Оммавий тадбирлар тушунчаси, турлари ва уларни ўтказиш тартиби
биринчи тоифадаги оммавий тадбир
Download 103.16 Kb.
|
25дан 42гача жанговар
биринчи тоифадаги оммавий тадбир — 200 ва ундан кўп кишилар иштирокида Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоят марказлари ҳудудида ўтказиладиган оммавий тадбир;
иккинчи тоифадаги оммавий тадбир — биринчи тоифага кирмайдиган оммавий тадбир; оммавий тадбир ташкилотчиси — оммавий тадбирни ташкил қилиш ва ўтказиш мажбуриятини ўз зиммасига олган давлат органи, юридик шахс ва 18 ёшга етган жисмоний шахс; оммавий тадбирни ўтказиш учун рухсатнома — оммавий тадбирни ўтказиш ҳуқуқини берадиган, ваколатли орган томонидан қабул қилинадиган ва оммавий тадбир ташкилотчисига бериладиган қарор; ваколатли орган — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимликлари; оммавий тадбир иштирокчилари — оммавий тадбир дастурида кўзда тутилган оммавий тадбирларни амалга оширувчи ташкилотчилар, артистлар, спортчилар ва бошқа шахслар, шунингдек томошабинлар. Оммавий тадбирлар биринчи ва иккинчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш обектлари рўйхатига киритилган обектларда ўтказилиши мумкин. Биринчи тоифадаги оммавий тадбирларни ўтказиш обектларининг рўйхати Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг таклифлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. 26-мавзу: Радиоалоқа ҳақида умумий маълумотлар Ҳозирги даврда Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган изчил ислоҳотларнинг натижасида алоқачи офитсерларига қўйилган талаблар янада ошмоқда. Алоқачи офицер Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ватанига содиқ, метин иродали, интеллектуал савияси юқори, ҳам назарий ҳам амалий жиҳатдан мустаҳкам билимларга эга бўлиши зарур. Алоқачи офитсер тўғри ташкил қилинган ва ишончли фаолият кўрсатадиган алоқага эга бўлмасдан туриб қўшинларни бошқаришнинг имкони йўқлигини доимо ёдда тутиши лозим. Тўғри ташкил этилган алоқа қўшинларни ишончли бошқарувини, қўйилган вазифаларни ўз вақтида ва муваффақиятли бажарилишини таъминлайди. Вазият тез-тез ўзгариб турувчи замонавий жанг шароитида, қўшинларнинг тезлик билан кўчишида, бошқарув пунктларининг жойи тез-тез ўзгаришида радиоалоқа энг самарали ва ишончли алоқа воситаси бўлиб фаолият кўрсатади. Шунинг учун штаблар бошқарувининг барча бўғинларида радиоалоқани ташкил этишда алоҳида эътибор берилади ва шу билан бирга алоқа тизимига катта талаблар қўймоқда. Бу талабларга алоқа тизимларининг жанговар шайлиги, чидамлилиги, юқори ўтказувчанлиги, хавфсизлиги ва яшовчанлиги мисол бўла олади. Бу талабларни қондириш учун алоқа тизими қўшинларни ҳам ҳаракатда, ҳам жойида турганда барқарор бошқарувини таъминлай олиши керак. Ушбу ўқув машғулотда Алоқа хавфсизлиги тоифалари, радиониқоблаш ва радиоалоқани халақтлардан химоялаш бўйича маълумотлар ёритилган. Download 103.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling