1. Ўзбекистон темир йўл транспортини ривожлантириш муаммолари
Автомобиль транспортининг ривожлантириш илмий-техник муаммолари
Download 19.99 Kb.
|
ТРАНСПОРТДА ИЛМ.docx 125
Автомобиль транспортининг ривожлантириш илмий-техник муаммолари
Мустақил Ўзбекистон Республикаси ижтимоий ва иқтисодий ривожлантиришнинг келажак даврга мўлжалланган асосий йўналишларида автомобиль транспортини ривожлантириш билан боғлиқ бир қанча мураккаб илмий-техник ва ташкилий муаммоларни ҳал қилиниши лозим: амалда мавжуд саройларни ҳар томонлама тежамли ва такомиллаштирилган автомобиллар ҳисобига кўпайтириш, автомобиль саройи таркибини юк кўтариш ва пассажирлар сиғими бўйича оқиллаштириш, автосервис, техник хизмат ва таъмирлаш тизимини такомиллаштириш, транспорт воситаларининг ихтисослашувини чуқурлатиш, автомобиль йўллари тармоқларини янада кенгайтириш, ҳаракат тезлиги ва хавфсизлигини ошириш. Муаммонинг ташкилий томони Республика Хукумати томонидан қабул қилинган қарорга биноан Қорақалпоғистонда, барча вилоятларда ва Тошкент шаҳрида ташкил этилган автомобилларда ташиш уюшмалари ҳамда қишлоқ хўжалигидаги автомобиль транспорти моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва улар ташиш ишларини такомиллаштириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш борасида шахсий автомобиль эгаларидаги транспорт воситалари иштирокида ва улар ихтиёри билан "Шахсийавтотранс" корхоналари ташкил этиб, давлат тасарруфидаги ҳиссадорлик автотранспорт корхоналари ва шахсий мулкдорлар автотранспорти бирлашмалари ўртасида бозор иқтисодиётига ўтиш даври талабига мос келувчи рақобатни йўлга қўйиш. Автомобиль саройларини кўпайтириш катта ва мураккаб техник-иқтисодий муаммолардан бири бўлиб, уни ҳал қилиш мустақиллик йилларида ишга туширилган автомобилсозлик ишлаб чиқариш қувватларини ошириш, автомобиль ишлаб чиқаришни сон жиҳатдангина ошириб қолмай, самарадорлиги юқори бўлган янги автомобиллар эга бўлганларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Бундан буён чиқариладиган автомобиллар ёнилғини тежаб сарфлайдиган, атроф-муҳитга заҳарли чиқинди ва қора тутунларни экологик меъёрдан оширмай чиқарувчи, ҳаракат хавфсизлиги даражаси юқори бўлган, бошқаришга қулай, кам сервиз хизмати ва таъмирни талаб қиладиган бўлиши лозим. Автомобиль саноатини ривожлантиришда юк автомобиллари ва автобуслар билан бирга дизелқ двигателли енгил автомобилларни ҳам ишлаб чиқаришни ўзлаштириш масаласига катта эътибор берилиши керак. Дизелқ ёнилғиларининг бензиндан арзонлиги назарга олинса, дизелқ двигателларининг умумий тежами карбюраторли двигателларга нисбатан 30….40 фоиздан ортиқни ташкил этади. Шунинг учун мамлакатимизда автомобилларни дизелқ ёнилғисида ишловчи двигателларга ўтказишга жуда катта аҳамият берилиши керак. Автомобиль транспорти воситаларининг ихтисослаштириш масалалари ҳозирги замон автомобиль транспортини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан биридир. Мавжуд кўпчилик юк автомобилларининг кузовлари универсал ва паст бортли бўлганлиги сабабли айрим ҳолларда уларнинг кенгайиб бораётган юк хиллари ташиш талабларига жавоб бермаётир, натижада юк ташиш ишларининг иқтисодий кўрсаткичлари паст даражада. Ҳозирги кунда юк автомобиллари умумий саройининг анчагина қисми ихтисослаштирилган бўлиб, уларнинг ярмидан кўпроғини самосвал автомобиллари ташкил қилади. Аммо цемент ташувчи, контейнер ташувчи, рефрижераторлар ва шу кабилар сони талаблардан анча орқада. Олимларнинг фикрича ва амалдаги юк ташиш тажрибаларига биноан ихтисослаштирилган автомобиллар сонини умум юк ташувчи автомобиллар сонига нисбатан 60….70 фоизга ошириш лозим. Айниқса кўпчилик қишлоқ хўжалик маҳсулотларни, узоқларга етказиб берилиши лозим маҳсулотларни ташишда рефрижераторли автомобиллар сонини анча оширишлик лозим. Йўл тармоқларини кенгайтириш ва ривожлантириш саноат, қурилиш ва айниқса қишлоқ хўжалиги тараққиёти суръатларини анча тезлаштиради. Автомобиль йўллари тармоқларини кенгайтириш жуда катта давлат аҳамиятига эга эканлигини ҳисобга олиб республика Ҳукумати катта ишлар қилаётир. Мисол тариқасида замон талабига мос келувчи 1,8 минг километрли Андижон-Қўқон-Тошкент-Самарқанд-Учқудуқ-Нукус автомобиль магистралини реконструкциялаб халқаро юк ташишга мослаштиришни келтириш мумкин. Илмий-техника тараққиёти барча транспорт турларида, шу жумладан, автомобиль транспортида ҳам ҳаракат тезлигининг ошишига олиб келди. Агар 40-йилларгача ишлаб чиқилган юк автомобилларида конструкғион (максимал) ҳаракат тезликлари соатига 40…60 километрдан, енгил автомобилларда 60…100 километрдан ошмаган бўлса, ҳозир ишлаб чиқарилаётган юк автомобилларида максимал тезлик соатига 80…120 километр ва кўпчилик енгил автомобилларда 140…150 километрга тенгдир. Бундан ташқари, ҳаракат тезлигини ошириш транспорт иқтисодига зиддиятли таъсир этади. Бир томондан, ҳаракат тезлигини ошириш йўлларни ўтказувчанлик қобилиятини ошириб, юк ва пассажирлар ташишни тезлаштириб, транспорт иқтисодий самарадорлигини оширса, иккинчи томондан, йўл қурилишидаги капитал харажатларни, эксплуатағия қилиш сарфини кўпайтиради, ҳаракат тезлиги соатига 50…60 километрдан ошганда ёнилғи сарфининг номутаносиб ошишига олиб келади ва ҳ.к. Бундан ташқари, тез юриш натижасида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш қийинлашади, кўнгилсиз ҳодисалар бўлиш эҳтимоли кўпаяди. Автомобиль йўлларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш ҳозир жаҳон миқёсидаги фавқулотда актуал муаммо бўлиб, ҳисоблар шуни кўрсатадики, дунёдаги бир йилги автомобиль фалокатлари сони 55 млн.гача етиб бормоқда, натижада тахминан 250 минг киши нобуд бўлмоқда ва 10 млн.га яқин киши шикастланмоқда. Download 19.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling