Касбга йўналтиришда ҳамкорлик ишларининг шакллари қуйидагилар:
Ўқувчиларга туман ва шаҳардаги касб – ҳунар коллежлари ва уларда
ўргатиладиган касблар ҳақида маълумот бериш;
Касб – ҳунар коллежларига экскурсиялар уюштириш;
Касб – ҳунар коллежи ўқувчиларининг ҳаѐти ва ўқиши ҳақида
видеофильмлар намойиш қилиш;
Умумий ўрта таълим мактабларида касб – ҳунар коллежларидаги таълим –
тарбия жараѐни ва турли касблар бўйича мутахассислар тайѐрлаш мазмунини
акс эттирувчи стендлар ҳамда кўргазмалар тайѐрлаш;
Касб – ҳунар коллежи ва академик лицей ўқувчилари билан учрашув ва
кечалар ташкил этиш;
«Касбларни ким яхши билади?» танловларини, «Касблар ҳақида
гаплашамиз» мактаб лекторийларини ташкил этиш;
Мактабларда «Касб танловчига ѐрдам» бурч аклари ѐки касбга йўналтириш
хоналарини ташкил этиш;
Касб – ҳунар коллежи ва академик лицей ўқитувчиларининг мактабларда
касбий тўгаракларни ташкил қилишда ва улар ишини йўлга қўйишда услубий
ѐрдам кўрсатиш;
Касб – ҳунар коллежлари ва академик лицей ўқувчиларининг мактаб
ўқувчилари ҳузурида муайян касблар ҳақида маъруза билан чиқишлари;
Касб – ҳунар коллежлари ва академик лицейларда «Очиқ эшиклар»
кунларини ўтказиш;
Касб – ҳунар таълими муассасаси маданият уйида ота – оналар учун касбга
йўналтириш мавзусида лекторийлар ташкил қилиш.
Бундан ташқари, ўқувчиларга Ўзбекистонда амалга оширилаѐтган бунѐдкорлик
ишларининг умумжахон ва тарихий аҳамиятини тушунтириш, катта авлоднинг
меҳнат ютуқлари ва анъаналари ҳақида маълумотлар бериш, уларни оммавий
касблар билан таништириш; буюк бобоколонларимиз қолдирган маданий
мерозларни, уларнинг касблар ҳақидаги фикр – мулоҳазаларини, касб эгаллаш
усулларини таҳлил қилиш муҳимдир.
Шуни таъкидлаш жоизки, ўқувчиларни касбга йўналтириш иши уларнинг
мактабни тугатиб, касб – ҳунар коллежига ўқишга кириши биланоқ тўхтатиб
қўймаслиги шарт.
136
Do'stlaringiz bilan baham: |