Диктор кадрда: Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан Фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий билимини баҳолаш ва рағбатлантириш, шунингдек


Download 30.5 Kb.
Sana30.04.2023
Hajmi30.5 Kb.
#1410430
TuriИнтервью
Bog'liq
АДЛИЯ


ДИКТОР КАДРДА:
Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги томонидан Фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва саводхонлигини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий билимини баҳолаш ва рағбатлантириш, шунингдек, қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини аҳолига оддий халқчил тилда етказиш мақсадида “Ҳуқуқий билимлар куни” Адлия сайллари ташкил этилмоқда. Навбатдаги Адлия сайли Термиз шаҳрида бўлиб ўтди. Ҳозирги лавҳамиз шу ҳақида.


МУХБИР К/О: Таъкидлаш жоизки, мазкур сайл ҳам иштирокчиларга кўплаб маълумотлар ва бой таассуротни тақдим этди. Тадбир очилиш қисми санъаткорлар ҳамда ҳарбийларнинг чиқишлари билан бошланди. Айниқса, ҳарбий йигитларнинг мардлик, олийжаноблик, ватанпарварлик руҳидаги мусиқалар садоси остидаги ҳар бир чиқишлари йиғилганлар томонидан олқишлар билан кутиб олинди. Миллий либослар, каштадўзлик ва ҳунармандчилик маҳсулотлари ҳамда китоблар ярмаркаси тадбирга ташриф буюрган фуқаролар учун айни муддао бўлди. Адлия сайлида фуқароларга адлия бўлимлари ходимлари, нотариуслар, адвокатлар ҳамда давлат хизматлари вакиллари томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди. Шу куни Адлия бошқармаси раҳбарияти ҳам тадбирда иштирок этиб, “Фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилади” деган шиор остида фуқароларни қийнаётган масалалар хусусида тавсиялар бериб ўтди. Ташкил этилаётган Адлия сайлларининг аҳамиятига тўҳталишди.
ИНТЕРВЬЮ
Вилоят адлия бошқармаси бошлиғи -


МУХБИР К/О: Тадбир давомида аҳолига сайлов қонунчилиги, интеллектуал мулк, уй-жой, оила, тадбиркорлик, бола ҳуқуқлари, меҳнат ва таълим қонунчилигига оид ҳуқуқий маслаҳат ва тавсиялар, бепул ҳуқуқий тарғибот материаллари ҳам тарқатилди. Шунингдек, адлия сайли давомида кекса ёшдаги отаҳонлар учун "Нуронийлар бурчаги" ҳам ташкил этилган бўлиб, унда спортнинг шахмат тури мусобақа ташкил этилди. Ғолибликни қўлга киритганлар ҳамда адлия бошқармаси билан доимий ҳамкорлик қилиб келган фаоллар рағбатлантирилиб, эсдалик ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Сайл якуни санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланиб кетди.

Фазлиддин Абдураззоқов


Алишер Жўраев
Download 30.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling