Оммавий тадбирлар тушунчаси, турлари ва уларни ўтказиш тартиби


Хизмат итлари билан машқ ўтказиш


Download 103.16 Kb.
bet11/23
Sana06.11.2023
Hajmi103.16 Kb.
#1749977
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23
Bog'liq
25дан 42гача жанговар

Хизмат итлари билан машқ ўтказиш
Хизмат итлари билан машқ ўтказиш бўлимида хизмат итларини гиёҳвандлик воситаларини қидириш, қурол-яроғ, ўқдори ва портловчи моддаларни қидириш, валюта қимматликларини қидириб топиш, тамаки маҳсулотларни қидириш, шунингдек, антитеррор, из-қидирув, ҳимоя-қоровул хизмати, қидирув-қутқарув хизмати, мина қидирув йўналишлари, ўсимликлар ва ўсимлик уруғларини қидириш, психотроп ва кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қидириш йўналишлари бўйича кинологларни ўқитиб, хизмат итларини тайёрлайди. Амалий машғулотларда, хизмат итларини инструкторлар томонидан махсус йўналишлар бўйича ўргатиш учун ўқув-услубий кўлланмалар ишлаб чиқилиб амалиётга кенг жорий этилган.
Хизмат итларини турли йўналишлар бўйича тайёрлашда амалий машғулотлар реал шароитга мослаштирилган, барча турдаги макетлар билан жиҳозланган климатик ва ландшафт шароитларни ўзида акс эттирган аерокомплекс, автотранспорт, теплаход, темир йўл иммитатсион масканлари ва ёпиқ машқ майдонида олиб борилади.
Маҳсус итлар. Бирдан олтигача бўлган бир нечта ҳидларни бир-биридан ажратиш учун олдиндан махсус тайёрланади. Уларни “ҳидловчи итлар” ҳам дейишади. Айнан улар машиналарни, темир йўл станциядаги оломонни ва стадиондаги томошабинларни ҳидлаб текширишади.
Қидирув итлари одам, ҳужжат ва нарсаларни қидиришга мўлжалланган итлардир. Бошқа махсус итлардан фарқли ўлароқ, бу итлар ҳиднинг на'мунасига қараб ишлайди. Агар ҳодиса жойида бўлган папка ичидан йўқолган ҳужжатларни излашаётган бўлса, ушбу ит уларни ҳидидан қидириб топади. У югуриб қочиб кетаётган жиноятчини қўлга олиши, гаровга олинганларни қидириб топиши ёки кўмиб қўйилган хазинани аниқлай олиши мумкин.
Қутқарувчи итлар, я'ни фақат тирик одамлар ёки вафот этганларни излаб топишга ўргатилган итлар бўлиб, шу билан бирга улар орасида универсал итлар ҳам бор, булар бахтсиз ҳодиса юз берган жойида ишлайдиган қутқарувчи итлар бўлиб, улар тирик одамларни қидириб топиши, вайроналар орасидан излаш, ёрдамга чақириш, чиқиш қийин бўлган жойлардан одамларни қутқариб олиши мумкин.
Детектор-итлари. Бу хизмат итларнинг энг ғалати расмий кўринишидир. Бундай итлар тақдим этилган намуналарда ва ма'лум бир ҳудудда ўша ёки бошқа ҳиднинг мавжудлигини ёки аксинча мавжуд эмаслигини аниқлаш учун ишлатилади. Масалан, ўғирликда гумонланаётган шахс “иссиқ излар” билан ушланган бўлса. Текширув ити воқеа жойига бу ерда шу гумонланувчининг бўлган ёки бўлмаганлигини аниқлаш учун олиб борилади. Одамлар учун қийин бўлган бу иш ит учун осондир, чунки мураббий ҳайвонларга бир вақтда турли хил йўналишда фикрлашни ўргатиши керак.
Патрул итлари. Уларнинг барчаси қидирув итлари каби ўргатилади, аммо уларда бегоналарга нисбатан ишончсизлик, ҳушёрлик каби фазилатларини ҳам тарбиялашади. Патрул итлари пост патрул хизматининг назорат жойларида ёки ҳудудни айланиб юриш жараёнида, тунда қўриқчи сифатида ишлаши мумкин.
Соқчилар. Ушбу итлар бир нечта тор ихтисосликларга эга бўлишади, масалан, ма'лум бир жойда туриб қоровуллик қилувчи ва бирон-бир ҳудудни айланиб юриб қўриқловчи итлар. Соқчи итлар турли хил муассасаларда, масалан, оддий дала ҳовлилардан бошлаб ҳаттоки жазони ижро этиш муассалари ёки ҳарбий қисмларда ҳам ишлайди

Download 103.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling