.
11. Спирал симметрияли вируслар
Спирал симметрия – алоҳида суббирликларни бирлаштириб капсидни ҳосил қилиш учун жуда фойдали ҳисобланади. Буни жуда кўп ҳар хил вирусларнинг капсид структураси билан тасдиқлаш мумкин яъни спирал смметрияли вируслар жуда кўп. Бунга мисол қилиб Inoviridae оиласига мансуб бўлган М 13 бактериофаги, ТМВ Қутириш вируси ва Эбола вирусларини мисол қилиш мумкин.
•Нуклеин кислоталари слиндр симон жойлашган;
Капсиди спирал симметрияга эга
•М 13 бактериофаги – узунлиги 900 нм ва эни 9 нм атрофида, вирус зарраси таркибида 5 хил оқсилларни сақлайди. Асосий қобиқ оқсилларини бактериофагнинг 8 ген(g8p)ининг маҳсулоти ҳисобланади. G8p гени таҳминан 50 та аминокислоталар қолдиғидан иборат.
•Капсиднинг синтезига жавоб берадиган генлар (g3p, g6p, g7p, ва g9p) асосан капсиднинг икки учида жойлашган.Тамаки мозаикаси вируси нинг капсиди 2130 та суббирликдан иборат ва РНК геноми 6400 жуфт нуклеотидлардан иборат. Оқсиллари 158 та аминокислоталар қолдиғидан иборат
12. Икосаэдриал вируслар
•Полиэдрал (икосаэдриал, изомерик) вируслар:
•Кўп қиррали, 20 та тенг қиррали учбурчаклар ва 12 та вертикал қиралари бўлади;
•Икосаэдриал симметрия 1960 йилларнинг бошларида аниқланган.
•Икосаэдриал вируслар капсиди 60 тадан ортиқ суббирликлардан тузилади ва юқори барқарорликка эга.
Бакуловируслар (ҳашорот вируслари), Полиовируслар, Аденовируслар ва Герпес вируси кабилар полиэдрал тузилишга эгаЭнг кўп ўрганилган бакуловирус - Autographa californica мултикапсид нуклеополедроз вирусидир. Асосий капсид оқсили VP39 дейилади;
Геноми 134 кбп дан иборат;
Бакуловирусларнинг 4 авлодга мансуб 84 та тури маълум;
Ген муҳандислигида рекомбинант оқсиллар олиш мақсадида кен қўлланилади
Do'stlaringiz bilan baham: |