Ўқитувчи Ж.С. Файзуллаев
17-ВАРИАНТ
1. Қисқа муддатли оралиқда, рақобатлашган бозорда фирманинг мувозанати.
2. Бюджет чегараси ва бюджет чизиғи.
3. Умумий харажат ва о`ртача харажатларнинг ҳисоблаш усуллари фарқ қиладими?
4. Масала: Фирманинг умумий харажатлари функцияси қуйидаги формула орқали ифода этилган:
TC = 100 + 4Q + 0,25Q2.
Агар товарнинг нархи P = 4 га тенг бўлса, фирма қанча маҳсулот ишлаб чиқарса фойдани максималлаштиради? Ялпи даромад, ялпи харажат ва фойда қийматини аниқланг.
5. Масала: Истеъмолчининг бир ҳафталик даромади 96000 сўм. У ушбу даромадини колбаса ва сариёғга сарфлайди. Бир кг сариёғ нархи 8000 сўм, 1 кг колбаса нархи 3200 сўм. Нафлик функцияси ТU 0,5 XY.
Сариёғ нархи тушиб 6000 сўм бўлди.
Аниқлансин:
а) Нарх тушмасдан олдинги нафликни олиш учун даромадни қанчага ўзгартириш керак?
б) Алмаштириш самараси, даромад самараси ва умумий самара ҳисоблансин.
Ўқитувчи Ж.С. Файзуллаев
18-ВАРИАНТ
1. Монополистик ва олигополистик бозорлар.
2. Ишлаб чиқариш харажатлари графикда қандай тасвирланади?
3. Талаб ва таклиф эластиклиги.
4.Масала: Бирор товар бозорида талаб функцияси ва таклиф функцияси . Ишлаб чиқарувчилар ҳар бир товар учун бюджетга 6 доллар солиқ тўлайди.
Аниқлансин:
а) Бюджетга тўланадиган солиқ миқдорини, солиқнинг истеъмолчи ва ишлаб чиқарувчи зиммасига тушадиган қисмини ва жамиятнинг соф йўқотишини ҳисобланг;
б) Истеъмолчилар ва ишлаб чиқарувчиларнинг ютуқлари солиқ тўлагангунга қадар ва ундан сўнг қандай ўзгаради?
5.Масала: Монополист фирманинг харажатлар функцияси
Бир бирлик маҳсулот нархи 500 сўм бўлганда монополист маҳсулотига талаб 1500 донага тенг. Талабни нархга кўра эластиклик коэффициенти – 4 бўлса:
а) монополист маҳсулотига талаб функцияси аниқлансин;
б) монополист фойдасини максималлаштирувчи маҳсулот миқдори ва товар нархи топилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |