1. “Зина” тести
Download 0.74 Mb.
|
“Зина” тести
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қўшимча мезонлар
Гавда ҳолати (поза)
Юз қисми кўрсатилиб чизилган бўлса, бу одамовилик тенденциясини билдиради. Стулнинг чеккасида ўтирган одам - вазиятдан чиқиб кетишга кучли интилиш, қўрқув, ёлгизлик, гумонсираш. Югуриб кетаётган одам - қочиш, бировдан бекиниш хоҳиши. Чап ва ўнг томонга нисбатан пропорциялари бузилганлиги яққол кўриниб турган инсон шахсий мувозанатнинг йўқлигини билдиради. Одам рамида муайян тана қисмлари тасвирламаса - инсонни яхлит ҳолда тан олмаслиги. Юриб кетаётган инсон - яхши мослашганлик. Мувозанатлашмаган, тик турган фигура – босим. қўғирчоқ - ён беришлик, атрофдагилар устунлигини ҳис қилиш. Эркак фигураси ўрнига робот чизилса – деперсонализация, ташқи назорат қилувчи кучларни ҳис қилиш. Таёқчалардан иборат фигура – негативизм. Ялмоғиз кампир фигураси – аёлларга нисбатан очиқдан-очиқ душманчилик. Масхарабоз, карикатура - ўсмирларга хос бўлган тўлақонли эмасликни бошидан кечириш, душманчилик. Фон – ён-атроф тасвири. Булутлар - қўрқинчли ташвиш, депрессия. Девор, ер контури - ҳимоясизлик. Шамолда тасвирланган инсон фигураси – севги-муҳаббат, илиқлик, боғликликка бўлган эҳтиёж. Ер чизиги - ҳимоясизлик. қурол – агрессивлик. Қўшимча мезонлар Чизиқларни тузилиши, ўчириб ташланган деталлар, бўрттириб чизиш, штриховка - низо соҳаси. Тугмачалар, камар, чўнтаклар – боғлиқлик. Контур, штриховка, расмнинг жойлашиши Букилган чизиқлар кам, бурчаклар кўп бўлса – агрессивлик, мослаша олмаслик. Думалоқ чизиқлар – аёлларга хос нозиқлик. Енгил, ёркин, қатъий чизиқлар комбинацияси - қўполлик, дағаллик. Аниқ равшан бўлмаган контур чизик - қўрқоқлик. Ишончли штрихлар - қатъийлик, хавфсизлик. Нозик узун чизиқ - босим. Эскизли контур – ташвиш, қўрқиш, чўчиш. Узилган контур – низолар соҳаси. Нотекис чизиқ - душманчилик. Аниқ, ёрқин чизиқ - қўполлик. Енгил чизиқ - энергия етишмаслиги, кам Іайратлилик. Download 0.74 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling