Kurs ishi mavzu: “nutq madaniyati” Bajardi: “Tasviriy san’at va muhandislik grafikasi” mutaxassisligi bakalavr yo’nalishi 3-kurs 18. 24-guruh talabasi Berdiyeva Dilfuza


Download 234.5 Kb.
bet1/13
Sana22.04.2023
Hajmi234.5 Kb.
#1380775
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Berdiyeva tsmg


O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O’RTA MAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
FARG’ONA DAVLAT UNIVERSITETI

“TSMG O’QITISH METODIKASI”


fanidan
KURS ISHI
Mavzu:
“NUTQ MADANIYATI”
Bajardi:
“Tasviriy san’at va muhandislik grafikasi” mutaxassisligi
bakalavr yo’nalishi 3-kurs 18.24-guruh talabasi
Berdiyeva Dilfuza

Ilmiy rahbar: _____________________

Farg’ona 2021


НУТҚ МАДАНИЯТИ
МУНДАРИЖА



Кириш.............................................................................................

3

  1. Педагогик маданият моҳияти..............................................

7

    1. Касбий маданият тушунчаси...............................................

7

1.2.Педагогик маданият компонентлари.....................................

16







  1. Педагогик техника моҳияти ва тизими.............................

23

    1. Педагогик техника тушунчаси............................................

23

    1. Педагогнинг касбий йўналганлиги.....................................

30

    1. Педагогик ижод хусусиятлари............................................

36

Хулоса.............................................................................................

44

Адабиётлар рўйхати .....................................................................

46



КИРИШ

Мустақиллик Ўзбекистон таълим соҳаси олдига муҳим вазифаларни қўйди. Мамлакатимиз раҳбарияти таълимни устувор йўналиш деб белгилаб, уни комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни изчил амалга оширмоқда. 1997 йилда “Таълим тўғрисидаги қонун”ни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”ни қабул қилиниши нафақат талим соҳаси, балки умуман Ўзбекистоннинг ривожаланиши учун катта аҳамиятга эга воқеа бўлди. Мамлакатимиз Президенти И.А. Каримов «Баркамол авлод - Ўзбекистон тараккиётининг пойдевори» мавзусида Республика Олий Мажлиси IX сессиясида сўзлаган маърузаси ушбу давлат хужжатларига асос булиб хизмат килди.1


Мамлакатимизнинг тақдири учун ўта муҳим аҳамиятга молик ана шу ҳужжатларнинг барчаси жиддий, чуқур, илмий ва ижтимоий экспертиза асосида юзага келган. Кадрлар тайёрлаш миллий беш таркибий кисмдан: давлат, жамият, узлуксиз таълим, фан, ишлаб чикаришдан ташкил топган таълим модели қабул қилиниб, унинг аник, йуналишлари, максадлари, вазифалар белгилаб берилган булиб, жамият тараккиётининг бугунги, эртанги куни тўлиқ хисобга олинган.
Ушбу модел нафақат Ўзбекистонликлар томонидан қўллаб қувватланди, балки дунё ҳамжамиятини қизиқтириб, чет эллик олимлар томонидан юқори баҳоланди.
Ўзбекистон жаҳон ҳамжамиятида таълим тизими соҳасида ўзининг мустақил миллий модели ишлаб чиққан ва жорий этган давлат сифатида тан олинди.
Бунинг далили сифатида Олий мактаб фанлари халқаро академияси президенти В. А. Шукшуновнинг қуйидаги сўзларини келтириш мумкин: «Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ишлаб чиқилиши — муаммони ҳал этишга чуқур илмий ва новаторлик ёндашув ҳисобланади. Ўзбекистоннинг таълим тизимини ислоҳ қилишда давлат сиёсатини амалга ошириш борасидаги тажрибаси, кадрлар тайёрлаш миллий модели, шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан ишлаб чиқилган ва жорий этилган муҳим янгиликдир. Бу, агар таъбир жоиз бўлса, ўхшаш ижтимоий-иқтисодий, демографик шарт-шароит, маданий-тарихий анъана ва урф-одатларга эга мамлакатларда фойдаланиш мумкин бўлган экспорт қилинадиган технологиядир».2
Республикамиз Президенти Олий Мажлиснинг XIV сессиясида “янги дарсликларни, замонавий педагогик ва ахборот технологияларини ўз вақтида ишлаб чиқиш ва жорий этишни таъминлашни назорат остига олиш зарур“лигини алоҳида таъкидладилар.3
Таълим соҳасига Ўзбекистон ҳукумати томонидан бўлган эътибор тобора ошиб бормоқа, бу шу кунга қадар ва ҳозирда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларда, давлат ҳукумати фармонларида, Ўзбекистон Президенти И.А.Каримов асарларида ифодаланмоқда. Давлатимиз раҳбарининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” китобида ҳам таълим масалаларига алоҳида эътибор берилган бўлиб, унда: “Барчимизга аёнки, инсон қалбига йўл аввало таълим-тарбиядан бошланади”, “... таълим-тарбия тизимини ва шу асосда онгни ўзгартирмасдан туриб, маънавиятни ривожлантириб бўлмайди”, "таълим-тарбия жараёнида шахс вояга етади. У мустақил ва кенг фикрлаш кобилиятига эга булган, онгли яшайдиган комил инсон булиши лозим” деб таъкидланади.4
Ҳозирда таълимда амалга оширилаётган инновацион жараёнлар йўналишлари ҳам “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгиланиб, бунда "ўқув - тарбиявий жараённи илғор педагогик технологиялар би­лан таъминлаш" унинг ислоҳотларнинг 2 ва 3 босқичларида бажариладиган жиддий ва­зифалардан бири сифатида кўрсатилган. Юқорида келтирилган сўзлар таълим соҳасида амалга ошириладиган ишлар стратегиясини, таълим жараёнини лойиҳалаштиришда асос бўлиб ҳизмат қилади.
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурига мувофиқ Ўзбекистонда илмий-техникавий, иқтисодий-ижтимоий ва маданий ривожланиш масаласини ривожланган мамлакатлар даражасида ҳал этишга қодир, рақобатбардош, юксак даражада маънавий, маданий ва аҳлоқий сифатларга эга бўлган юқори малакали мутахассислар тайёрлаш таълим тизимининг энг асосий вазифаси ҳисобланади.
Маълумки, таълимни модернизациялаш учун педагог кадрлар ўз соҳасини чуқур билиши, илғор педагогик ва ахборот технологияларини эгаллаган, уларни татбиқ қила оладиган ҳамда шу йўналишда инновацияларни яратишга қодир бўлиши шарт. Глобаллашув жараёнлари фаол кечаётган ҳозирги даврда ўқитувчилар олдига хорижий тилларни чуқур ўрганиш талаби ҳам қўйилмоқда.
Бугунги кунда педагогиканинг муҳим йўналишлари сифатида қуйидагиларни белгилаш мумкин: замонавий таълимни ташкиллашда ўзбек педагогикасининг бой меросидан фойдаланиш, педагогик жараёнга технологик ёндашув масалалари, таълим-тарбия жараёнини модернизациялаш, педагогнинг инновацион фаолияти, педагогика ва психология фанларининг интеграцияси, таълимда ахборот тенологияларидан самарали фойдаланиш.
Баркамол шахсни тарбиялаш барча даврларда ҳам муҳим ижтимоий талаблардан бири бўлиб келган, аммо бугунги сифат ўзгаришлар рўй бераётган бир даврда бу масаланинг долзарблиги янада ортиб бормоқда. Ўзбекистон Республикасининг «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури»да ҳар томонлама баркамол шахс-фуқарони шакллантириш назарда тутилган. Бундай натижага эришиш учун таълим–тарбия жараёнининг уйғунлигини таъминлаш, тарбия жараёнининг қонуниятларини чуқур ўрганиш ва бугунги кун талабларига жавоб бера оладиган баркамол ёш авлодни тарбиялаш усулларини тадқиқ қилиш лозим.
Баркамол авлод тарбияси кўп жиҳатдан бугунги кунда таҳсил олаётган бўлажак педагогларнинг тарбиявий ишларни ташкил этиш маҳоратига боғлиқдир. Шунинг учун бўлажак педагогларни тарбиявий иш услубиётига доир бўлган билимлар билан мунтазам равишда таништириб бориш, бу борада малака ва кўникмаларни шакллантиришга алоҳида эътибор бериш лозим.




  1. Download 234.5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling