Оммавий тадбирлар тушунчаси, турлари ва уларни ўтказиш тартиби


Download 103.16 Kb.
bet1/23
Sana06.11.2023
Hajmi103.16 Kb.
#1749977
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
Bog'liq
25дан 42гача жанговар


25-Мавзу: “Оммавий тадбирлар тушунчаси, турлари ва уларни ўтказиш тартиби”.
К И Р И Ш
Ҳозирги вақтда дунёнинг узоқ-яқин турли ҳудудларида юз бераётган ташвишли воқеа­лар, жумладан, бизнинг минтақамизда, ён-атрофимизда кучайиб бораётган хавф-хатарлар, қонли тўқнашувлар, сиёсий ва иқтисодий қарама-қаршиликлар, терроризм, ради­кализм, наркотрафикнинг тобора авж олаётгани тинчлик ва барқарорликка қандай катта таҳдид туғдираётгани ҳақида, ортиқча гапириб ўтиришнинг хожати йўқ.
Мана шундай тобора кескинлашиб бораётган бир вазиятда биз ҳушёрлик ва сергаклигимизни йўқотмасдан, кимлар бизга хайрихоҳ, кимлар ғаразли кўз билан қараётганини, бугунги ҳаёт, бугунги давр бизнинг олдимизга қандай ўткир талаб ва вазифаларни қўяётганлигини чуқур англаб, огоҳ, сезгир ва сафарбар бўлиб яшашимиз талаб қилинмоқда.
Айнан бизнинг Ватанимиз - Ўзбекистонимизни оладиган бўлсак, яратганга минг бора шукурлар бўлсинким, бугунги кунда, аввало, халқимизнинг машаққатли ва фидокорона меҳнати ҳисобидан эришаётган ютуқ ва марраларимизни дўстларимиз ҳам, мухолифларимиз ҳам тан олмоқда, ислоҳотларимиз самарасини жаҳон ҳамжамияти эътироф этмоқда. Баъзи давлатлар, қани, биз ҳам шундай натижаларга эришсак, деб бизга ҳавас билан қараётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас.
Бугунги кунда биз юртимизда ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти қуришга қаратилган олис ва оғип йўлнинг фақат бир қисминигина босиб ўтдик, холос. Унинг ҳал қилувчи қисми ҳали олдинда. Яъни, бу йўлда ўз ечимини кутиб турган вазифаларимиз камайгани йўқ, аксинча, замон талаби билан уларнинг кўлами ва миқёси тобора кенгайиб бормоқда. Албатта, барчамиз бу ҳақиқатни яхши тушунамиз ва бу йўлда яна қанчадан-қанча кутилмаган қийинчиликлар, турли синовлар бўлиши мумкинлигини ҳам ўзимизга тасаввур қиламиз.
1-ўқув саволи: Оммавий тадбирлар тўғрисида тушунча, оммавий тадбирларни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва рухсатнома олиш тартиби.
Оммавий тадбирларни ўтказишда қуйидаги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади, яни: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги “Оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 205-сонли, 2019 йил 4 июлдаги “Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 559-сонли қарорилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2015 йил 07 июлдаги “Оммавий тадбирларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш давомида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 112-сонли буйруғи.
Оммавий тадбир — 100 ва ундан кўп кишиларнинг иштирокида ижтимоий-сиёсий, маданий-оммавий ва кўнгилочар-томоша дастурлари, шунингдек умумхалқ, диний, касб байрамларини ўтказиш мақсадида оммавий тадбирни ўтказиш обектида ташкил қилинадиган фуқароларнинг биргаликда қатнашишлари;

Download 103.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling