1-вариант “Товарлар халқаро олди-сотдиси тўғрисида”ги Вена конвенцияси тафсилотларини ёритинг


Xalqaro dengizda yuk tashish tushunchasini yoriting


Download 1.18 Mb.
bet11/21
Sana31.01.2023
Hajmi1.18 Mb.
#1145908
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
Yakuniy nazorat javoblari

2.Xalqaro dengizda yuk tashish tushunchasini yoriting.
2. Денгиз ва дарё транспортида юкларни ташишда аралаш дарё-денгиз тоифасидаги кемаларда денгиз савдо кодексига кўра икки турдаги ташиш шартномаси қўлланилади. Биринчи турдаги шартномага кўра бир-бири билан кемани фрахтлаш шартномасини тузган фрахт қилувчи (юк эгаси) ва фрахтачи (кема эгаси) тан олинади. Шартнома предмети - денгиз ёки дарё кемаси. Бу шартнома чартер деб аталадиган ҳужжат билан белгиланади. Чартерлар бўйича денгиз ташуви шартномаси халқаро меъёрлар билан тартибга солинади. Чартер бўйича фрахтлаш асосан дунёнинг турли портлари орасида фрахтларнинг юк ва ўлчамига боғлиқ ҳолда ишлайдиган транспорт кемаларини фрахтлашда қўлланилади.
Чартерларнинг платформа шакллари халқаро денгиз ташкилотлари конференцияларида келишилади ва тасдиқланади. Барча чартерлар 12 гуруҳга бўлинади.
Ташиш шартномасининг иккинчи тури денгиз ва дарё кемаларини олдиндан брон қилиш учун зарур бўлган коносамент деб аталадиган ҳужжатдир. Коносамент бўйича Ташиш шартномаси асосан доимий йўлларда асосий юкларни ташишда қўлланилади.
Етказиб бериш шартлари ташқи савдо битимининг асосий шартидир. У шартномани бажаришда сотувчи ва олувчининг мажбуриятларини белгилаб беради. Бу шарт шунинг учун ҳам базис шарти деб аталадики, унинг асосида шартнома бўйича товарнинг баҳоси, авваламбор, бу баҳога етказиб бериш бўйича харажатлар кириш-кирмаслигидан келиб чиқиб ўрнатилади.
Халқаро олди-сотди шартномаларини тузиш ва бажаришда етказиб беришнинг базисига кирадиган позицияларнинг мазмуни ва уларни шарҳлаш бир қатор меъёрий ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Бу авваламбор, БМТнинг 1980 йилги “Товарлар халқаро олди-сотдиси тўғрисида конвенцияси (Вена конвенцияси)” дир. Бу ҳужжатга 50 га яқин давлатлар, жумладан, Россия, Беларусь, Украина Эстония, Литва, Молдова ва бошқалар имзо чеккан. Конвенция, қисман, товарни етказиб бериш ва ҳужжатларни бериш, юкни харидорнинг қабул қилиб олиши ва шартноманинг базис шартларига кирувчи бошқа бир қатор қоидаларни шарҳлайди.
Баъзи мамлакатларнинг миллий қонунчилиги ҳам олди-сотди шартномаларининг шартларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатларга эга. Масалан, Ўзбекистон Республикасида етказиб беришнинг базис шартларига тегишли бир қанча қоидалар ФКнинг II-қисми билан тартибга солинади. Унда илк бор юридик шахсларнинг шартнома тузиш ва унинг шартларини, жумладан базис шартларини томонларнинг ихтиёрига кўра белгилашдаги эркинлиги тўғрисидаги муҳим қоида мустаҳкамлаб қўйилган.
Бунда Ўзбекситон Республикаси ФКнинг 7-моддаси халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган меъёрлари ва халқаро шартномалар мамлакат ҳуқуқ тизимининг таркибий қисми эканлигини назарда тутади.
Олди-сотди шартномасининг томонлари ўртасидаги муносабатларнинг навбатдаги, жумладан етказиб беришнинг базиси бўйича ҳам тартибга солувчиси савдо одати ёки ишбилармонлик муомаласи одатлари ҳисобланади.
1980 йилги Вена конвенциясининг 9-моддасида одатларнинг маъноси мустаҳкамлаб қўйилган. Бунда, қисман, томонлар ўзлари келишиб олган ҳар қандай одатлар ва ўзаро муносабатларида ўрнатилган ва амалиёт орқали бир-бирларига боғланганликлари белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг ФКда (I қисм) шунингдек, томонларнинг муносабатларида ишбилармонлик одатлари қўлланилиши мумкинлиги назарда тутилган. Лекин бунда 5-моддада агар бундай одатлар битимнинг томонлари учун қонунлар ёки шартноманинг мажбурий бўлган қоидаларига зид келса, улар ҳақиқий эмаслиги ҳақида изоҳ бериб ўтилади. Жаҳон савдо амалиётида Савдо терминларини шарҳлаш қоидалари энг кўп қўлланилади. У базисларнинг маъносини аниқлаштириб беради. У Халқаро савдо палатаси томонидан базисларнинг маъносини бир хиллаштириш ва турли мамлакатлардан қатнашаётганларнинг шартномаларини тузиш ва уларни бажаришларини бир хилда тушунишлари мақсадида ишлаб чиқилади.
1921 йил Халқаро ҳуқуқ ассоциациясининг ташаббусига кўра, коносаментларга тегишли Гаага қоидалари тузилди. 1922, 1923 ва 1924 йиллардаги Брюссел дипломатик конференцияларида улар халқаро миқёсда тан олиниши тавсия этилди. Бу қоидаларда Ташувчига у бекор қила олмайдиган бир қатор чеклашлар қўйилган. Бу кемани денгизга чиқишга яроқлилиги, ортиш вақтида юкка муносабат, тахлаш, сақлашда стандарт шаклдаги коносамент берилишига таалуқли эди. 1968 йилда Брюсселда Гаага қоидалари яна қайтадан кўриб чиқилди ва Гаага-Висби қоидалари номини олди. Бу қоидаларни: Буюк Британия, Белгия, Дания, Эквадор, Миср, Финляндия, Франция, Германия, Ливан, Нидерландия, Норвегия, Польша, Сингапур, Испания, Шри-Ланка, Швеция, Швейцария, Сурия ва бошқа мамлакатлар қабул қилишди. Гаага-Висби қоидалари 1978 йилдаги БМТнинг юкларни денгиз орқали ташиши тўғрисидаги конвенциясида ўзгартирилди ва “Гамбург қоидалари” номини олди. Улар ЮНСИТРАЛ томонидан тайёрланди ва 1978 йил 30 мартда Гаагадаги БМТ конференцияси томонидан қабул қилинди.
Юқорида таъкидланганидек, халқаро денгиз транспортида кўплаб ҳужжатлар ишлатилган, масалан етказиб бериш хати, денгиз ҳисоб-варақаси, юкни бортга ортиш ва штурман қайдномаси ва бошқалар. Лекин фақат коносамент энг юқори даражада халқаро унификация қилиш мавзусига айланди. Бир қатор мамлакатлар тарафидан 1924 йилда “Коносамент бўйича бир қатор қоидаларни унификация қилиш тўғрисида” Брюссел конвенцияси тузилди, баъзан бу конвенцияни Гаага қоидалари деб ҳам номланган. 1968 йилда Конвенция Брюссел протоколи деб ўзгартирилди, ва яна Висби қоидалари (Биринчи марта Конвенция нормалари 1921 йилда Голландиянинг Гаага шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро ҳуқуқ ассоциацияси йиғилишида ишлаб чиқилган, шунинг учун Гаага қоидалари; Висби – Швециянинг Готланд оролининг пойтахти) деб номлана бошланди. Мазкур конвенция протокол билан биргаликда, “Hague-Visby rules” деб номланади. Конвенцияда 70 дан ортиқ давлатлар, шу жумладан асосий денгиз ҳукмронлари ҳисобланмиш АҚШ, Буюк Британия ҳамда бошқалар иштирок этади.
Шунингдек, Гамбург қоидалари қуйидагиларни назарда тутади:
− барча денгиз юк ташиш шартномаларининг қўлланилиши;
− ташувчининг юк унинг ихтиёрида бўлган бутун вақт мобайнида жавобгарлиги;
− навигация хатолари учун ташувчи жавобгарлигининг истисносини бекор қилиш;
− ташувчининг юк учун жавобгарлигининнг максимал қоидалари.

Консамент учта асосий функцияни бажаради:


- кема эгаси (юкни ташувчи) томонидан юк ташиш учун қабул қилиб олинганлигини тасдиқлайди. У кўрсатилган миқдордаги ва ҳолатдаги маълум товарлар кемага белгиланган жойга етказиб бериш учун юкланганлиги ва ташиш учун товарлар кема эгасининг сақловига қабул қилиб олинганлигини тасдиқлайдиган, кема эгаси ёки унинг вакили томонидан бериладиган тилхатдир; - товарларни тақсимлаш ҳужжати ҳисобланади. Коносаментнинг оригинали эгасига юкни тасарруф этиш ҳуқуқини беради. Бу шуни билдирадики, фақат коносаментда кўрсатилган ёки тақдим этувчига коносаментга эга бўлган шахсгина коносаментда кўрсатилган товарни кема эгасидан талаб қилиб олиш ва бу товарни тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлади. Ҳали йўлда бўлган ва консаментда тақдим этилаётган товарни сотиш учун товар эгаси консаментни сотиши ёки унда кўрсатилган ҳуқуқларни бошқа шахсга беришининг ўзиёқ етарлидир; - юкни денгиз йўли билан ташиш тўрисидаги шартноманинг тузилганлигидан далолат беради. Бу шартнома бўйича юк ташувчи ҳужжат тақдим этилиши билан юкни етказиб бериш мажбуриятини олади, яъни бу ҳужжат юкни жўнатувчи ва кема эгаси ўртасида юкни денгиз йўли орқали ташаш тўрисидаги шартнома тузилганлигини билдирадиган ягона далилдир.
Коносаментнинг эгасининг номи ёзилган коносамент, ордерли коносамент, тақдим этиладиган консамент каби турларини ажратиб кўрсатадилар.


Download 1.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling