Ҳарбийча салом бериш аниқ, мардона ва қадни ростлаш ва ҳаракат қилиш қоидаларига риоя қилган ҳолда бажарилади.
Бош кийимсиз, сафдан ташқарида ва бошлиқ (унвони катта киши)дан уч-тўрт қадам нарида турган вақтда ҳарбийча салом бериш учун қад ростланади, бошлиқ (унвони катта)нинг юзига қараб, бош у кетаётган томонга бурилади.
Агар бош кийим кийилган бўлса, ўнг қўлни энг осон йўл билан бош кийимга шундай теккизиш керакки, унда бармоқлар жипс, кафт тўғри бўлади, ўрта бармоқ бош кийимнинг қуйи қисмига (соябон ёнига) тегади, тирсак эса елка чизиғи ва баландлигида бўлади, бош бошлиқ (унвони катта) томон бурилганда, қўлнинг бош кийим ёнидаги ҳолати ўзгармайди.
Бошлиқ (лавозими катта) ҳарбийчасига салом бераётган ҳар-бий хизматчининг ёнидан ўтиб кетаётганда, бошни тўғри тутиб, шу вақтнинг ўзида қўлини тушириш керак.
Сафдан ташқаридаги бош кийимсиз ҳаракат чоғида ҳарбийча салом бериш учун бошлиққа уч-тўрт қадам қолганда оёқни ерга қўйиш билан бир вақтда қўллар ҳаракати тўхтатилади, бош бошлиқ (унвони катта) томон бурилади, унинг юзига қараб, ҳаракат давом эттирилади. Бошлиқ (унвони катта)нинг ёнидан ўтиб бўлгандан сўнг, бош тўғри тутилиб, қўллар ҳара-кати давом эттирилади.
Бош кийим кийилган пайтда оёқни ерга қўйиш билан бир вақтда ўнг қўлнинг учи бош кийимга тақалади, чап қўл эса ёнбошга теккизиб, ҳаракатсиз ушлаб турилади; бошлиқ (унвони катта)нинг ёнидан ўтиб бўлгач, бир вақтнинг ўзида чап оёқ ерга тегиши билан бош тўғри тутилиб, ўнг қўл пастга туширилади.
Карабинни оёқ ёнига олиш уч усулда бажарилади:
биринчи усул – ўнг қўл баланд-га олинади ва у билан карабиннинг пояси ва ствол накладкасидан тутилади;
иккинчи усул – карабиннинг қўн-доғи товонга тегадиган қилиб, ўнг оёқнинг ёнига қўйилади; чап қўл би-лан карабиннинг найза трубкасидан ушлаб турилади;
учинчи усул – чап қўл зудлик би-лан пастга туширилади, ўнг қўл билан карабин оҳиста ерга қўйилади.
Ўрганувчилар ўтилаётган машғулотни диққат билан эшитади
|
Do'stlaringiz bilan baham: |