1. ЎЗбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
- §. Меҳнат таълимини ўқитиш жараѐнида касб танлашга
Download 1.22 Mb. Pdf ko'rish
|
УЎМ. У К-кулланма 2016 Б.Қурбонов
23 - §. Меҳнат таълимини ўқитиш жараѐнида касб танлашга
тайѐрлаш Бугунги кунда метод, таълим методи ва улардан келиб чиққан ҳолда касб- ҳунарга йўналтириш методлари ҳам соҳа мутахассислари, амалиѐтчи ўқитувчилар ва психологлар томонидан турлича талқин этиб келинаѐтганлиги тегишли назарияларни ўрганиш ҳамда уларни таълим жараѐнига татбиқ қилишда муайян зиддиятларни келтириб чиқармоқда. Ўспирин ѐшлар касб эгаллашда касб-ҳунар ва мутахассисликнинг ижтимоий нуфузига алоҳида эътибор қаратади. Натижада касблар ўртасида кескин тафовутлашув келиб чиқади. Аслида хар бир касб-ҳунар ва мутахассисликнинг ижтимоий аҳамияти мавжуд. Этикдўз ѐки тикиувчининг жамиятдаги ўрни хисобчи ѐки сотувчиникидан кам эмас. Айтайлик, нўноқроқ тадбиркордан иқтидорли тикувчи кўпроқ даромат топиши мумкин. Касб тўғрисидаги тассаввурлар билан реал имкониятнинг мувофиқ келиши асосий шартлардан биридир. Баъзи ўспиринларнинг касб тўғрисидаги тассаввурлари реал имкониятидан анча йироқ бўлади. Бу зиддият салбий натижага олиб келади. Аксинча, имконият реал шарт-шароитга мос келса ижобий натижага эришилади. 101 Масалан, ҳисобчи бўлиш учун бу соҳага оид билимларни ўзлаштириш ва уларни амалиѐтга қўллай олиш борасида етарлича қобилият ва сабр - тоқатни талаб қилади. Соатлаб бир жойда ўтириб иш бажариши учун инсонда катта ирода бўлиши керак. Фақат касб тўғрисидаги тассаввурларнинг ўзигина мутахассис бўлиб камол топиш учун етарли олим бўла олмайди. Буни ўқувчи- ѐшлар онггига мунтазам сингдириб бориш лозим. Юқорида билдирилган фикр-мулоҳазаларга асосланиб айтиш мумкинки, мутахассис сифатида камол топиш учун қатор масалаларга эътибор қаратиш зарур: Касбни онгли равишда танлаш; Касб эгаллаш учун аниқ мақсад қўйиш; Касб тўғрисидаги тассаввурларнинг реал ҳаѐтдан узоқ эмаслиги; Эгалланадиган касбнинг ижобий жиҳатлари билан бир қаторда амалий фаолиятда дуч келинадиган қийинчиликлар ҳақида тассаввур қила билиш; Касбий мотивларни чет олимлар таъсирида эмас, шахс эҳтиѐжидан келиб чиққан ҳолда шакллантириш; Касбнинг ижтимоий нуфузи ва қадр-қимматини яхши билиш; Мутахассис сифатида камол топиш узоқ вақтни талаб этишини англаш ва б.қ. Ушбу масалаларга эътибор бериш касб эгалламоқчи бўлган ҳар бир ўспирин, қолаверса, ўқитувчи ва ота-она учун ўта муҳим ҳисобланади. Онгли равишда касб танлаш учун ўқувчининг бир қатор касбларни етарлича билиши, билганда ҳам уларнинг кишини ўзига жалб қиладиган томонларини эмас, балки қийинчиликларини ҳам яхши билиши, ўзининг шахсий сифатларига кўра танлаган касбини мувоффақиятли эгаллаши ва кейинги иш жараѐнида ўз малакасини таколимлаштириши талаб қилинади. Касбни тасофий танлиш, кейинчалик ўз касбидан бажараѐтган ишидан қониқиш ҳосил қилинмайди, натижада танлаган касбни бошқа касбга ўзгартиришга тўғри келади. Хозирги вақтда ѐшларни касбга йўналтириш масалалари билан давлат, жамоат ва ѐшлар ташкилотлари , саноат, ҳалқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги соҳалари маъсуллари ҳам шуғулланади. Бироқ бу ишда мактаб асосий ўринни эгаллайди. Download 1.22 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling