1. “Зина” тести
Фигуранинг таянч қисмлари таҳлили (оёқлар, панжа, баъзида постамент)
Download 0.74 Mb.
|
“Зина” тести
- Bu sahifa navigatsiya:
- Фигуранинг юқорисида жойлашган қисмлар таҳлили
Фигуранинг таянч қисмлари таҳлили (оёқлар, панжа, баъзида постамент)
Бунда асосий эътибор бу қисмнинг бутун фигура ва шакл ўлчамлари нисбатига, оёқ қисмининг тана билан қандай бирлашишига, оёқлар ҳамда панжаларнинг қайси томонга йўналтирилганлигига қаратилиши зарур. Агар оёқлар тана билан аниқ, пухта бириктирилса, бу қарор қабул қилишнинг асослилиги, ўйланганлиги, рационаллик белгиси; агар бирлаштириш пала-партиш заиф бўлса, ёки умуман бирлашмаган бўлса ёки оёқ, асос умуман бўлмаса – бу юзаки фикрлаш, хулоса чиқаришга енгил-елпи қараш, баъзида қарор қабул қилишнинг импульсивлигидан дарак беради. Оёқ, панжа шаклларининг бир хиллиги ва бир томонга йўналганлиги - қарор қабул қилишнинг конформлиги (мустақил эмаслиги), оддийлиги, стандартлиги ҳисобланади. Бу деталларнинг шакли ва ҳолатидаги ҳар хиллик, аксинча, фикр ва установкаларнинг ўзига хослиги, мустақиллиги, баъзида ижодийлик белгиси. Фигуранинг юқорисида жойлашган қисмлар таҳлили Қанотлар, қисқичлар, пат, жингалак соч, бантик кабилар - ўзига ишонч, қизиқувчанлик, атрофдагиларнинг ишларида иложи борича кўпроқ иштирок этиш, ўз фаолиятига берилиб кетиш белгиси. Безовчи деталлар – намойишкорлик, атрофдагилар эътиборини ўзига қаратишга мойилликдан дарак беради. Думлар – синалувчининг ўз хатти-ҳаракати, қарор ва хулосаларига муносабатини билдиради. Агар дум қоғозда ўнгга қарата чизилса, бу синалувчининг ўз ҳаракати ва ҳулқ-атворига муносабат, чапга қараган бўлса, бу ўз фикр, қарорлари, бой берилган имкониятларига, қатъиятсизлигига муносабатни акс эттиради. Бу муносабатнинг ижобий ёки салбий характери думнинг юқорига (ишонч ва тетиклик) ёки пастга (ўзидан қониқмаслик, ўзининг ҳақлигидан шубҳаланиш, айтган гаплари, қилган ишларидан афсусланиш) қаратилишида ифодаланади. Бунда бир неча, баъзан такрорланувчи бўғинлардан ташкил топувчи, айниқса ҳаддан зиёд қалин, узун ва тарвақайлаб кетган думга эътибор бериш лозим. Фигура контурлари. Бўртиб чиқишлар (арқон, игна типидаги), контур чизиқларининг босиб, қалин чизилиши мавжудлиги ёки йўқлигига қараб таҳлил қилинади. у атрофдагилардан ҳимояланиш белгиси ҳисобланади. Агар бўртиб чиқишлар ўткир бурчаклар билан бажарилса – тажовузкор ҳимоя; агар контур чизиғи “бўяб”, қора қилиб чизилса - қўрқинч ва ташвишланиш; агар қалқон қўйилса ва чизиқлар иккитадан бўлса – (хавотирланиш) чўчиш ва шубҳаланиш сифатида таҳлил қилинади. Фазовий жойлашувига қараб бундай ҳимоянинг йўналиши аниқланади: фигуранинг юқори контури - ўзига нисбатан ёши катталар, ота-оналар, ўқитувчилар, бошлиқлар, раҳбарлар, яъни таъқиқ, зўрликларни амалга оширувчи шахсларга нисбатан; пастки контур - ўзидан ёш жиҳатдан кичкиналар, қўл остидагиларнинг масҳаралаши, қабул қилмаслик, улар ўртасида обрўсининг йўқлиги; ён тарафдаги контурлар – аниқ бўлмаган хавотир, ҳар қандай вазиятда юзага келиши мумкин бўлган турли хавфга нисбатан ўзини ҳимоя қилишга тайёрлик деб баҳоланади. Агар “ҳимоя” элементлари контур ичида жойлашса, яъни чизилган ҳайвон корпусида бўлса ва улар ўнг тарафга яқин турса, бу реал фаолият жараёнидаги ҳамда чап тарафда бўлса – кўпроқ ўз фикр, эътиқод дидига нисбатан ҳимоя сифатида талқин қилинади. Умумий энергия. Умумий энергияни баҳолаш ўйлаб топилган ҳайвон ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун ишлатилган деталлар, тана, бош, дум, қанот миқдорига қараб амалга оширилади. Таркибий қисмлар ва элементлар (энг зарурларидан ташқари) қанчалик кўп бўлса, энергия шунчалик кўп ҳисобланади. Лекин бунинг акси бўлса, бу энергияни тежаш, организмнинг астениклигини, ўткир соматик касалликлардан далолат беради. Бу белгиларни чизиқ характери – заиф - тўрсимон чизиқлар, қаламни босмасдан, қоғоз устида шунчаки юргизиш орқали тасдиқлаши мумкин. Чизиқлар қалин ва босиб чизилган бўлса, бу энергия тарзида эмас, балки хавотирланиш сифатида баҳоланади. Бунда айниқса, қаттиқ босиб чизилган, ҳаттоки варақнинг орқа тарафидан кўриниб турган чизиқларга эътибор қаратилиши лозим. Бу яъни расм чизаётган қўл мускулларининг юқори тонуси – кучли хавотирланишдан дарак беради. Шу билан бирга расмдаги қайси детал, қайси тимсол шундай акс эттирилганлигига диққат қилиш зарур, чунки улар ёрдамида хавотирланиш нима билан боғланганлигини аниқлаш мумкин. Мазмуни ва мавзуси жиҳатидан ҳайвонлар хавф солувчи, нейтрал турларга ажратилиши мумкин (масалан арслон, бегемот, бўри ёки қушлар, чумоли ва олмахон, ит, мушук кабилар) бу ҳолда чизилган ҳайвонлар расми – расм чизаётган шахс намоёндаси; ўзини расмдаги ҳайвон билан идентификациялаш; ўз шахси ва “Мен”ига муносабат, ўзининг мавқеи ҳақидаги тасаввурлар сифатида баҳоланади. Инсонга ўхшатиб чизилган икки оёқ, одамларга ўхшатиб кийинтириш, - ҳайвон юзи одамникига ўхшаш қилиб, оёқ ёки панжа қўл сифатида тасвирланса – бу инфантиллик, эмоционал жиҳатдан етук эмасликдан далолатдир. Агрессивлик даражаси – расмдаги бурчаклар характери, миқдори ва жойлашуви орқали ифодаланади. Бунда бурчакларнинг тасвирдаги бошқа деталлар билан алоқаси аҳамиятли эмас. Айниқса – тирноқ, тиш, тумшуқ каби агрессия тимсолларига эътибор қаратиш зарур. Шунингдек сексуал белгилар, айниқса, инсонга ўхшаш фигурадаги кўкрак, елин ва шунга ўхшаш элементларга эътибор бериш лозимки, улар инсоннинг жинсга нисбатан муносабатини билдиради. Айлана фигураси (айниқса ичи бўш) ички дунёнинг сирлилиги, ёпиқлиги, одамовилик, атрофдагиларга ўзи ҳақида маълумот беришни истамасликни ифодалайди. Бунақа расм одатда таҳлил қилиш учун етарли маълумот бера олмайди. Шу билан бирга “ҳайвон” танасига механик қисмлар ўрнатилишига ҳам эътибор бериш талаб қилинади. Масалан, ҳайвон оёқлари ўрнига трактор ёки танк занжирини чизиш, 3 та оёқ; бош қисмига винт, кўз ўрнига электр лампочкаси, танага турли клавиш, антенналар ўрнатиш кўпроқ шизофрения билан касалланганларда кузатилади. Инсоннинг ижодий имкониятлари одатда фигурадаги элементларнинг ўзига хослиги, унинг мураккаб тузилишга эгалиги билан белгиланади. “Тайёр”, мавжуд ҳайвонларнинг элементларидан ташкил топган расм, масалан, қанотли мушук, патли балиқ, панжали ит – ижодийликнинг мавжуд эмаслиги сифатида талқин қилинади. Фигурани қуришда тайёр қисмлардан эмас, балки турли элементлардан фойдаланиш оригиналлик ифодасидир. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling