Оммавий тадбирлар тушунчаси, турлари ва уларни ўтказиш тартиби
Асосий қисм 1-ўқув саволи: Алоқа хавфсизлиги бўйича умумий қоидалари
Download 103.16 Kb.
|
25дан 42гача жанговар
- Bu sahifa navigatsiya:
- -ИИ тоифа
Асосий қисм
1-ўқув саволи: Алоқа хавфсизлиги бўйича умумий қоидалари. 1. Алоқа хавфсизлигини бузилиш тоифалари. Алоқа хавфсизлиги – бу, алоқанинг техник воситаларидан фойдаланиш жараёнида ва маълумотни узатиш мобайнида давлат ва ҳарбий сирларни ишончли сақланишидир. Чет эл техник разведкасининг қизиқишига сабаб бўлувчи маълумотлар аҳамиятлик даражасига кўра, алоқа хавфсизлигини бузилишлари уч тоифага бўлинади: -И тоифа – алоқанинг техник воситаларидан фойдаланишда ахборотнинг овоза бўлишига олиб келадиган ёки махфий маълумотларнинг четга чиқиб кетиш таҳдидини келтириб чиқарувчи бузилишлар; -ИИ тоифа - алоқанинг техник воситаларидан фойдаланишда маълумотларнинг четга чиқиб кетишига шароит яратувчи бузилишлар; -ИИИ тоифа – алоқа ўрнатиш ва радиоалмашинув қоидалари, алоқа воситаларини эксплуататсия қилиш нормалари ва бошқа талабларнинг бузилиши, буларни системалаштириш ва умумлаштириш хизмат юзасидаги маълумотларнинг четга чиқиб кетишига олиб келади. Алоқа хавфсизлиги бузилишининг И тоифасига қуйидагилар киради: Қўшинларни (кучларни) яширин бошқариш талабларининг бузилиши, бунда махфий бўлмаган алоқа каналлари бўйлаб очиқ ёки қисман очиқ сўзлашувлар (жўнатмалар) билан боғлиқ ҳолда қуйидагилар ошкор бўлиши мумкин: -қўшинларни (кучларни) жанговар шайликнинг юқори босқичларига ўтказилиш факти; -қўшилма, ҳарбий қисмлар ёки уларни бошқариш пунктлари (алоқа тугунлари)нинг жойлашув ўрни (дислокатсияси); -қўшилма, ҳарбий қисмларнинг овоза қилишга рухсат этилмайдиган ҳақиқий номлари; қўшилма, ҳарбий қисмларнинг вазифалари, улар жанговар ва мобилизатсион шайлигининг ҳолати ва топшириқларининг характери; қўшилма, ҳарбий қисмларнинг сони ёки жанговар таркиби ва қўшинларнинг (кучларнинг) руҳий ҳолати; қўшилма, ҳарбий қисмларда мавжуд бўлган қурол-яроғ ва жанговар техника ҳақидаги маълумотлар, махфийлаштиришга мўлжалланган ёки шифрланган, кодланган ҳолда узатилиши лозим бўлган маълумотлар; қўшилма, ҳарбий қисмларнинг қайта гуруҳланиши, қўшинларни (кучларни) тревога бўйича кўтариш ва захирадаги раёнларда йиғилиш фактлари; қўшин (куч)ларнинг кўчиш (ҳаракатланиш) маршрутлари ва мақсадлари, кемаларнинг йўли, самолётларнинг учиши, шунингдек, қўшинларни (кучларни) темир йўл, ҳаво, денгиз ва дарё транспортида кўчиришда уларни ортиш ва тушириш стансиялари (аеродромлари, портлари); кодланувчи топографик хариталарда кодланган белгиларнинг ҳақиқий координаталарга мос келиши ёки кодлаш тартиби; кодловчи техникага, кодланган алоқа ҳужжатларига тегишли калитлардан фойдаланишга оид маълумотлар; фойдаланилаётган махфий аппаратуранинг тактик-техник тавсифлари, унинг ишлаш принсипи ва махфий характерга эга бўлган бошқа маълумотлар; Download 103.16 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling