1. Курс ва битирув малакавий ишлар мавзуларини танлаш ва тайѐрлашга
қўйиладиган талаблар
Меҳнат таълимини ўқитиш методикаси фанидан тайѐрланадиган курс
ишининг вазифаси дастурда кўзда тутилган мавзуларнинг биттасига доир
дарслар системасини ишлаб чиқишдан иборат. Дастлаб мавзуни ўқув
дастурида тутган ўрни, уни ўрганишни календар муддатларини аниқлашталаб
этилади, чунки бошқа ўқув фанлари билан дидактик алоқа ўрнатиб бўлмайди.
Дарслар системаси ишлаб чиқиш –қуйидаги масалаларни ѐритишдир:
1. Мавзунинг ўқув фанидаги ўрни
2. Мавзу мазмунининг методик таҳлили
3. Иш оъбектини асосланган ҳолда танлаш
4. Қўлланиладиган методлар ва формалар
5. Хавфсизлик қоидаларини таъминланиши
6. Фанлараро алоқа
7. Техник ижодиѐтни ривожлантириш
8. Ишлаб чиқариш асослари билан танишиш
9. Меҳнат тарбияси
10. Касб танлашга йўллаш
Дарснинг режа-матни тузишда дидактик талаблардан келиб чиқиш лозим.
Унда дарс системасини ишлаб чиқишда кўтарилган барча масалалар акс этиши
лозим. Дарснинг режа-матни ўқувчилар тайрлайдиган буюмнинг технологик
харитаси, буюм ва унинг деталларининг чизмаси, хар қайси операциядан кейин
детал шаклининг эскизи илова қилинади шунингдек тайѐрланаѐтган буюмнинг
андозаси ҳам тавсия қилинади.
БМИни бажариш баклаврятда талабаларни ўқитишнинг якуний босқичи бўлиб,
у илмий услубий жиҳатдан таълимни ҳозирги замон тараққиѐтига мувофиқ
келиши ва аниқ бир муаммони ҳал қилишига қаратилган бўлиши керак.
БМИнинг мақсади –талаба олган назарий ва амалий билимларини илмий,
техникавий иқтисодий, ижтимоий вазифаларни ҳал қилишда қўллашга
эришиши, бирор муаммони тўла ҳал қилишга ўргатиш, уни ҳал қилишда
ижодий ѐндашиш кўникмаларини шакллантириш, талабаларни мустақил ҳолда
ишлашга тайѐрлаш. Иҳтисослик бўйича юқоридаги мақсадга эришиш учун
қуйидаги вазифаларни ҳал қилиш лозим:
Do'stlaringiz bilan baham: |