1. “Зина” тести
Download 0.74 Mb.
|
“Зина” тести
10. “Мавжуд бўлмаган ҳайвон”.
Ушбу методика ўз мазмунига кўра проектив методикалар қаторига киради. Унинг ёрдамида шахснинг муайян хусусиятлари ва психик ҳолатлари ҳақида маълумот тўплаш мумкин. Методика йўналтирувчи характерга эга бўлганлиги сабабли, у тадқиқот батареясига кирувчи методикалардан бири сифатида қўлланилади. Методика ёрдамида; - ўз-ўзига баҳо бериш хусусияти; текширилувчиниг ўз ҳолатидан қониқмаслиги, атрофдагилар томонидан етарлича тан олинмаслик; - ўзига ишонмаслик, қўрқинч, журъатсизлик каби сифатлар; - инсоннинг фаолиятга йўналганлиги; - фикрлаш хусусиятлари; - эгоцентризм; - шахснинг агрессивлиги; - хавотирланиш ва ҳимоя реакциялари; - шахснинг ижодий имкониятлари каби жиҳатлари ўрганиш мумкин. Методика универсал характерга эга. Уни турли ёшдаги, турли ривожланиш даражасига эга бўлган синалувчиларда ўтказиш мумкин. Бу ерда энг муҳими тадқиқотчи томонидан расм ва унинг деталларини тўғри тавсифлашдир. Методикани ўтказиш учун оқ ёки сарғиш (силлиқ бўлмаган) қоғоз ва ўртача юмшоқликдаги қора қалам керак бўлади. Рангли қаламлар, ручка, фломастер, ўчиргичдан фойдаланиш мумкин эмас. Кўрсатма: “Мавжуд бўлмаган ҳайвонни ўйлаб топиб, унинг расмини чизинг ва ном қўйинг”. Методикани индивидуал тарзда ўтказиш тавсия қилинади. Уни ўтказиш давомийлиги чегараланмаган. Расм элементлари ва уларнинг тавсифланиши Нормада расм вертикал қўйилган варақнинг ўртасида жойлашган бўлади. Агар расм варақнинг юқори чеккасига яқин ҳолатда бўлса, бу ўзига юқори баҳо бериш, жамиятда эгаллаган мавқеидан норозилик, атрофдагилар томонидан етарлича тан олинмаслик, лавозимга кўтарилиш ва тан олинишга нисбатан эътироз, ўз-ўзини тасдиқлашга интилиш белгиси ҳисобланади. Агар расм варақнинг қуйи қисмида жойлашган бўлса, буни ўзига нисбатан ишончсизлик, ўзига паст баҳо бериш, қатъиятсизлик, тушкунлик сифатида; жамоада бирор мавқени эгаллашга интилмаслик; тан олиниш ҳамда ўз-ўзини эътироф этиш мавжуд эмаслиги сифатида баҳолаш мумкин. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling