АХБОРОТ ХАВФСИЗЛИГИ ВА АХБОРОТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Ахборотни муҳофаза қилиш, ахборот хавфсизлиги ва унинг замонавий консепсияси. Ахборот хавфсизлигига таҳдид ва унинг турлари. Ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоялаш бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар. Ахборотни муҳофаза қилиш соҳасида халқаро стандартлар. Ҳар қандай тараққий этган жамият ҳаётида ахборотнинг аҳамияти узлуксиз ортиб бормоқда.
38-Мавзу: Таянч ҳаракат системаси жароҳатларида биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.
Қўриқлаш соҳасидаги асосий тушунчалар ва қўриқлаш нарядларининг хизмат ўташ жараёнидаги ҳуқуқ ва мажбуриятлари.
СУЯК СИНИШИ
Суяк синганда энг муҳими уни силжитмасликдир. Бу қаттиқроқ шикастланишнинг олдини олади ва синиқнинг битиб кетишига ёрдам беради. Суяги синган одамни ўрнидан силжитиш ёки кўтаришдан аввал, синган суягини таёқ, дарахтнинг тўғри шохи ёки картондан қилинган тахтакачлар ёрдамида силжимайдиган қилиб маҳкамланг. Кейинчалик, тиббиёт масканида қўл ёки оёққа гипс қўйилиши мумкин ёки ўзингиз, шунингдек маҳаллий табиблар услубига биноан „гипс” тайёрлашингиз мумкин (81-бет). Синган суякларни жойига қўйиш: агар суяклар маълум даражада ўзўрнида турганга ўхшаса, уларни силжитмаган маъқул. Суякни силжитишнинг фойдасидан зарари кўпроқ. Агар суяк яқин орада синган ва бўлаклари жойидан силжиган бўлса, сиз уни жойига қўйиш ёки тўғрилашга ҳаракат қилиб кўришингиз мумкин. Улар қанча тез жойига туширилса, шунча осон тузалади. Ўрнига қўйишдан аввал, иложи бўлса оғриқни камайтириш ва мускулларни бўшатиш учун диазепам уколини қилинг (665-бет) ёки кодеин беринг)
СИНГАН БИЛАКНИ ЖОЙИГА ҚЎЙИШ
Қўлни, суякларни ажратиш учун бир хил куч билан 5 минутдан 10 минутгача бўлган вақт давомида аста-секин ўзингизга тортинг.
Битта одам синган қўлни тортиб турса, иккинчи одам эса суякларни аста тўғрилаб қўйиши керак
ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ: Суякни тўғрилаш жараёнида унга кўп шикаст етказишингиз мумкин. Иложи бўлса, бу муолажа тажрибали одам ёрдамида қилиниши керак. Кескин ёки кучли ҳаракатлар қилманг.
Do'stlaringiz bilan baham: |