1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов
- Bu sahifa navigatsiya:
- Анор шарбати.
- НОН ТАЙЁРЛАШ
ИЧИМЛИКЛАР:
Тарвуз шарбати. Тарвуз –кенг тарқалган полиз экинларидан биридир. У нафақат чанқоқни яхши қондиради, балки даволаш хусусиятига ҳам эга. тайѐрлаш усули янги тарвуз ювилади ва тўрт қисмга бўлинади. Лаҳими пўчоғидан ажратилиб олинади ва майдаланади. Сўнгра шарбати тўла ажралиб чиққунча қисилади ва токадан ўтказилинади, хохишга кўра шакар қўшиш мумкин. 5-10 дақиқа қайнатилади. Бир стакан шарбат тайѐрлаш учун 20 гр тарвуз 5 гр шакар лозим. Ҳалқ табобатида тарвуз иситмалаганда, чанқоқни 158 босиш учун қўлланилади. Тарвуз шарбати ошқозон –ичак хасталикларига, кам қонликка, ўт пуфагида тошлари бор беморлар учун ўта фойдалидир. Анор шарбати. Анор шарбати анорнинг барча навларидан тайѐрланади. Анор шарбати мустаҳкамловчи даволаш хусусиятига эга бўлган ичимликдир. Анор меваларида шакар, органик кислоталар, азотли моддалар, витаминлар сақланади. Анор сувида кубалт микро элементи бўлиб, у танада В 12 витамини ва қизил қон таначалари ишлаб чиқилишида иштирок этади. Анорни шакар шарбатига анор суви қуйилади, аралаштирилиб қайнаш даражасигача келтирилади. Дастурхонга совутилган ҳолда берилади. Бир портциясини тайѐрлаш учун 150 гр анор суви, 30 гр шакар ва 50 гр сув керак. Анор шарбатини шамоллаш, колит, иситмалаш хасталикларида исътемол қилинади. Аччиқ нави ичак йўлига мустаҳкамловчи сифатида таъсир кўрсатишини назарда тутиш зарур. Уни озқозон-ичак бузилишларида ва кам қонликда исътемол қилиш тавсия этилади. НОН ТАЙЁРЛАШ Саноат миқѐсида нон заводларида ишлаб чиқариладиган нон навлари билан бир қаторда. Миллий нон маҳсулотлари ҳам кенг ишлаб чиқарилади. Айниқса сўнги 10 йил ичида миллий нонларнинг исътемолдаги улуши ортиб боришиши кузатилмоқда. Бу ҳолат мамлакатимиз аҳолисининг тарихий шаклланган урф- одатлари ва миллий қадриятларига боғлиқлиги билан изоҳланади. Миллий нонлар, асосн, ўртаси қисми юбқа, четлари қалин, юзасига пардоз берилган юмолоқ шаклдаги маҳсулотдир. Уларнинг ҳисобга олинган хиллари 250 дан ортишига қарамасдан, тахминан 50 хили кенг тарқалган ва республикамизнинг хар бир худуди ўз маҳаллий нонига эга. Миллий нонларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, уларни ишлаб чиқаришнинг ягона технологияси яратилмаган ва хар бир нон нави учун ўзига хос технологик усуллар мавжуд. Бу нонларни тайѐрлашнинг яна бир хусусияти шундаки, нони пишириш ўзига хос тузилишга бўлган печ –тандирларда амалга оширилади. Ноннинг айрим навларини электрр духовкаларида пишириш технологияси ишлаб чиқилганига қарамасдан, бундай усулда пиширилган нонлар тандирда пиширилган ноннинг таъми, хиди, рангига ва ғоваклигига эга бўлмайди. Новвойлар томонидан тайѐрланиб, кенг миқѐсда сотувга чиқарилган нон навлари уч гуруҳга бўлинади. Обинонлар (обинон атамаси –хамири сувда қорилган маъносини билдиради. Оддий обинон, жиззали обинон, гўштли обинон, оила нон, ширмойи нон, зоғора нон), патирлар (патир сўзи форс тилидан олинган бўлиб, ѐғ солинган ва катта ясалган нон маъносини англатади. Бу нонлар тантанали маъросимларда дастурхонни безаш учун ѐпилади). Ширмойи нонлар. Ўрта асрлардан бошлаб тайѐрланиб келинган. Тайѐрлаш жараѐни анча мураккаб бўлган, шунинг учун ҳам бу нав технологияси авлоддан –авлодга ўтиб келмоқда. Ҳозирда уларнинг ширмойи пайвант, ширмойи патир, обихони, олча гули, қўшалоқ ширмой деб аталадиган тўрт хили тайѐрланади (ширмой атамаси форсча ширмойи сўз бирикмасидан ташкил топган бўлиб, хамири сутда қорилган маъносини англатади). Олинган натижалар ҳисобот шакллида топширилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling