Ўқ-дорилар билан ишлашда қўйидагилар тақиқланади
Ўқ – дориларни қумга, мойга ва оловга тегизиш;
Белгиланмаган жойларда ўқ-дориларни сақлаш;
- Ўқ-дориларни ўзга шахсларга бериш, шунингдек уларни отишни тўхтатиш
марраралида ва машғулотлар ўтказилган жойларда қолдириш;
Ўқ-дориларни қисмларга ажратиш, улардан порохни олиб, оловга ташлаш;
Ўқ-дориларни магазин сумкаларида ва кийм кечак чўнтакларда қолдириш.
Магазинни патронлар билан тўлдириш ва қуролни ўқлаш.
Ўт очишга хозирлик кўриш мобойнида “ўқла” командасига кўра отувчи қуйдаги амалларни бажариши лозим.
Пистолетни кобурадан (ғилофдан) чиқариш даста ичидан магазинни чиқариш; писталетни кобурага солиш.
Магазинни патронлар билан тўлатиш, бунинг учун магазинни чап қўлда тутиб, ўнг қўл билан патронларни магазинга кетма-кет босиб киритиш, айни пайтда бош бармоқ билан патрони, магазинни ён деворидаги букилган бўртиқлар сонига капсулни ортки деворига тақлгунча киритиш лозим.
Писталетни кобурадан (ғилофдан) чиқариб магазинни дапста ичига жойлаш.
Патрондонга патрон юбориш, бунинг учун сақлагични ечиб пастга тушириб чап қўл билан затворни охиригача ортга тортиш ва кескин қўйиб юбориш .
35-мавзу: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органлари томонидан баённома расмийлаштириладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг турлари ва таркиби.
Асосий қисим
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАъМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИ
2-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликнинг вазифалари
(2-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2021-йил 21-апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021-й., 03/21/683/0375-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик инсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мулкни, давлат ва жамоат тартибини, табиий муҳитни муҳофаза қилишни, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашни, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва обйектив кўриб чиқилишини, шунингдек бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашни ўз олдига вазифа қилиб қўяди.
Do'stlaringiz bilan baham: |