1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов
- Bu sahifa navigatsiya:
- 24 - §. Меҳнат таълимида тадқиқот методлари
Муҳокома учун саволлар:
1. Касбга йўналтириш методлари тўғрисида тушунча беринг?: 2. Касбга йўналтириш босқичлари мазмунини тушунтиринг? 3. Касбга йўналтиришни ижтимоий психологик асосларини изохланг? Хулоса Ўқувчиларни онгли равишда касб танлашга тайѐрлаш масаласига, уларни ҳар томонлама ва уйғун ривожлантиришнинг муҳим шарти сифатида қаралиши лозим. Бу иш шахсни ғоявий-сиѐсий, ахлоқий меҳнатсеварлик, ақлий, эстетик ва жисмоний жиҳатдан камол топтириш билан яъни бутун таълим-тарбия жараѐни, унинг бутун комплекси билан узвий бирликда ва ҳамжиҳатликда амалга оширилади. 24 - §. Меҳнат таълимида тадқиқот методлари Ҳар қандай фаннинг ривожланиши қўлланиладиган тадқиқот методларига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Диалектик метод барча фанлар учун билшнинг умумий методи жамланади. Броқ ҳар бир билим сохаси ўзининг аниқ тадқиқот йўллари ва методларига эга. Бунда, албатта тадқиқот воситаси ўрганилаѐтган фаннинг хусусиятига мос келиши керак. Меҳнат таълимининг ўқитиш методикаси сохасида тадқиқот олиб борган вақтда, шуни унутмаслик керакки, тадқиқотчи қандай ўрганиш методидан фойдаланмасин, бу метод ижобий, уқув тарбиявий самара беришага йўналтирилган бўлиши зарур. Меҳнат таълимида ўтказиладигшан машғулотларнинг ўзига хос хусусияти, бу машғулотларнинг ҳар гал бир хил бўлмаслигидир. Шу сабабли, меҳнат таълими дарсларида 107 таълим тарбия натижалари фақат ўқув дастури ва ўқитувчининг методига боғлиқ бўлмасдан, унинг малакаси, ўқувчиларнинг фаоллигига ўқув материалини тез фаол ўзлаштира олиш қобилятига, дарснинг таълим воситалари билан таъминланганлигига боғлиқдир. Педагогика сохасида илмий тадқиқот ишларини олиб бориш аниқ фанларга нисбатан ўзининг қийинчиликлари билан ажралиб туради.Масалан: аниқ фанлар сохасида иш олиб бораѐтган тадқиқотчи ўз тажрибасини аввалги тажрибаси кечган шарт – шароитга риоя қилган ҳолда қайта такрорлаш имкониятига эга, педагогика сохасидаги тадқиқотчи эса бундай имкониятга эга эмас, у аввалги тажрибасини айнан такрорлай олмайди, бу эса ўтказилган тажрибада қатнашган ўқувчиларнинг билимини аввалги ривожланиш даражасига такрорлаб бўлмайди. Шу сабабли, педагогик тажрибаларга айниқса, уларни тайѐрлашга анча қаттиқ талаблар қўйилади. Педагогик тажрибаларни ўтказиш, ўрганиш ва тадқиқот ўтказишда турли методлардан фойдаланилади. Кузатиш – олдиндан тузиб, тайѐрлаб қўйилган режа асосида ўтказилади, унинг натижалари махсус фанлар, кундалик баѐннома шаклида тўлиқ ва тушинарли қилинади. Кузатиш объкти эса қуйидагилар бўлинади: меҳнат дарсларида ўқувчи иш ўрни ва меҳнатни илмий ташкил қилиш, ўқувчи томонидан бажариладиганиш усулларини кўрсатиш методи ва ўқувчиларни уларниўзлаштириши, шу усулларни бажариш, ўқувчилар тайѐрлаган буюмларни сифатини мухокама қилиш ва ўз – ўзини мухокама қилиш методи. Кузатиш методи, ўқувчилар харакатида намоѐн бўлган ўзгаришларни анча аниқ қайд қилиш имкониятини беради, бироқ бу метод ўқувчи ичида содир бўладиган психологик жараѐнни аниқлаш учун шароит яратилмайди. Шу сабабли кузатиш тадқиқотларининг бошқа методи билан бирга қўшилиб берилади. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling