Оммавий тадбирлар тушунчаси, турлари ва уларни ўтказиш тартиби
-мавзу: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва уларнинг таснифи
Download 103.16 Kb.
|
25дан 42гача жанговар
- Bu sahifa navigatsiya:
- (узоқ муддатли ўқ отиш нуқтаси)ни э
- (ёпиқ тоифаланган объектларда дарҳол кириш-чиқиш эшикларини беркитиш чораларини кўради)
29-мавзу: Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясида жисмоний куч ишлатиш, махсус воситалар ва уларнинг таснифи.
Қўриқланаётган банк биносида ёки ҳудудида қуролланган бир нафар (ёки бир гуруҳ) шахслар томонидан ноқонуний ҳаракатлар содир этиш ёки моддий пул маблағлари сақланувчи кассада ўғирлик қилиш ҳаракатлари юз бериши мумкин бўлган ҳолатларда: Ушбу ҳолатда қўриқлаш хизмати ходимлари шахсий хавфсизлик чораларини кўриб, қўролланган номаълум шахс ёки шахсларни ушлаш тадбирларини амалга оширади. ҚЁОС воситаларини объектнинг ягона техник қўриқлаш воситалари комплекцига бирлаштирилади. Техник қўриқлаш воситалари мажмуасининг таркибий қисмларидан ахборотлар объектнинг асосий қўриқлаш хонасида ўрнатилган марказий пулт бошқарувига ёки алоҳида пултлар бошқаруви тизимига узатилади. Қўриқланадиган алоҳида бино, хоналарда бир неча қўриқлаш сигнализатсияси ҳимоя тўсиғи мавжуд бўлганда, улар турли услубда ишлайдиган қўриқлаш хабаргоҳлари билан жиҳозланади. Ушбу ҳудудларни қўриқлашга топшириш алоҳида тартибда амалга оширилади. Махсус қисм ва ахборот-компютер воситалари сервери ҳамда алоҳида тартибот хоналар қўриқлаш сигнализатсиясининг камида иккита ҳимоя тўсиғи билан жиҳозланади. Биринчи ҳимоя тўсиғи - хонанинг периметрини ҳимоя қилади. Хонада деразалар мавжуд бўлганда, улар дераза очилиши ва ойна синишини қайд этиш хабаргоҳлари билан жиҳозланади. Иккинчи ҳимоя тўсиғи - хонанинг ҳажмини химоя қилади. Бунинг учун ҳажмни қўриқлаш хабаргоҳлари қўлланилади. Алоҳида ҳолларда учинчи босқич сифатида жисм, буюм (сейф, шкаф)лар сигнализатсия билан жиҳозланади. - шахсий хавфсизлигини таъминлаб қонунбузарга баланд овозда тўҳташини талаб қилади акс ҳолда унга нисбатан қуролидан ўқ отишини айтиб огоҳлантиради, - тартибузар ходим талабига бўйсунмаса осмонга қарата огоҳлантирувчи ўқ узади, - шундаҳам ходимнинг талабларини бажармаса унга нисбатан қурол қўллаб жиноятчини ушлаш чорасини кўради. - қўриқланаётган объект ҳудудида ноқонуний ҳаракат содир этилганлиги бўйича зудлик билан тўғридан-тўғри алоқа воситаси орқали ёки “Ташвиш” тугмасини босиш йўли билан, ТҚП операторига ҳамда ИИБ (МГ) навбатчилик қисмини хабардор қилади, - махсус ҳимоя воситалари (бронижелет ҳамда каска, противогаз)ни олган ҳолда қонун бузарни ушлаш чорасини кўради, қўлга олинган жиноятчини тинтув қилади. Жиноятчини қўлга олиш вақтида ходимлар зиёраклик билан харкатланишлари талаб этилади. Ҳар бир ҳолат оғир оқибатларга олиб келиши мумкин эканлигини англай билиши лозим. Қўриқланаётган тоифаланган объектга (постга) қўққисдан қуролли ҳужум бўлганда: - қўриқлаш ходими турган постга ёки яқиндаги постга қуролли хужум уюштирилганда: Ходим зудлик билан Дзотга (узоқ муддатли ўқ отиш нуқтаси)ни эгаллаб қуролини отишга шай ҳолатга келтиради, қуролли хужум бўлганлиги тўғрисида хамкасбларини огоҳ этади (баланд овозда қуролли хужум хабарини эълон қилиши) ва саросимага тушмасдан ўзига қулай бўлган жойни эгаллаб буйруқ талабларига асосан табел қуролидан фойдаланади. (ёпиқ тоифаланган объектларда дарҳол кириш-чиқиш эшикларини беркитиш чораларини кўради) Матонат билан қўшимча кучлар етиб келгунига қадар мудофаани ушлаб туради. Download 103.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling