Оммавий тадбирлар тушунчаси, турлари ва уларни ўтказиш тартиби


Download 103.16 Kb.
bet16/23
Sana06.11.2023
Hajmi103.16 Kb.
#1749977
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23
Bog'liq
25дан 42гача жанговар

МУҲОКАМА ВА НАТИЖАЛАР
Бизга ма'лумки, бугунги кунда ички ишлар ва Миллий гвардия органларининг о'заро ҳамкорлиги қонун ҳужжатларида мустаҳкамланган. Хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда, ички ишлар органлари о'з фаолиятини очиқ ва шаффоф тарзда, давлат органлари, фуқароларнинг о'зини о'зи бошқариш органлари, бошқа ташкилотлар ва фуқаролар, шунингдек оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда амалга ошириши4 шунингдек, Миллий гвардия о'з зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда фуқаролар билан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳамкорлик қилиши белгиланган.
37-мавзу: Ахборотлаштириш воситаларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
Асосий қисм
Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси ҳузуридаги Ахборот хавфсизлигини таъминлаш маркази
Мазкур Марказнинг асосий мақсади этиб, «Електрон ҳукумат» тизимининг ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар базаларининг, шунингдек Интернет тармоғи миллий сегментининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, давлат органлари тизимлари ва ахборот ресурсларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш белгиланган.
Марказ ходимлари ахборот хавфсизлигига ҳозирги вақтдаги таҳдидлар тўғрисидаги маълумотларни йиғиш, таҳлил қилиш ва тўплаш билан шуғулланадилар, «Електрон ҳукумат» тизими ахборот тизими, ресурслари ва маълумотлар базаларига ноқонуний кириб олиш ҳолатларининг олдини олишни таъминлайдиган ташкилий ва дастурий-техник ечимларни самарали қабул қилиш бўйича тавсиялар ва таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этадилар.
“Електрон ҳукумат” тизими ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг меъёрий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича таклифларини ишлаб чиқиш ҳам Марказнинг мақсад-вазифалари ҳисобланади.
Умумжаҳон ахборот глобаллашуви жараёнлари ахборот-коммуникация технологияларини нафақат мамлакатлар иқтисодиёти ва бошқа соҳаларига жорий этиш, балки ахборот тизимлари хавфсизлигини таъминлашни ҳам тақозо этаётир. Ўзбекистон ахборот ва коммуникация технологиялари соҳасидаги халқаро хавфсизлик тизимига Марказий Осиёда биринчилардан бўлиб қўшилди.
Ахборот хавфсизлигини таъминлаш бўйича Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси томонидан қуйидаги чора-тадбирлар амалга оширилади:
Маълумотлар узатиш, телекоммуникация тармоқлари, телерадиоефир ҳамда ахборот тизимларида ахборот хавфсизлигини таъминлашни такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича давлат сиёсатини юритиш;
Ахборот хавфсизлигига оид қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларининг яратилишини ташкил қилиш ва бунда иштирок этиш;
Ахборот тизимлари комплекслари, ресурслари ва маълумотлар базаларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;
давлат органларининг ахборот тизимлари ва ресурслари ахборот хавфсизлиги сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишга кўмаклашиш;
давлат ахборот тизимлари ва ресурсларининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш юзасидан мониторинг натижалари тўғрисидаги статистик маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига белгиланган тартибда тақдим этиш;
телекоммуникациялар тармоқларининг операторлари ва провайдерлари билан ҳамкорлик қилиш, давлат органларининг компютер ва ахборот технологияларидан фойдаланиш соҳасидаги қонун бузилишларининг олдини олиш масалалари бўйича биргаликдаги ишларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш;
Интернетнинг миллий фойдаланувчиларини Интернет тармоғи миллий сегментида ахборот хавфсизлигига пайдо бўлаётган таҳдидлар тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш, шунингдек ахборотларни муҳофаза қилиш бўйича консултатсия хизматлари кўрсатиш;
қонун бузувчиларни таҳлил қилиш, идентификатсиялашда, ахборотлар маконидаги рухсатсиз ёхуд бузувчи ҳаракатларни амалга оширишда фойдаланиладиган методлар ва воситаларни таҳлил қилишда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилиш;
Интернет тармоғи миллий сегментида ахборот хавфсизлиги ҳодисаларининг олдини олиш бўйича ўзаро амалий ишларни ташкил этиш мақсадида ахборот хавфсизлиги соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Download 103.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling