1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)


Илмий-услубий адабиѐтларни назарий таҳлили


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/62
Sana13.09.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1676779
TuriМонография
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   62
 
2.2.1. Илмий-услубий адабиѐтларни назарий таҳлили 
 ва умумлаштириш (ўрганилганлиги) 
Идмий–услубий адабиѐтларнинг нахарий тахлили ва уларни 
умумлаштириш диссертациянинг мақсади ва барча вазифаларини 
белгилаш, уни ҳал этиш, муаммони аниқлаш учун фойдаланилди ва 
тадқиқот 
вазифаларини 
танлашда 
ҳамда 
олинган 
натижаларни 
умумлаштириш, уни муҳокамаси, хулосалар, таклифлар, тавсияларни 
ўртага ташлашда асосий восит а ва метод бўлиб хизмат қилди. 
Адабиѐтларни таҳлил қилиш жараѐнида талаба ѐшлар оммавий 
спортини ривожлантириш унинг воситалари ва машғулотларининг 
мазмуни тузилиши, талаба ѐшлар жисмоний мданиятига оид назарий 


40 
билимлар, амалий малака ва кўникмалар, уни талаба ѐшлар орасида 
оммалаштиришдаги бой тажриба, инновацион технологияларни амалиѐтга 
татбиқ 
этилишини 
тарғиботи, 
ташвиқоти, 
машғулотлатларни 
ташкиллашнинг услубий қонуниятлари, организмда кечадиган анотомо-
физиологик, функционал ўзгаришлар, функционал тайѐргарликнинг 
умумий ва махсус қонуниятлари, махсус функционал хусусиятларни 
ўрганиш имкониятини берди. 
Мазкур услуб тадқиқотнинг ишчи фаразини олдинга суришга 
имкон туғдирди ва баъзи назорий хулосалар чиқаришга, таклифлар, 
тавсиялар қилишга ѐрдам берди. 
2.2.2. Педагогик кузатувлар 
Педагогик кузатувлар талаблари талаба ѐшларининг оммавий 
соғломлаштириш спорти, унинг машғулотлари, воситаларидан фойдаланиш 
ва талабалар турмуш тарзи жисмоний маданияти даражаси, унинг тарғиботи 
ва ташвиқотини йўлга қўйилиши, талаба ѐшларнинг мустақил шуғулланиш 
машғулотлари, соғломлаштириш тадбирларидаги, иштироки, Олий ўқув 
юрти жисмоний тарбия кафедраси, спорт клуби педагоглари жамоаларини ўз 
талаба ѐшларига нисбатан муносибатлари, уларни жисмоний маданиятига 
боғлиқ тадбирларни ўтказиш орқали эришилаѐтган ютуқ ва камчиликлар, 
амалий натижаларнинг ҳаѐтийлиги кузатилди.
Оммавий спорт билан шуғулланиш воситалари ва машғулотларини 
талабалар организмининг функционал ҳолатини ўзгариши, жисмоний 
маданияти машғулотлари учун танланган воситалардан фойдаланиш 
самарадолиги, жисмоний юкламаларнинг ҳажми, шиддати ва давомийлигига 
оид назарий ва амалий тайѐргарлиги аниқланди ва умумлаштирилди.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling