1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/62
Sana13.09.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1676779
TuriМонография
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   62
2.2.5. Антропометрик кўрсаткичлар 
Мақсад оммавий соғломлаштириш спорти машғулотлари соҳибининг 
ўз ўзининг жисмоний ривожланганлиги даражасини назорат қилишни 
билишига оид малакаларини ўзлаштиришга йўналтирилди. Тажрибалар 
давомида 
жисмоний 
ривожланиш 
умумлаштирувчи 
ва 
индивидуаллаштирувчи усуллар ѐрдамида эксперименталт гуруҳга совматик 
саломатлик 
ва 
антропометрик 
кўрсаткичларни 
умумлаштириб 
мамлакатимидаги мавжуд стандартлар билан таққослаш ўргатилди, бўйи 
,вазни, кўкрак қафасининг экскурсияси, танаси, ҳаракат таянч аппаратининг 
узунлиги ва бошқа кўрсатгичларини ўлчамини олишдек вазифалар тажриба 
гуруҳи талаба ѐшларига ўргатилди, ва уларга шикастланиш ва уларга оид 


44 
бирламчи 
бошланғич 
билимларнинг 
малака 
ва 
кўникмалари 
шакллантирилди.  
2.2.6. Ишчанлик қобилиятини баҳолаш 
Жисмоний иш қобилияти кислородни максимал истеъмол қилиш 
(PWC 170) пульснинг дақиқага 170 холда қўллашни баҳолаш услуби асосида 
аниқланади. Бу кўрсаткич В.М.Зациорский томонидан тақдим этилган, 
болалар ва ўсмирлар организми умумий жисмоний иш қобилиятини аниқлаш 
услубияти асосида ҳисоблаш билан аниқланади. Тест юкламаларини 
бажаришда 1 дақиқада 20 ва 30 тезлигида ва 33,3 см баландликка 5 дақиқа 
ичида кўтарилишни амалга оширишда икки босқичдан фойдаланилади. 
 
2.2.7. Математик статистика услублари 
Тадқиқотдан олинган натижалар математик ҳисоблаш усул билан 
қайта ишлаб чиқилди, унда талаба ѐшларнинг ѐши ва соғломлаштириш 
бўйича белгиланган талаб ва нормалар асосида кечиши лозим бўлган 
кўрсатгичларда оғишлар бўйича кўрсаткичлар ҳисобланди, талаба ѐшларнинг 
ѐши, жинси бўйича белгиланган меъѐрий нормалар билан қиѐсий 
таққосланиб статистик фаразлар: ўртача арифметик қиймат, квадрат оғмалар, 
ўзгарувчанлик коэффициенти, ўртача арифметик қиймати ҳисобланди. 
Талабанинг жисмоний иш қобилиятини аниқлашда математик ҳисоблаш 
методининг қуйидаги усулидан фойдаландик. Чунки методларнинг барчаси 
юкламаларни қўллаш билан боғлиқ.
Жисмоний иш қобилиятини аниқлашнинг энг оддий усули - 
зинапоядан чиқаѐтганда нафас қисадими йўқми, шуни текширишдир. Агар 
тўртинчи қаватга бамайлихотир, тўхтамасдан ва қийналмасдан кўтарила 
олиш – бу иш қобилиятини даражасини билдиради. Агар зинадан кўта-
рилаѐтганда нафас қисиши, томир уришини кузатилади: тўртинчи қаватга кў-
тарилган сўнг томир уриши 100 дан кам бўлса,функционал ҳолат аъло 
даражада, 130 гача бўлса - яхши, 130 дан 150 гача бўлса - ўртача, 150 дан кўп 


45 
бўлса, аҳвол унчалик яхши эмаслигини билдиради. Охирги кўрсаткич 
жисмоний тайѐргарлик даражангиз ўта пасайганлигидан далолатдир. 
Жисмоний иш қобилиятини аниқлашнинг яна бир усули 4-қаватга 
маълум бир вақт ичида кўтарилишдир (дастлаб 2 минут ичида). Тепага 
чиққандан сўнг томир уриши 140 дан ошиб кетган одамларнинг жисмоний 
иш қобилияти ѐмонлигини билдиради. 
Жисмоний иш қобилиятини Руфъе - Диксон усули ѐрдамида аниқлаш 
(56). Чалқанча ѐтган ҳолатда 15 секунд ичида томир уриши сонини санаб 
чиқилади. (Р
1
). Сўнгра 45 секунд давомида 30 марта чўққайиб ўтириб 
турилади, кейин яна ѐтган ҳолатда 15 секунд давомида томир уриши 
ҳисобланади. (Р
2
)ундан кейин тикланиш давридаги биринчи минутнинг 
охирги 15 секундидаги томир уруши ҳисобланг(Р
3
). 
Фараз қилайлик, ўтириб туришгача бўлган 15 секунддаги томир уриши 
18 та (Р
1
),ундан кейин 30 (Р
2
) ва тикланиш маҳалида 22 (Р
3
) бўлган. Бу 
рақамларни формулага солинади:

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling