Оммавий тадбирлар тушунчаси, турлари ва уларни ўтказиш тартиби


-мавзу: Ўта муҳим ва тоифаланган объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилиш


Download 103.16 Kb.
bet20/23
Sana06.11.2023
Hajmi103.16 Kb.
#1749977
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
Bog'liq
25дан 42гача жанговар

40-мавзу: Ўта муҳим ва тоифаланган объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилиш.
КИРИШ
2020 йилнинг 1 сентябридан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчи ва ходимлари лавозимларини жамлаш устувор тарзда Қўриқлаш бош бошқармаси ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлинмаларининг тегишли касбий тайёргарликка эга, тайёргарлик машғулотлари ва танлов босқичларидан ўтган ишчилари орасидан танлаб олиш орқали амалга оширилади.
Белгиланишича, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси мустақил таркибий бўлинма ҳисобланиб, ўз ваколатлари доирасида давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш бўйича вазифа ва функсияларни, кўрсатилаётган қўриқлаш хизматлари учун келиб тушаётган маблағлар ҳисобига, ўзини маблағ билан таъминлаш, харажатларини қоплаш ва мустақил хўжалик юритиш тамойили асосида амалга оширади.
Қўриқлаш бош бошқармасининг асосий вазифалари сифатида қуйидагилар белгиланади:
• қўриқлаш фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
• давлат, ўта муҳим, тоифаланган ва бошқа объектларни, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қўриқлаш;
• техник қўриқлаш воситаларини қўллаш ва объектлар хавфсизлигини таъминлаш тизимига замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий этиш соҳасида ягона техник сиёсатни амалга ошириш;
• оммавий тадбирлар ва аҳоли гавжум жойларда жамоат хавфсизлигини таъминлашда иштирок этиш ва бунда ҳуқуқ-тартибот органларига кўмаклашиш;
• юридик шахсларга тегишли идоравий қўриқлаш бўлинмаларида инспекторлик текширувлари ўтказиш (ҳуқуқ-тартибот органлари ва ҳарбийлаштирилган тузилмалардан ташқари), объектларда ички, рухсат бериш режимларига риоя этилишига доир тадбирларни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш.
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонига:
• жисмоний ва юридик шахслар билан қўриқлаш хизмати кўрсатиш борасида тузилган шартномалар асосида Қўриқлаш бош бошқармасининг ташкилий-штат тузилмасига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш;
• Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси томонидан кўрсатиладиган қўриқлаш хизматларининг тарифлари (нархлари)ни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари учун – Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда, бошқа ташкилотлар учун – мустақил белгилаш ҳуқуқи берилади.

О'збекистон Республикаси Миллий гвардияси Қо'риқлаш бош бошқармаси жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини қуйидаги хизмат турлари орқали ишончли қо'риқланишини та'минлайди:

- техник қо'риқлаш марказлари иштирокида;
- саф бо'линмалари ёрдамида;
- ҳарбийлаштирилган соқчилик бо'линмалари орқали;
- қоровул бо'линмалари иштирокида;
- ташвиш тугмалари ёрдамида;
- ко'п қаватли уйлардаги хонадонларни ёнг'индан огоҳлантирувчи сигнализатсия воситалари орқали қо'риқлаш;
- кириб-чиқиш назорати ва бошқарув қурилмалари билан ишлаш;
- кабелли коллекторлар ва магистраллар қурилмаларини қо'риқлаш;
- узоқ масофалардан аниқлайдиган қурилмалар ёрдамида об'ектларни қо'риқлаш;
- телефон алоқаси мавжуд бо'лмаган жойларда ГСМ уяли алоқа каналлари орқали қо'риқлашни амалга оширади.
Қўриқлаш бош бошқармаси ўз ваколати доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
қўриқланаётган обйектлар мансабдор шахслари, ишчи-хизматчилари ва обйект ҳудудидаги бошқа шахслардан ички, рухсат бериш режимларига риоя қилишни ҳамда жамоат тартибини сақлашни талаб қилиш;
қўриқланаётган обйектлардаги мол-мулкни сақлаш шарт-шароитлари, муҳандислик-техник воситалар ҳолатини текшириш;
қўриқланаётган обйект маъмуриятига, мансабдор шахсига, шартнома шартларига мувофиқ обйектни муҳандислик-техник мустаҳкамлигини таъминлаш, сигнализатсия тизимлари ва видеокузатув билан жиҳозлаш бўйича тақдимнома киритиш;
давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахсларига тузилган шартномага мувофиқ бажарилиши мажбурий бўлган, қўриқлаш фаолиятини ташкил этиш, муҳандислик-техник мустаҳкамлик, шунингдек, обйектларнинг ички, рухсат бериш режимларидаги камчиликлар ва хатоларни бартараф этиш борасида тақдимномалар киритиш;
қўриқланаётган обйектдан мол-мулк, моддий бойликлар ва турли юкларни ноқонуний олиб чиқишга ёки олиб киришга уринаётган шахсларни ушлаш;
қўриқланаётган обйектларга ноқонуний кирганлар ёки ҳуқуқбузарлик қилганларнинг шахсини аниқлаш ва маъмурий баённома тузиш мақсадида ушлаш ва қўриқлаш хизмати хоналарига олиб келиш, ушлаб туриш, зарур ҳолларда эса — тегишли қарор қабул қилиш учун уларни ҳудудий ички ишлар органларига топшириш;
қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ қўриқлаш пости ҳудудида фуқароларнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатларини текшириш, агар уларда қурол ҳамда унинг ўқ-дорилари, қуролнинг асосий қисмлари, портловчи, радиоактив ёки заҳарли моддалар, портлатиш қурилмалари, пиротехника буюмлари, гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари, психотроп моддалар, уларнинг прекурсорлари ёхуд муомалада бўлиши тақиқланган ёки чекланган бошқа нарсалар, қўриқланаётган обйект ҳудудига олиб кирилиши ва ундан олиб чиқиб кетилиши тақиқланган ашёлар, буюмлар, воситалар бор деб ҳисоблашга асослар мавжуд бўлса, фуқароларни шахсий кўрикдан ўтказиш, уларнинг ашёларини, қўл юкини, багажини кўрикдан ўтказиш ҳамда мазкур нарсалар, воситаларни ва моддаларни олиб юриш ҳамда сақлаш учун қонуний асослар мавжуд бўлмаган тақдирда, уларни олиб қўйиш, транспорт воситаларини кўздан кечириш ва ташиб ўтилаётган юкларнинг товар-транспорт ҳужжатларга мувофиқлигини аниқлаш;



Download 103.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling