1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/62
Sana13.09.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1676779
TuriМонография
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62
56 
3.2. 
Жисмоний машқлар билан оммавий шуғулланиш машғулотларида 
елкакамар мушакларининг воситалари 
60 
3.3. 
Талабалар турмуш тарзи оммавий соғломлаштириш спортида ва 
унинг юриш, югуриш, кросс, ―трусцой югуриш‖ воситалари ва 
машғулотлари. 
66 
3.4. 
Ҳорижий мамлакатлар ва ва мамлакатимиз талаба ѐшларининг 
ноанъанавий оммавий соғломлаштириш машғулотлари 
76 
 
Тушунчалар ва атамалар 
86 
 
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 
88 
 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 
93 
 
ИЛОВАЛАР. 
98-120 



КИРИШ 
Башарият тарихининг гувоҳлик беришича ижтимоий формациялар 
жамият аъзоларининг жисмоний, руҳий, маънавий шаклланишини ўзгариши 
уларнинг таълим ва тарбияси жараѐнининг такомиллашиши орқали амалга 
ошади. Чунки, инсоният тараққиѐти давомида давлатчилик тизими 
шаклланди, бу тизим ҳукм сурган даврлар давомидан шу кунгача жамият 
аъзосини, 
айниқса 
унинг 
етакчи 
табақаси 
ѐшлар 
жисмининг 
ривожланганлиги, жисмоний етуклиги, баркамоллигини амалга ошириш, 
йўлга қўйиш муаммоси устивор фактор сифатида ўз моҳиятига эга бўлди ва 
эга бўлиб қолмоқда. 
Шунинг учун ҳам жамият аъзосининг жисмоний баркамоллиги, 
маънавий етуклиги ҳамда совматик саломатлигининг пойдевори давлат
мамлакат, миллатнинг жисмоний маданиятини бир устуни соғломлаштириш, 
саломатликни асраш авайлаш, унинг зарурий пойдеворини яратиш, 
жисмоний статуси ва унинг кўрсаткичларини эришилган ва ривожланганлиги 
даражасини талаб даражасида ушлаш, соғломлаштириш маданиятини жамият 
аъзолари орасидаги оммавийлигини янада ошириш, улардан фойдаланиш 
воситаларининг илмий назарий асосларини такоиллаштириш билан боғлиқ. 
―Миллий мустақиллик туфайли турмуш тарзини модернизация қилиш ва 
аҳолига муносиб турмуш шароитини яратиб бериш соҳасидаги объектив шарт-
шароитлар юзага келмоқда, миллий мен-таллитетимизга мос турмуш кечириш 
қарор топмоқда‖ - деб ѐзган эди Биринчи Президентимиз(10). 
Турмуш тарзининг бўш вақти ѐки турмуш тарзи соҳибининг жисмоний 
маданиятлилиги даражаси, тани ва унинг тарбияси ҳақида амалий иш- 
саломатлигини назорат қилиш ва асрашга бағишланади. Унинг асосий воситаси 
эса оммавий соғломлаштириш спортидир. Шунинг учун ҳам талаба ѐшлар 
саломатлиги воситаларининг такомиллашганлиги ва улардан машғулотларда 
манзилли ва мақсадли фойдаланиш д о л з а р б. 



Шунинг учун ҳам ўқувчи талаба ѐшларнинг соғломлаштириш жисмоний 
маданиятининг асосий воситалари ва машғулотларини, оммавий спорт восита ва 
машғулотларининг жамият ҳаѐти,турмуштарзидаги ўрни беқиѐс ,ундан мақсадли 
фойдаланиш белгиланган даражадаги назарий билим ва воситаларни тақаазо 
этади.
‖Соғлом одамгина жамияти унга юклаган вазифани ҳал қила олади, 
инсоннинг имкониятлари жуда юксак, агар у бу имкониятларни билса ва уларга 
ишонса мардонаворлиги, ўзига ишончи ортади‖- деб ѐзади Фарангистонлик 
машҳур саѐҳатчи, шифокор Ален Бомбарнинг (12). 
Спорт назариясини билимлари мамлакатимизнинг барча ўқув 
муассасаларида спортнинг барча турлари, бошқачасига айтганда спорт 
машқларининг барча ҳилларига оид назарий билимларини ҳаѐтий амалий 
малакалари мактабгача ѐшдалик давридан бошлаб то умрининг сўнги 
кунларигача бўлган давр мобайнида ва ўқитилади. 
Биз тадқиқ қилишга қўл урган-оммавий соғломлаштириш спорти, 
муаммоси жамиятимиз аъзоларини саломатлигини асраш, авайлашга оид илк 
сабоқлар умумий ўрта таълим тизимидан йўлга қўйилади. Жисмоний 
маданият, жисмоний тарбия, спорт, соғломлаштириш спорти таълими 
воситалари ва машғулотларини асосий инновацияларига бағишланди. 
Махсус назарий билим ва амалий малакалар, назарий, илмий услубий 
кўникмаларига оид инновациялар тизимга солинади.
Оммавий соғломлаштириш спортининг нуфузи катта спортдан кам 
эмас.Чунки у инсониятнинг барча ҳалқлари миллати, динидан қатъий назар 
мақсадли, манзилли, олдин ―х о б б и‖ тарзида сўнг турмуш тарзи одоби 
сифатида 
кенг 
оммаси 
турмуш 
тарзига 
кириб 
оммалашмоқда. 
Мамлакатимизда ―онтогонезни‖ турли ѐш даврини талаблари,асримиз 
касаллиги ХХ асрдан мерос гиподинамия, гипокенизия касалликлари ва 
бошқа кам ҳаракатланишга маҳкумлар учун саломатлигини асраш, 
авайлашни, 
оммавий 
соғломлаштириш 
маданияти 
ѐки 
оммавий 



соғломлаштириш спорти машғулотлари ва воситалари, уларга оид бой 
тажриба умумлаштирилди.

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling