1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

Касбий маслаҳат – ўқувчилар касбий қизиқишининг шаклланиши, касбий 
билимлари маълум мақсадга қаратилишига эришиш, касб – ҳунар коллежида 
ўқишни давом эттиришга қизиқиши бор ўқувчиларнинг ота – оналарига касбий 
маслаҳат кўрсатиш, касбий маслаҳатга доир стенд чиқариш, уларнинг оилавий 
шароитини таҳлил этиш, ўқувчининг касбий мослашувини шакллантиришда 
психологик – педагогик ѐрдам кўрсатиш, касб – ҳунар коллежи маслахат 
марказининг йил бўйи ишлашини ташкил этиш билан бирга ўқувчининг 
психофизиологик хусусиятларидан келиб чиқиб, умумтаълим мактаблари 
битирувчиларини психологик ўрганиш мақсадида – анкеталаштириш, суҳбат, 
тренинг, тест методларини қўллаш ишларини олиб борилади. 
Касбий мослашув – ижодий меҳнатга бўлган талабни шакллантира 
бориб, коллеждаги касб – ҳунарларга қизиқтиришда маънавий – маърифий, 
тарбиявий тадбирлар: тематик конференциялар, суҳбат, кеча, «Мен севган 
касб» танловлари, китоб мунозараси, ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини 
акс эттирувчи кўргазмалар, меҳнат фаҳрийлари, коллежда тайѐрланаѐтган 
касблар бўйича ишлаб чиқариш илғорлари, тадбиркорлар, ѐзувчилар, 
журналистлар, ўз касбининг усталари билан учрашувлар ўтказиб борилади. 
Касбни тўғри танлаш шахс ҳаѐтида катта аҳамиятга эга. Аммо касб 
танлаш, тўғрироғи, ўз ҳаѐт йўлини белгилаш ѐшлар учун осон иш эмас. Одатда, 
ўқитувчилар ўқувчиларга касб ва мутахассисликлар ҳақида ҳикоя қилиб 
беришади. Бироқ бу билан уларда дарҳол касбга қизиқиш уйғониб қолмайди. 


135 
Ўқувчиларни касбга қизиқтириш учун мунтазам ва изчил иш олиб бориш, 
махсус машғулотлар ташкил этиш, уларга касбни эгаллаш усуллари ва касбий 
малаканинг ўзига хос аҳамияти тўғрисида маълумотлар бериш лозим. Бунинг 
учун ўқувчиларда қайси касбга қизиқиш ва қобилият борлигини билиш ва 
шунга қараб уларни тўгарак машғулотларига жалб қилиш, уларга якка тартибда 
вазифа ва топшириқлар бериш, қўшимча махсус адабиѐтларни тавсия этиши 
керак. Бундай ишларни эпизодик характерда эмас, балкий доимий, изчил ва 
аниқ мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил этиш самарали натижа беради. 
Ўқувчиларни касбга йўналтириш ишларини шаҳар ва туман ташхис 
марказлари, умумий ўрта таълим мактабларининг касбга йўналтириш 
марказлари ҳамкорлигида амалга ошириш мақсадга мувофиқ. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling