103
2. Касб танлашга тайѐрлаш методлари – касбий йўналганликни
аниқлаш, касб намоѐндалари билан учрашувлар, тўгарак машғулотлари,
олимпиадалар, танловлар ташкил этиш, ишлаб чиқариш меҳнатига жалб қилиш,
меҳнат натижаларини таҳлил қилиш, ишлаб чиқиш объекттларига экскурсиялар
уюштириш кабилар мисол бўла олади. Ўқувчилар синфдан ва мактабдан
ташқари ишлар жараѐнида олган таасуротлари ва тўплаган
материалларини
ҳисоботлар,
иншолар,
рефератлар,
стендлар,
альбомлар
тарзида
расмийлаштирадилар.
Ўқитувчи кўзда тутган натижасига эришишида қандай методни танлаши
ўз ихтиѐрида, чунки унинг асосий мақсади аниқ натижага эришишга
қаратилган, бунда ўқувчиларнинг
билим савияси, гуруҳ ҳарактери, шароит,
дарс мавзуси ҳам кўзда тутилади. Бундан ташқари ўқитиш жараѐнини олдиндан
лойиҳалаштириши, бу жараѐнда ўқитувчи ўқув предметининг ўзига хос
томонини, жой ва шароитини, таълим воситаларини тўғри танлай билиши
зарур. Касб-ҳунарга йўналтириш мақсадларига тўла эришиш учун ўқитувчидан
ўқувчи имконият ва эҳтиѐжларини инобатга олган ҳолда ҳамкорликдаги
фаолиятни тўғри шакллантириши талаб этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: