Оммавий тадбирлар тушунчаси, турлари ва уларни ўтказиш тартиби
-мавзу: Аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар
Download 103.16 Kb.
|
25дан 42гача жанговар
- Bu sahifa navigatsiya:
- „инсон ҳуқуқларининг уч авлод“
- Инсон Ҳудуқлари
- Инсон ҳуқуқлари
30-мавзу: Аҳоли соғлиғини сақлаш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар.
Инсон ҳуқуқи — шахснинг ҳаётий еҳтиёжи, яшаши, комил топиши унинг жамият, давлат ва бошқа шахслар билан алоқаси учун зарур боʻлган хусусиятлари. Инсон ҳуқуқи логотипи Инсон ҳуқуқлари ва еркинликлари тизими оʻз яралиш ибтидоси ва ривожланиш мантиқига эга. Адабиётларда „инсон ҳуқуқларининг уч авлод“ босқичи ҳақида коʻрсатилган. Улар қуйидагилардан иборат. Инсон ҳуқуқларининг „биринчи авлоди“ — фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар ҳисобланади. Инсон ҳуқуқларининг „иккинчи авлоди“ — бир қатор обʼектив ва субʼектив омиллар таʼсири остида шаклланди. ХИХ аср охири ХХ аср бошларида саноати ривожланган коʻпгина мамлакатларда иқтисодиёт соҳасида сезиларли силжишлар роʻй берди. Ниҳоят, инсон ҳуқуқларининг „учинчи авлоди“ — „ҳамжиҳатлик ҳуқуқлари“ деб аталиб, улар давлатлардан устун турувчи ва коллектив характерга эга. Умумий эʼтироф этилган қоидага коʻра бу ҳуқуқлар: тинчликка боʻлган ҳуқуқ, бехавотир табиий атроф муҳитга боʻлган ҳуқуқ, инсонниятнинг иқтисодий ва маданий меросидан фойдаланиш ҳуқуқи ва бошқалар. Инсоннинг оʻз эркинлаиклари, ҳуқуқлари ва манфаатлари учун давом этган узоқ кураши умуминсоний аҳамият даражасига коʻтарилган қуйидаги меʼёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда оʻзининг моддий ифодасини топган: Эркинликнинг буюк харитияси (1215 йил); ҳуқуқ тоʻгʻрисидаги петитсия (1628 й); „Ҳабеа Cозпус АКТ“ (1679 йил); ҳуқуқлар тоʻгʻрисидаги билл (1689 йил); Америка Виргинияси ҳуқуқлари Декларацияси (1776 йил); Америка Қоʻшма Штатларининг мустақиллик Декларацияси (1776 йил); Француз инсон ва фуқаро ҳуқуқлари Декларацияси (1789 йил); Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси (1948 йил); Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тоʻгʻрисида халқаро Пакт (1966 й) ва бошқалар. Инсон Ҳудуқлари барча инсонларнинг умумбашарий ва ажралмас ҳуқуқлари боʻлиб, қайсидир давлатга, миллатга, фуқароликка ёки динга тегишли боʻлмасин ҳамма учун бир ҳилдир. Бу ҳуқуқлар Инсон Ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларациясига асосланган. Инсон Ҳуқуқлари халқаро коʻламда амал қилиниб, халқаро қонунлар, дунёвий ва диний муассасалар, ҳукуматлар сиёсати ва нодавлат ташкилотлари томонидан дунё сиёсатига жуда ҳам катта таʼсир коʻрсатадиган доктринадир. Инсон Ҳуқуқлари бу инсонларга берилган имтиёз боʻлиб у дунёнинг коʻпчилик тараққий этган мамлакатларида қонунлар, конституциявий қадриятлар нормалари ёки ҳалқаро конвентсиялар орқали тан олинган. Инсон ҳуқуқлари - инсоннинг давлат билан муносабатидаги ҳуқуқий мақомини, иқтисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий соҳалардаги имкони-ятлари ҳамда даʼволарини тавсифловчи тушунча. Инсон ҳуқуқларини эркин ва самарали тарзда амалга ошириш фуқаролик жа-мияти ва ҳуқуқий давлатнинг асосий белгиларидан биридир. Инсон ҳуқуқларини мутлақ ва нисбий Инсон ҳуқуқларига боʻлиш қабул қилинган. Яшаш ҳуқуқи, қийнокларга, зоʻравонликка, инсон шаʼнини ерга урадиган бошқа хил муомалага ёки жазога дучор этилмаслик ҳуқуқи, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги ҳуқуқи, шахсий ва оилавий сир саклаш ҳуқуқи, оʻз шаʼни ҳамда яхши номини ҳимоя этиш ҳуқуқи, виждон эркинлиги ва динга эʼтиқод қилиш ҳуқуқи, шунингдек, суд томонидан ҳимоя қилиниш ва одил судлов ҳуқуқи ҳамда шулар билан богʻлиқ энг муҳим протсессуал ҳуқуқлар мут-лақ Инсон ҳуқуқлари сирасига киради. Қолган ҳамма Инсон ҳуқуқлари нисбий боʻлиб, фавқулодда ёки ҳарбий ҳолат тартиби жорий қилинган вазиятда чеклаб ёки тоʻхтатиб қоʻйилиши мумкин. Download 103.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling