1 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона давлат университети бобожонов нозимжон неъматжонович талабалар оммавий соғломлаштириш спорти ни воситалари ва машғулотлари. (монография)


Download 1.11 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/62
Sana13.09.2023
Hajmi1.11 Mb.
#1676779
TuriМонография
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   62
 Диссертациянинг тузилиши. Диссертациянинг мазмуни кириш,
3 боб, 17 бўлим, хулосалар, амалий таклифлар, фойдаланилган адабиѐтлар 
рўйҳати, иловалар билан 1,5 интервалли 101 саҳифада, компьютер 
вариантида 14 шрифтдаги ѐзувда, 8 та чизмадан иборат иловалар билан жами 
147 саҳифада баѐн қилинган.
 
 


18 
I БОБ. СПОРТНИНГ ИИЖТИМОИЙ МОҲИЯТИ 
 
 
Спорт жисмоний маданиятнинг ажралмас таркибий қисми сифатида 
мусобақалашиш, фаолият бўлиб, махсус тайѐргарлик лозим бўладиган, ўзига 
хос шахсий хусусиятлари ва фаолият соҳасини мақсад қилиб, аҳамиятига 
молик натижаларининг хусусиятлари умумийлигидир‖- деб таъриф беради 
Л.П.Матвеев (16).
Спорт тушунчасига қайд қилинган таъриф билан профессор 
В.М.Выдрин таҳрири остидаги ―Спорт современном обществе‖деб 
номланган китобида ―Спорт инсонни турли фаолиятларга тайѐрлашнинг,уни 
ҳаракат фаоллигига бўлган таълабларини қондиришнинг муҳим воситаси‖- 
деб таърифлайди (16).
 
1.1. Ҳозирги замон спорти ва унинг оммавий соғломлаштириш 
спортининг шаклланиши тарихидан 
Спорт – жисмоний маданиятининг таркибий қисми, жисмоний
Тарбиянинг воситаси, қадимги юнонларнинг сўзи бўлиб, инсон 
жисмини ва унинг қобилиятларини ривожлантириш ва такомиллаштириш 
воситаси тарзида, мусобақалашаман, куч синашаман деган маънони беради. 
XIX асрнинг охири XX асрнинг бошларигача унга юқори натижаларга 
эришиш мақсадида ѐки мусобақаларда ғолиб бўлиш, шунингдек дам олиш ва 
халқнинг кўнгил очиш тадбирларида вақти чоғлиқ қилиш фаолияти сифатида 
қаралган. Шунинг учун яқин-яқингача унга ҳаѐтий - амалий аҳамиятга эга 
бўлмаган, билим бериш, тарбиялаш вазифаларини ҳал қилишга лойиқ 
бўлмаган оддий, бўш вақтни ўтказиш воситаси деб баҳоланган (Ангершейн – 
1888; Лесгафт – 1909; Эбер – 1925; Гаульгофер ва Штрейхер – 1930;) (24).
Ҳозирги замон спортини ривожланиши тарихи қадимги юнонларга 
бориб тақалади.Чунки Қадимги Юнонларда ―Тана мақоми таълим, тарбияси‖ 
ўрта асрлардаѐқ давлат қонунлари доирасида, инсон жисми тарбияси маданияти 
талабларига мувофиқ қатъий муҳокама қилинган.


19 
―...жисмоний баркамолликка интилиш шахс камолоти - нинг энг етакчи 
йўналишларидан бири ҳисобланиб, авлод-аждодининг танаси, қадди-қомати 
қанчалик гўзал бўлса, унинг ўзи ҳам шунчалик комиллашиб боради‖- деган 
қадимги Юнонлар ғояси ҳозиргача ҳам ўз устиворлигини йўқотмаган.  
Биз таҳлил қилаѐтган давр ҳозирги замон спортининг бошланғич 
элементларини ўз ичига олади. Қулдорлик даври фақат қулдорни жисмоний 
тайѐргарлиги учун керак бўлган. Қулдорликдан кейин ҳам оммавий шуғулланиш 
греклардагидек тана мақоми шарафланмаган.
Ўрта аср даври ҳам бундан истисно эмас. спорт Инсон жисмининг тарбияси, 
унинг бирламчи услубиѐтлари тажрибаларни тўплами сифатида юзага келган 
бўлиб, қадимги Юнонларнинг қулдорлик давлатларининг барпо бўлиши ва Ўрта 
асрни тўлиқ ўз ичига олади (Т.Д.Харабуга, 1974).
Бу давр философия , педагогика, тиббиѐтни инсон жисмининг функционал 
фаолияти қонунуниятлари, жисмоний машқларни машқ қилиш унинг организмга 
таъсир қилиши ҳақидаги энг дастлабки-бирламчи билимларни шакллана бошлаган, 
жисмини тарбия кўрганлиги шуғулланувчининг ташқи кўринишига қараб, 
полвонсифатлилиги билан баҳоланган. 
Ўрта асрнинг ўрталаридан бошлаб инсон жисми маданиятининг таг замини, 
унинг 
воситалари(гимнастика,сузиш,ўйинла, 
камон 
отиш, 
чавандозлик, 
қиличбозлик, муштлашиш жанги)нинг хиллари кўпайди ва ҳатто дастлабки 
қўлланмалар яратилди. 
Чунки шунчалик эътиборга қарамай махсус адабиѐтларнинг тахлилида 
қадимги Юнонлар ўртача 29 йил яшаганликлари,Овропаликлар XVI асрда -
21йил, XVII асрда -26 йил, XVIII асрда-34 йил, ХХ асрда -50 йил атрофида, ҳозир 
эса бошқачароқ 70 йил ва ундан кўпроқ умир кўраѐтганликлари ҳақидаги 
маълумотлар мавжуд.
Овропа олиму фозилларининг ҳаѐти, турмуш тарзида ҳам ҳаракат 
фаоллигига эътибор юқори бўлганлиги ҳақидаги маълумотлар етарли. Уларнинг 
кўпчилиги жисмоний машқларнинг энг оддий, ҳаѐтий - амалийлари билан 
шуғулланиш (оддий юриш, бироз тез юриш, енгил югуриш(лўкиллаб 


20 
югуриш),юриш билан югуришни алмаштириб югуриш ва юриш, ―мақсадли 
югуриш машқлари‖дан фойдаланишни ижобий томонлари ҳақида эътиборга лойиқ 
маълумотлар қолдирганлар. 
Касалликларни даволаш бошланиши даврининг дастлабки кунларидаѐқ 
Гиппократ – (―тиббиѐт фанинингг отаси‖, врач, файласуф, сузиш ва кураш бўйича 
чемпион) ―Соғлом турмуш тарзи‖ феноменинига таълимий эмас, фақат тиббий 
нуқтаи назардан ѐндошиб ―Соғлом турмуш тарзи‖рисоласини ѐзди. (20). 
Рисолада муаллиф инсон жисмининг саломатлигини ташқи муҳитнинг 
омиллари - иқлим, тупроқ, сув, кишиларнинг ҳаѐт йўсини, жамият қонун лари, 
соғлом турмуш тарзи учун зарурий назарий билимлар, амалий малакалар,мавжуд 
муҳит ва шароитларга боғлиқлигини исботлади. Узоқ умир ҳақида башорат 
қилиб(фикр билдириб): ‖узоқ умир кўриш учун меъѐрли турмуш тарзи
фаросати(разумний) даражасидаги гимнастика, соф ҳаво,сайр-саѐҳатлар - ҳаѐтнинг 
таомлари‖деб ѐзган (41).
Қадимги машҳур Римлик шифокор Клавдия Гален ―Саломатликни қайтариш 
санъати‖ (―Исскуство возвращать здоровье) номли асарида ‖... мен машқлар 
воситасида минглаб касалларимга саломатликларини қайтардим‖- деб 
гимнастиканинг инсон организмига таъсирини баҳолаган. Буюк файласуф 
Платоннинг - ―гимнастика машқларининг барчасига ―тиббиѐт‖ни илова қилардим 
(қўшиб қўярдим)‖- дегани, гимнастика машқларига, умуман жисмоний машқларга 
берилган қимматига кўра энг юқори баҳодир (39). 
Пифагор машҳур математик, муштлашиш бўйича Олимпиада чемпиони 
бўлган. 
Нима учун башарият даҳоларининг кўпчилиги гимнастика атамасини 
нисбатан кўп қўллаганлар. 
Чунки ―XIX асрнинг ўрталаригача жисмоний 
тарбия шу давр мамлакатларининг жисмоний тарбияси ѐки жисмоний машқлари 
тизими деганда фақат гимнастика машқларининг ҳаракатларини назарда тутганлар. 
―Гимнастика‖ тизимининг ўзи қамраб олган машқларнинг аниқ чегараси бўлмаган. 
Масалан 1900 йилдаги Олимпиаданинг ―гимнастика мусобақалари 
дастури‖да ҳам ―узунликка сакраш,‖ ―шест‖ (узун таѐқ, хода, лангар чўп) га таяниб 
сакраш, 50 кг оғирликни кўтариш машқлари ҳам жой олган.


21 
Фақат ХХ асрнинг бошларидан бошлаб жисмоний машқларнинг тарихий 
хиллари – гимнастика, спорт, ўйинлари ва туризм деб классификация қилина 
бошланди.1924 йилдан бошлаб гимнастика машқларининг ҳозирги кундаги 
турларига аниқ чегара қўйилди (18).
Гимнастиканинг пайдо бўлиши тарихи Ислом олами муслмонларининг беш 
вақт намозидан бошланади деган фикрларни тасдиқлаб ЎОҚМДБ (Ўрта Осиѐ ва 

Download 1.11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   62




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling