1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Download 1.22 Mb.
Pdf ko'rish
bet154/155
Sana19.12.2022
Hajmi1.22 Mb.
#1033672
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   155
Bog'liq
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов

Экологик фаолият - экологик билимларга таянилган ҳолда табиат ва атроф-
муҳит муҳофазасини таъминлаш борасида амалга 
оширилаѐтган хатти-ҳаракатлар мажмуи
Эстетик тарбия - ўқувчиларни табиат, ижтимоий ва меҳнат муносабатлари, 
турмуш гўзаллигини идрок этиш, тўғри тушунишга ўргатиш, 
уларнинг бадиий дидини ўстириш, уларда гўзалликка муҳаббат 
уйғотиш ва ҳаѐтига гўзаллик олиб кириш қобилиятини 
тарбиялаш жараѐни; ижтимоий тарбиянинг таркибий қисми. 
Якуний Муҳокома – таълим олувчиларнинг чорак ѐки ярим йиллик учун 
белгиланган ўқув материаллари бўйича ўзлаштирилган билим, 
кўникма ва малакалари даражасини аниқлаш, баҳолаш шакли. 
Ўз-ўзини баҳолаш - мавжуд фазилатлари, хатти-ҳаракати, хулқ-атворини 
таҳлил қилиш асосида ўз шахсига баҳо беришга йўналтирилган 
фаолият усули. 
Ўз-ўзини тарбиялаш методлари - ўқувчиларнинг ўзини ўзи идора қилишлари, 
турли ўқувчилар органлари фаолиятида фаол иштирок 
этишларини таъминлаш, уларнинг ижтимоий мавқеларини 
ошириш мақсадида қўлланилувчи усуллар. 
Ўз-ўзини таҳлил (Муҳокома) қилиш - ўз шахси, мавжуд фазилатлари, хатти-
ҳаракати, хулқ-атворини таҳлил қилиш, мавжуд сифатларни 
бойитиш ѐки салбий одатларни бартараф этишга қаратилган 
фаолият усули. 
Ўз-ўзини қайта тарбиялаш – шахснинг ўзидаги салбий одатлар
характеридаги зарарли сифатларни йўқотиш, уларни бартараф 
этишга қаратилган ички фаолияти жараѐни. 
Ўзлаштириш –таълим жараѐнида устувор ўрин тутувчи ижтимоий талабларга 
мувофиқ шахс томонидан муайян хатти-ҳаракат ва хулқ 
усулларининг эгалланиши.
Ўргатиш - тарбияланувчилар ижтимоий хулқ-атвор кўникмалари, одатларини 
шакллантириш мақсадида режали ва изчил ташкил 
қилинадиган турли ҳаракатлар, амалий ишлар. 
Ўқитувчи (педагог) – педагогик, психологик ва мутахассислик йўналишлари 
бўйича махсус маълумот, касбий тайѐргарлик ва маънавий-
ахлоқий сифатларга эга ҳамда таълим муассасаларида 
фаолият кўрсатувчи шахс.
Ўқув дастури – муайян ўқув фани бўйича билим, кўникма ва малакалар 
мазмуни, умумий вақтнинг мавзуларни ўрганилиши бўйича 
тақсимланиши, мавзуларнинг кетма-кетлигини белгилаш ҳамда 
уларнинг ўрганилиш даражасини ѐритувчи меъѐрий ҳужжат. 
Ўқув режаси – таълим муассасида ўқитиладиган ўқув фанларининг тартиби
уларнинг ўқув йили бўйича тақсимланиши, ҳар бир ўқув 


190 
фанига ажратиладиган ҳафталик ва йиллик ўқув соатлари, 
шунингдек, ўқув йили тузилишини белгиловчи меъѐрий 
ҳужжат. 
Ўқув фани – таълим муассасаларида ўқувчиларнинг ѐш, идрок этиш 
имкониятларига мувофиқ уларга муайян фан соҳаси бўйича 
умумий ѐки мутахассислик билимларини бериш, кўникма ва 
малакаларни шакллантиришни таъминловчи манба. 

Download 1.22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   155




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling