31-мавзу: Макаров пистолетидан отишга тайёргарлик кўриш тартиби..
МАШҒУЛОТНИНГ БОРИШИ
9 мм ли Макаров пистолетининг (ПМ) қўлланилиши, жанговар хусусиятлари, тузилиши ва ишлаш тамойили.
9 мм ли Макаров пистолети (ПМ) шахсий қурол ҳисобланиб, ҳужум ва мудофаа мобайнида душманни қисқа масофалардан йўқ қилиш учун мўлжалланган.
Пистолетнинг жанговар хусусиятлари
Пистолетдан 50 метр масофагача ўт очиш самарали хисобланади. Ўқнинг зарар етказиш кучи 350 метргача сақланиб қолади.
Пистолетдан якка тарзда ўт очилади. Пистолетнинг жанговар ўт очиш тезлиги бир дақиқада 30 дона ўқ. Пистолетдан ўт очиш учун 9 миллиметрли патронлар қўлланилади.
Ўқ учиш мабойнида патрондаги патронлар сиғими 8 дона патронга тенг бўлган магазиндан узатилади.
Макаров пистолетининг қисм ва механизмларининг вазифалари
Ствол – ўқ учишини йўналтириш учун хизмат қилади.
Қути – пистолетнинг барча қисмларини бириктириш учун хизмат қилади.
Даста асоси – дастани, жанговар пружинани бириктириш ва магазинни жойлаштириш учун хизмат қилади.
Ўт очиш илгагининг халқаси – ўт очиш илгагининг думи бехос босилиб кетишдан асрайди.
Затвор – патронни магазиндан патрондонга юбориш, ўт очилиши мабойнида ствол каналини ёпиш, гилзани тутиш (патронни чиқариш) ва тепкини жанговар ҳолатга келтириш учун хизмат қилади.
Сақлагич – пистолет билан ишлашнинг хавфсизлигини таъминлайди.
Зарбдор – тепки механизми зарбдорга зарб бериш учун хизмат қилади.
Қайтарувчи пружина – затворни ўт очилгандан сўнг олдинги ҳолатга қайтариш учун хизмат қилади.
Даста – винт билан биргаликда пистолетни қўлда қулай тутиб туриш учун хизмат қилади.
Магазин – ўз ичида 8 дона патронни тўлдириб туришга хизмат қилади.
ПМ Макаров пистолети қисм ва механизмларнинг қурол ўқлангунга қадар ҳолати, ўқлаш ва ўт очиш маъбойнида бажарадиган иши
Пистолет ўқлангунга қадар затвор олдинги ҳолатда, магазин даста асоси ичига ўрнатилган, сақлагич байроқчаси (сақлаш) ҳолатида бўлиб, бунинг натижасида тепкини жанговар ҳолатга келтириш имкони бўлмайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |