121
Изох: меҳнат талимидан ўтказиладиган (йўналишлар бўйича) барча
амалий машғулотлар юқорида кўрсатилган тартибда ўтказилинади.
Мухокама учун саволлар
1. Меҳнат таълимида йўналишлар бўйича амалий машғулотларни иашкил
этишни изохланг.
2.
Амалий
машғулотнинг назарий билимларини мустахкамлашдаги
ахамиятини тушунтиринг.
Хулоса
Меҳнат таълими дарсларида ташкил этиладиган амалий машғулотларнинг
ўзига хос хусусиятлари мавжуд. Амалий машғулотларда ўқувчиларга
қуйидаги билимлар берилади:
Билим - ѐғочга, металга ва газламага
ишлов бериш технологияси,
пазандачилик ва қишлоқ хўжалик асослари бўйича қўлланиладиган
асбоб-
ускуналар
турлари,
тузилиши, қўллаш қоидалари ва хавфсизлик техникаси
тўғрисида умумий маълумотлар бериш.
Кўникма - ѐғочга, металга ва газламага ишлов бериш технологияси,
пазандачилик ва қишлоқ хўжалик асослари бўйича қўлланиладиган асбоб-
ускуналарни қўллаш қоидалари ва турлари, тузилиши, ва
хавфсизлик
техникаси, буюмларни тайѐрлаш чизмаларни ўқий олиши ва буюм тайѐрлай
олиши тўғрисида кўникмалар хосил қила олиши.
Малака - ѐғочга, металга ва газламага ишлов бериш технологияси,
пазандачилик ва қишлоқ хўжалик асослари бўйича қўлланиладиган асбоб-
ускунларни қўллаш қоидалари ва турлари, тузилиши, ва хавфсизлик
техникасини, буюмларни тайѐрлашда қўллланиладиган
станоклар асбоб-
ускуналардан фойдаланиш, иш ўрнини ташкил қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: