1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/62
Sana13.09.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1676779
TuriМонография
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   62
 
 
 
 
 
 


60 
3.2. Жисмоний машқлар билан оммавий шуғулланиш машғулотларида 
елкакамар мушакларининг воситалари. 
Таҳлилларимиз талабалар турмуш тарзида нисбатан кўпроқ фойдаланадиган 
оммавий соғломлаштириш спорти машқларини (воситаларини) танлаш ва 
бажаришдаги инновацияларни тўпладик.
Улар шуғулланувчини махсус анжом ва жиҳозлар, махсус спорт майдонига 
муҳтожликдан сақлайди, моддий жиҳатдан катта маблағ сарфлашдан тежайди. 
Энг муҳими юқори соғломлаштириш эффекти берадиган машқлар бўлиши 
лозимлигини эътиборга олдик..
Улар: турникда тортилиш. Сўровда иштирок этган талабаларимизнинг 
50 нафар йигитларнинг фақат 19% гина машқдан оладиган фойда ҳақидаги 
назарий билимлари юқори. Турникда тортилишни техникасини, масалан, кафтни 
―ташқи томонини‖, ―ички‖ томонини ўз юзига қаратиб, кафтни ташқарига 
қаратиб ―ташқи‖ ―ушлаш билан паст ва баланд турникларда,‖ қўл 
бола‖турникларда бажарилишини биладилар ҳолос.
Тортилиш юқорига ѐки қўлларни елка кенглигидан анча кенг қилиб 
ушлаш билан бажарилишини (24%), гавдани вертикал ҳолатдаги ҳаракат 
билан юқорига тортилиши (7%),машқлар сокин, энг паст темпда, 
мушакларни чўзилиши ва қисқаришини ҳис қилиш билан мускулларни узоқ 
ишлашига эришишни (21%) талаба билишларини билишлари маълум бўлди. 
Тортилишда нафас олинади, дастлабки ҳолатга қайтишда нафас чиқарилади 
(10%).
Нафасга эътиборсизлик организмда функционал ҳолатни пасайишига 
сабаб бўладиган сут кислотасини тез ҳосил бўлишига олиб келади. Бунга 
сабаб нафас чуқурлигини камайиши бўлиб, ҳансираб қолиш кузатилади. 
Шунга кўра чиқариб юборилиши зарур бўлган ўпкадаги карбонат ангидрид 
газини организмда тўпланиб қолишига йўл қўйиш мумкин эмаслигини 8% 
респондент билади холос.Чунки ис гази сут кислотасини пайдо бўлишини 
тезлаштиради. Сут кислотаси фақат мушакларни бажараѐтган мушакларни 
эмас организмнинг умумий функционал фаолиятига салбий таъсир 


61 
кўрсатишини сўровда иштирок этганларнинг 43% дан ортиғи умуман 
билмасликларини эътироф этдилар. 
Турникда тортилиш машқи қўл мушаклари, орқа ва қорин 
мушакларини ривожлантиради, умуртқани ва қадди қоматни тўғрилайди, 
бажариш пайтида нафас чуқурлашади, юракнинг қисқариши бироз пасаяди. 
Экспериментал гуруҳларимизда машқнинг меъѐри, тортилиш билан 
шуғулланишни янги бошлаганлар учун ҳар бир уринишда 3-5 
марта,уринишлар сонини 5-6 марта, олдин тортилишни машқ қилганлар учун 
6-8 мартадан оширмасликни вазифа қилиб белгиладик. Натижага эришишга 
шошмасликлари 
дастурлаштирилди. 
Тренировканинг 
биринчи 
машғулотларида аввалига оддий осилиб туриш машқини ўзлаштирилади. 
Сўнг 1-2 мартадан тортилиб кўриш билан махсус машғклотларимизни 
бошладик. Мускулларни максимал чўзилиши нерв толалари учидаги махсус 
ҳис қилувчиларни қўзғалишига сабаб бўлиши,бу билан нерв тонусини 
ортишини содир бўлиши, тортилишда мушаклар қанча узоқ ишласа(машқ 
секин бажарилса) фойда шунча катта бўлиши экспериментал гуруҳларнинг 
талабаларига тушунтирилди. Юкламанинг ҳажмини алоҳида дафтарда қайд 
қилишни одатга айлантирдик. Икки, уч ойлик тренировкалар тажриба 
гугуҳимиздагиларни бемалол 5-10 марта тортиладиган бўлишини кўрсатди.
2- ойнинг охирига бориб оѐқларни тиззадан(сонни кўтариб) букиб 
тортилишга ўтдик. Тиззадан букилган оѐқни олдинга кўтариш учун 
уринишни 3 - ойдан бошладик. Натижани тез юзага келтиришга уринмадик. 
Шошил, фойда келтирмаслигини тушунган талабаларимиз тортилишда 
тиззани 
букишдан, 
секинаста 
оѐқни 
бурчак 
қилиб 
тортилишга 
ўтабошладилар. Бу осонлик билан рўй бермайди. Бурчак ҳосил қилиш анча 
куч талаб қилади.Тизимли,узлуксиз тренировкалар дан сўнг 5-10 маротаба 
бўрчак ҳосил қилиб тортиладиганлар 23 нафар итирокчидан фақат 5 нафари 
(иқтисод факультети талабалари)гина бажаришни уддаладилар холос. 
Ҳафтада 6 кунли 11 ойли мунтазам машғулотлардан сўнггина уларнинг 


62 
мушакларини релефлари кўзга ташланади. Елка камари мушаклари, 
кўкрак,орқанинг ва қорин мушаклари кўзга яққол кўринади. 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling