1-вариант “Товарлар халқаро олди-сотдиси тўғрисида”ги Вена конвенцияси тафсилотларини ёритинг
-BILET 1Xalqaro shartnomalarning majburiy shartlariga nimalar kiradi?
Download 1.18 Mb.
|
Yakuniy nazorat javoblari
10-BILET
1Xalqaro shartnomalarning majburiy shartlariga nimalar kiradi? 1 Мажбурий шартларга қуйидагилар киради: − Шартноманинг номланиши, асос қилиб олинган ва қонун билан мустахкамланган битим номи билан бир хил бўлиши керак. − Шартноманинг тузилган жойи ва санаси (имзоланган). − Томонларнинг худди мамлакатидаги савдо реестрида расмийлаштирилган номидек белгиланиши талаб этилади. Чунки, амалиётда бази тадбиркорлар ширкатининг номини тўлиқ ёзмай, шартнома шартларини бажармай, унинг бу шартномага таъллуқли эмаслигига, жарима ва санкциялар унга тааллуқли эмаслигига далолат қилган холатлар бўлган. Шунинг учун томонларнинг тўлиқ номлари ва жойлашган мамлакати кўрсатилиши зарур; − Шартномага имзо чекувчи шахслар. Айниқса уларнинг мансаблари ҳам кўрсатилиши керак. − Шартноманинг предмети (олди-сотдининг предмети ҳисобланмиш товар ва хизматнинг белгиланиши, қўшимча равишда унинг сифати кўрсатилиши, одатда товарнинг халқаро ёки миллий стандарти кўрсатилади); − Товарнинг ҳажми ва етказиб бериш муддатлари; − Етказиб беришнинг базис шартлари (FOB, FAS, DDP, Франко ва бошқалар); − Товар баҳоси ва шартноманинг умумий суммаси. − Кафолатлар (масалан, автомобил, машина, технологиялар, қурилиш монтаж ишларида) − Тўлов шартлари (масалан, банк ўтказмаси, аккредитив, инкассо ва бошқалар) − Санкция ва рекламациялар (жарима, претензиялар); − Томонларнинг юридик манзиллари ва имзолари ҳамда муҳрлари; Ўз навбатида калитли ва энг зарурий шартлардан бирлари, бу етказиб беришнинг базис шартлари ва тўлов шартларидир. Чунки улар битимнинг энг катта қисмини бажарадилар. Масалан, нарх-наво даражаси, транспортировка масаласи, схема ва ҳисоб-китоб тартиби, ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш, чунки ундаги йўл қўйилган хато ва камчиликлар шартномани бажарилишини қийинлаштиради. Шартноманинг қўшимча ва бошқа шартлари. Шартноманинг қўшимча шартларига қуйидагилар киради: 1. Товарнинг сифати (шартноманинг предметида кўрсатилган товарни расшифровка қилувчи ва деталлаштирувчи сифатлари) 2. Товарларни етказиб бериш ва қабул қилиш; 3. Транспорт шартлари; 4. Суғурталаш; 5. Юклаш ҳужжатлари; 6. Ўраш ва маркировкалаш; 42 7. Форс-мажор ҳолатлар; 8. Арбитраж; 9. Шунингдек, бошқа шартлар. Форс-мажор ҳолатлар (бошқариб бўлмас кучлар ҳолати) шартномаларда аниқ ва тиниқ акс эттирилиши лозим. Шартномани бажарилиши мобайнида шундай ҳолатлар юз бериши мумкинки, уларни шартномани тузаётган пайтда олдиндан билиб бўлмайди, улар мисли кўрилмаган вақтда юз бериб, фавқулотда намаён бўлади. Бундай ҳолатлар форс-мажор ҳолатлар деб юритилади. Бундай ҳолатларга одатда ёнғинлар, сув тошқинлари, ер қимирлаши, эпидемия, авария ва бошқа шу кабилар киради. Бу ҳолатлар юз берган вақтда шартномани шартларини бажарилиши бутунлай тўхтатилади ва ушбу ҳолатнинг тугашигача ёки асоратларининг йўқотишгача давом этиши мумкин. Турли зиддиятлардан қочиш мақсадида қандай ҳолатлар форс-мажор ҳолатларга киришини шартномада санаб ўтадилар. Шартномада қайси томонда форс-мажор ҳолати юзага келган бўлса, шу томон мажбуриятларни бажаришга имкон бўлмаётгани ҳақида белгиланган муддат (одатда 3-5 кун) ичида хабардор қилиши кераклиги кўрсатилган бўлиши керак. Шунингдек халқаро савдо палатадарида қабул қилинган, ушбу ҳолат юз берганини тасдиқловчи ҳужжатни иккинчи томонга тақдим этиши зарур. Бундай ҳолатлар жуда узоқ муддат чўзилиши ҳам мумкинлиги сабабли, контрагентлар бундай ҳолатлар юз берган тақдирда, маълум бир муддатдан кейин шартномани бекор қилишлари мумкинлиги ҳақида ҳам ўзаро келишишлари зарур. Лекин бу борада улар бир-бирларидан ҳеч қандай товон тўлашни ёки етказилган зарарларни талаб қилмасликлари кераклиги ҳам аниқ кўрсатилган бўлиши керак. Чунки, айрим вақтда импортёрлар экспортёрнинг мамлакатида форс-мажор ҳолатлар юз берганда, олдиндан тўлаган толовларини қайтариб беришни талаб қиладилар. Бундай зарурий ва қўшимча шартларга бўлишдан асосий мақсад, агар бир томон зарурий шартларнинг бирортасини бажармаса, у ҳолда иккинчи томон шартномани бекор қилиб, биринчи томондан етказилган зарарларни қоплаб беришини талаб қилиши мумкин. Албатта, шартномада иштирок этаётган томонлар юқорида қайд этилган бўлимлардан ташқари, яна бошқа қўшимча бўлимларни қўшишлари мумкин. Шартноманинг мазмунини унда қўйилган шартлар ташкил этади ва бу шартлар олдиндан сотувчи ва сотиб олувчи томонидан тахминий келишилади. Шартномани бажарилиши мобайнида шундай ҳолатлар юз бериши мумкинки, уларни шартномани тузаётган пайтда олдиндан билиб бўлмайди, улар мисли кўрилмаган вақтда юз бериб, фавқулотда намаён бўлади. Бундай ҳолатлар форс-мажор ҳолатлар деб юритилади. Бундай ҳолатларга одатда ёнғинлар, сув тошқинлари, ер қимирлаши, эпидемия, авария ва бошқа шу кабилар киради. Бу ҳолатлар юз берган вақтда шартномани шартларини бажарилиши бутунлай тўхтатилади ва ушбу ҳолатнинг тугашигача ёки асоратларининг йўқотишгача давом этиши мумкин. Турли зиддиятлардан қочиш мақсадида қандай ҳолатлар форс-мажор ҳолатларга киришини шартномада санаб ўтадилар. Шартномада қайси томонда форс-мажор ҳолати юзага келган бўлса, шу томон мажбуриятларни бажаришга имкон бўлмаётгани ҳақида белгиланган муддат (одатда 3-5 кун) ичида хабардор қилиши кераклиги кўрсатилган бўлиши керак. Шунингдек халқаро савдо палатадарида қабул қилинган, ушбу ҳолат юз берганини тасдиқловчи ҳужжатни иккинчи томонга тақдим этиши зарур. Бундай ҳолатлар жуда узоқ муддат чўзилиши ҳам мумкинлиги сабабли, контрагентлар бундай ҳолатлар юз берган тақдирда, маълум бир муддатдан кейин шартномани бекор қилишлари мумкинлиги ҳақида ҳам ўзаро келишишлари зарур. Лекин бу борада улар бир-бирларидан ҳеч қандай товон тўлашни ёки етказилган зарарларни талаб қилмасликлари кераклиги ҳам аниқ кўрсатилган бўлиши керак. Чунки, айрим вақтда импортёрлар экспортёрнинг мамлакатида форс-мажор ҳолатлар юз берганда, олдиндан тўлаган толовларини қайтариб беришни талаб қиладилар. Бундай зарурий ва қўшимча шартларга бўлишдан асосий мақсад, агар бир томон зарурий шартларнинг бирортасини бажармаса, у ҳолда иккинчи томон шартномани бекор қилиб, биринчи томондан етказилган зарарларни қоплаб беришини талаб қилиши мумкин. Албатта, шартномада иштирок этаётган томонлар юқорида қайд этилган бўлимлардан ташқари, яна бошқа қўшимча бўлимларни қўшишлари мумкин. Шартноманинг мазмунини унда қўйилган шартлар ташкил этади ва бу шартлар олдиндан сотувчи ва сотиб олувчи томонидан тахминий келишилади. Шартноманинг бошқа шартлари деганда, шартномада кўрсатилган асосий шартлардан ташқари томонлар ўзларининг хоҳишлари ва розиликларига қараб, бошқа қўшимча шартларни ҳам киритишлари мумкин. Масалан, бунда товарнинг синов жараёнига, унга бўлган техник ҳужжатларни расмийлаштириш тартибига доир шартлар, томонларнинг розилигисиз, ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг учинчи томонга ўтиши мумкин эмаслиги, шартномага қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тартибига доир, томонларнинг юридик адреслари ва шу каби шартларни киритилишини мисол қилиб олишимиз мумкин. Бази қурилиш ва монтаж ишларига доир шартномалар учун ҳуқуқ ва мажбуриятлар шартноманинг ичида ёки унга спецификация тузилиб акс эттирилиши мумкин. Давлатлараро конвенция таърифига кўра лизинг – иштирокчи давлатнинг иқтисодиётига инвестиция киритишнинг шартномавий шакли сифатида қаралади. Бунда эса халқаро лизинг фаолияти иштирокчиларининг мулкий ҳуқуқларини қонун билан кафолатланганлигини тушунишимиз мумкин. Москвада имзоланган конвенцияда, агар иштирокчи давлатнинг миллий қонунчилигида бошқа ҳолат кўзда тутилмаган бўлса, лизингга берилган мулкни национализация ёки реквизиция қилиниши мумкин эмас. Шу билан бир қаторда, конвенция иштирокчи ҳисобланган давлатларга шартномадан фойда олиш ва бошқа пул маблағларини хорижга ўтказилиши кафолатланади. Халқаро молиявий лизинг муносабатларни тартибга солиш ҳақида тўхталганда, халқаро лизинг шартномасининг шартларига шартнома иштирокчилари бўлган давлатлар қонунчилигидаги маъмурий нормалар ва аввало божхона, валюта ва солиқ қонунчилигига ҳам катта таъсир кўрсатишини айтиб ўтиш лозим. Чунки ушбу ҳолатлар инобатга олинмайдиган бўлса, халқаро молиявий лизингнинг иқтисодий моҳияти йўққа чиқиши мумкин. Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси лизинг фаолиятини тартибга солувчи махсус қонунга эга бўлган мамлакатлар гуруҳига киради. Лизинг муносабатлари Ўзбекистонда Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодексининг 587-599-моддалари ва 1999 йил 14 апрелдаги "Лизинг тўғрисида"ги қонун нормалари билан ҳуқуқий тартибга солинади. Барча шартномалар сингари лизинг шартномасининг ҳам ўзига хос хусусиятлари ва шартлари билан бошқа шартномалар фарқланади. Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 587-моддасига кўра "Лизинг берувчи (ижарага берувчи) бир тараф лизинг олувчи (ижарага олувчи) иккинчи тарафнинг топшириғига биноан сотувчи учинчи тараф билан ундан лизинг олувчи учун мол-мулк сотиб олиш ҳақида келишиш мажбуриятини олади, лизинг олувчи эса бунинг учун лизинг берувчига лизинг тўловларини тўлаш мажбуриятини олади". Лизинг шартномаси ижара шартномасининг бир тури бўлиб ҳисобланса ҳам ижара шартномасидан ўзига хос хусусиятлари орқали фарқланиб туради. Хусусан, лизинг предмети ҳисобланган техника ва технологиялар билан боғлиқ барча хавфлар лизинг олувчи зиммасига юклатилади. Мазкур қоида миллий лизинг қонунчилиги ҳамда халқаро лизинг муносабатларини тартибга солувчи нормаларда ҳам ўз тасдиғини топган. Ўзбекистон Республикаси “Лизинг тўғрисида”ги қонунининг 19-моддасида мазкур нормалар ҳам белгиланган бўлиб, унга кўра лизинг объекти билан боғлиқ барча хавфлар, шу жумладан унинг тасодифан йўқолиши (нобуд бўлиши) ёки тасодифан бузилиши, шунингдек ўғирланиши, барвақт эскириши, шикастланиши хавфлари лизинг шартномасида назарда тутилган тартибда лизинг олувчига ўтади. Хавфлар лизинг олувчига ўтган дақиқадан эътиборан лизинг олувчи лизинг объекти ҳар қандай тарзда йўқотилиши ёки шикастланиши учун лизинг шартномаси амал қиладиган муддат давомида жавобгар бўлади. Лизинг объектидан фақат тадбиркорлик мақсадида фойдаланиш лизинг шартномасига хос белгидир. Агар лизинг олувчи мол-мулкдан тадбиркорлик фаолиятида эмас, балки ўз шахсий эҳтиёжларини қондириш мақсадида фойдаланса, лизинг шартномаси ўзига хос хусусиятини йўқотади ва у оддий ижара шартномасига айланади. Гарчи лизинг шартномаси қонунчилик ва назарияда ижара муносабатларининг бир тури сифатида эътироф этилсада, лекин ўзига хос хусусиятларига кўра ижара шартномасидан фарқ қилади. Ижара шартномасидан фарқловчи белгиларини қуйидаги ҳолатларда кўришимиз мумкин: − шартнома предметини ва сотувчисини лизинг олувчининг ўзи танлайди; − мол-мулкдан фақатгина тадбиркорлик мақсадида фойдаланилади; − лизинг олувчи лизинг мулкидан бўнак тўламасдан туриб эгалик қилади ва фойдаланади; − шартнома муддати тугагач, лизинг объекти лизинг олувчининг мулки бўлиб ўтади. Шунингдек, лизинг шартномаси билан кредит битими ўртасида ҳам жузъий фарқлар мавжуд бўлиб. Булар қуйида келтирилган жадвалда ўз аксини топади. Download 1.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling