1. “Зина” тести


Download 0.74 Mb.
bet15/22
Sana17.10.2023
Hajmi0.74 Mb.
#1705952
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22
Bog'liq
“Зина” тести

12.«Автопортрет» методикаси
Муаллифлар: Е.С.Романова, С.Ф.Потёмкина.
Проектив методикалар-дан бири. Катта мактаб ўқувчиларининг шахсини диагностика қилиш учун қўлланиши мумкин. Автопортрет – инсоннинг ўзи чизган қиёфаси. Бу методиканинг икки хил интерпретациясидан бири муаллифлар, иккинчиси Р.Бернс (АҚШ) томонидан таклиф қилинган.
Интерпретация № 1 «Автопортрет» тести Р.Бернс (АҚШ, Инсонлараро муносабатларни ривожлантириш институти, Сиэтл) томонидан қўлланганда, у кишиларга ўзининг якка ҳолдаги ёки оила аъзолари билан бирга, ҳамксбларнинг орасида тасвирлашни илтимос қилган.
Р.Бернс шундай ёзади: «Сиз уйга келиб ўкириб – ўкириб йиғлашингиз мумкин, аммо ишхонада бундай қилмайсиз. Бундай ҳолатингиз сиз чизган портретда ўз аксини топади». Унинг фикрича, автопортретдаги белгилар қуйидагича аниқланиши мумкин:
Бош
Катта бош – ўз ақлий имкониятларидан қониқмаслик; Кичик бош ижтимоий мавқеидан норозилик, безовталаниш.
Кўз
Катта кўзлар – шубхаланувчанлик, бошқалар фикрига куп эътибор бериш. Кичик кўзлар ёки юмуқ кўзлар – ички йўналганлик. Қулоқ Катта қулоқ – танқидга сезгирлик
Бурун
Бурунга алоҳида урғу бериш – жинсий муаммоларнинг мавжудлиги; бурун катакларининг катталиги агрессия (жаҳлдорлик).
Оғиз
Ҳар қандай шаклда бўлмасин, яққол ажралибтурса бу нутқий камчиликларнинг мавжудлигидан даракдир; оғизнинг бўлмаслиги – мулоқотга кириша олмаслик, депрессия.
Қўллар
Кишининг атроф олам билан бўлган муносабатини ифодалайди. Туширилган қўллар – жисмоний ёки психик нимжонлик; узун қўллар ташқи муҳит воқеа – ҳодисаларига кучли берилиш; калта қўллар –ички йўлланганлик.
Оёқлар
Узун оёқлар мустақилликка интилиш; катта оёқлар – хавфсизликка эҳтиёж; оёқсиз расм – беқарорлик, аниқ мақсадларнинг бўлмаслик ҳолати (дезертирлар одатда оёқсиз расм чизадилар).
Ритмик расм (ҳаракатдаги одамни масалан, юраётган, зинадан чопаётган ва ҳ. Одамни тасвирловчи расм) – интуитив экстроверт. Структурали расм (Одамни қандай бўлса, шундайлигича, баъзан фақат юзни, бюстни ёки бутун бўй – бастни тасвирловчи расм) – интуитив интроверт.
Ушбу белгилар бўйича қуйидаги жадвалдаги ўхшаб, турли расмлар ўртасидаги миқдорий фарқларни аниқлаш мумкин.
«Автопортрет» тести бўйича индивидуал – типологик фарқлар (500 киши орасида) Тасвир кўриниши Г.Рид бўйича Психологик тип К.Юнг бўйича Тасвирлараро миқдорий фарқлар Санаб ўтувчи Фикрий экстроверт 2,4 Органик Фикрий интроверт 30,3 Эмфатик Сезувчи экстроверт 3,2 Гаптик Сезувчи интроверт 2,2 Декоратив Ҳиссий экстроверт 8,8 Имажитар Ҳиссий интроверт 13,2 Ритмик Интуитив экстроверт 20,8 Структурали Интуитив интроверт 19,1
Методика манбаси: Рогов Е.И. Настольная книга практического психолога: Учеб. Пособие, В 2кн. – З – е. – М.: Гуманитар. Изд. Центр ВЛАДОС, 2000. – Кн. 1: Система работы психолога с детьми разного возраста. 346 – 353 б.

Download 0.74 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling