг миллий стандартларида назарда тутилган бошқа профессионал хизматларни ҳам кўрсатишлари мумкин.
Ушбу келтирилган профессионал хизматлар рўйхати кенгайтирилиши ва тўлдирилиши мумкин, аммо ҳозирги кўринишда ҳам аудиторлик ташкилотлари томонидан таклиф қилинадиган хизматларнинг қанчалик хилма-хил эканлигини кўрсатмоқда.
аудиторлик текширувининг предмети, муддатлари ва бошқа шартлари аудиторлик текширувининг буюртмачиси билан аудиторлик ташкилотлари ўртасида тузиладиган аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада белгилаб қўйилади.
Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш – бу аудит соҳаси-даги қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назорати ўрнатиш услубидир. Аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, лицензия беришни рад этиш, лицензиянинг амал қилиш муддатини тўхтатиш, бекор қилиш, тўхтатиб туриш ёки амал қилишини тиклаш тўғрисидаги қарор Молия Вазирлигининг буйруғи билан расмийлаштирилади

Download 348.77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   89




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling