185
Материални оғзаки баѐн қилиш методлари – ўқув материали моҳиятини
озғаки (ҳикоя,
тушунтириш, мактаб маърузаси каби
шаклларда) ѐритишда қўлланилувчи усуллар.
Машқ ва ўргатиш (фаолиятда машқлантириш) методлари- муайян
машқѐрдамида болалар фаолиятини оқилона, мақсадга
мувофиқ ва ҳар томонлама пухта ташкил қилиш, уларни ахлоқ
меъѐрлари
ва
хулқ-атвор
қоидаларини
бажаришга
одатлантириш усуллари.
Маъруза – йирик ҳажмдаги ўқув материалини оғзаки баѐн қилиш шакли.
Менежмент – мавжуд минимал имкониятлардан
максимал натижаларга
эришиш учун шахс (ходим) ѐки гуруҳга таъсир ўтказиш
асосида уларнинг фаолиятини ташкил этиш тамойиллари,
шакллари, методлари ва усуллари.
Метод - юнонча таржимаси «тадқиқот, усул, мақсадга эришиш йўли» каби
маъноларни англатади.
Методика (фан сифатида)– хусусий фанларни ўқитишнинг ўзига хос
хусусиятларини ўрганади.
Меҳнат тарбияси - шахсга меҳнатнинг моҳиятини чуқур англатиш,
уларда
меҳнатга онгли муносабат,
шунингдек, муайян ижтимоий-
фойдали ҳаракат ѐки касбий кўникма ва
малакаларини
шакллантиришга йўналтирилган педагогик фаолият жараѐни;
ижтимоий тарбиянинг таркибий қисми.
Мунозара (тарбия методи сифатида) - тарбияланувчиларга ҳиссий-оғзаки
таъсир
кўрсатиш
асосида
уларда
маънавий-ахлоқий
сифатларни шакллантиришга йўналтирилган баҳс-мунозара
усули.
Do'stlaringiz bilan baham: