10 – амалий. Оқова сувларни оқизиш тизимлари ишини автоматлаштириш, диспечерлаш ва назорат қилиш


 Оқова сувларни оқизиш тармоқлари, насос шаҳобчалари ва тозалаш


Download 70.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/4
Sana18.06.2023
Hajmi70.15 Kb.
#1590737
1   2   3   4
Bog'liq
10 - Амалий Оқ

2. Оқова сувларни оқизиш тармоқлари, насос шаҳобчалари ва тозалаш 
иншоотларини назорат қилиш 
Замонавий оқова сувларни оқизиш тармоғи ва насос шаҳобчасида хизмат 
қилувчи ҳодимнинг доимо иштирокисиз бошқариш билан мумкин қадар ишлов 
берилади. 
Оқова сувларни оқизиш тармоғини бошқаришнинг автоматлаштирилган 
тизимларини (
АСУ
) функционал тузилиши қуйидаги кўзатиш ва бошқариш 
турларини бажариш билан тавсифланган, масалан бундай, замонавий 
телеметрик жиҳоз ёрдамида оқова сувларни оқизиш тармоқларининг 
ишлашини назорат қилиш каби; ҳаракатланиб суръат олидаган камера билан 
оқова сувларни оқизиш тармоқларининг кўпроқ жуда нозик участкаларини 
профилактик кўрикдан ўтказиш, заҳарли газлар улушини ўлчашнинг 
контактсиз усуллари, оқова сувлар сарфини махсус ҳамда контактсиз 
ўлчагичлар ёрдамида оқова сувлар миқдорини ўлчаш. Оқова сувларни оқизиш 
тармоқларининг диспечерлик пунктидаги маълумотни йиғиш ва акс эттириш, 
бошқаришнинг (марказий катта бўлмаган аҳоли пункти учун, бассейнлар ёки 
туманлар оқова сувларини оқизишнинг диспечер пунктли йирик шаҳарлар 
учун) функционал тузилишларининг муҳим таркибий қисмига киради. Керакли 
маълумотларга эга бўлган ноқўлай ҳолатларда, насос шаҳобчаси ёки 
коллекторга оқова сувлар оқими мумкин қадар қайта тақсимланади. 


Оқова сувларни оқизиш тариоқлари ишининг доимо туриб қолиши 
телеметр тизими ёрдамида ноқўлай участкаларнинг профилактик текшириш 
оқова сувларни оқизиш тармоқлари ишдан чиқишнинг олдини олиш бўйича 
керакли чора тадбирларни бажаришга олиб келади, ишдан чиқиш ҳолатида 
ишдан чиқишни бартараф қилиш ва уни кетма – кетлиги учун шошилинч 
чоралар қабул қилинади. Телевизорли монитор жорий ёки капитал 
таъмирлашни талаб қиладиган тармоқнинг кўпроқ жуда нозик участкасини 
аниқлайди.
Сувлар (агар оқова сувларни оқизиш тармоқларини лойиҳалашда бу 
кўрилган бўлади) оқимининг қайта тақсимлаш ноқўлай ҳолатларга дуч 
келганда ёки оқова сувларни ташлашга рўхсат бермайдиганларни бартараф 
қилиш учун чиқариладиган оқова сувлар миқдорини ҳисобга олиш. 
Йирик шаҳарлардаги насос шаҳобчалари учун бошқаришнинг қуйидаги 
турларини қўллаш мумкин: қабул қилиш ҳовузидаги оқова сувларнинг сатҳига 
боғлиқ ҳолда насос агрегатини автоматик бошқариш; диспечерлик пунктида 
масофали ёки телемеханик. 
Кичик шаҳарлар ва катта бўлмаган қўрғонлар учун маҳаллий бошқариш 
(диспечер пунктидан керакли сигналларни узатиш билан ҳодимга даврий 
равишда ўтказиш) кўпроқ тавсифли; равон қўшиш ва тозалаш иншоотига 
уларни узатишининг текислигига ва оқова сувлар оқимига боғлиқ ҳолда насос 
агрегатлари ишлашининг частотали бошқариш тизимини қўллаш. 
Юқори вольтли двигателли агрегат билан жиҳозланган насос 
шаҳобчаларида қоидадаги каби, электр энергиясини узатиш ва тақсимлашга 
хизмат қиладиган тизимларни доимий ҳодимларига эга бўлади. Насос 
шаҳобчаларини бошқариш, оқова сувларни оқизиш тизими ва иншоотининг 
ишлатилишини амалга оширадиган диспечерлик пункти хизматларига насос 
шаҳобасининг ишлаши ҳақида маълумотни автоматлашган узатиш билан 
бошқариш марказлашган қути билан олиб бориш керак. 
Насос агрегатларини заҳиралашда заҳира агрегатларини автоматик 
қўшилиши кўзда тутилади. Насос шаҳобчаларидаги ишдан чиқиш ҳолатларида 
(насос шаҳобчасини сув босиши ва қатордаги битта манбанинг электр 
энергиядан узилишида) насос агрегатларини ўчириш кўзда тутилиши ва оқова 
сувлар чиришининг олдини олиш учун аралаштирадиган ускуналарни қўшиш 
билан тўплагич ҳовузларига оқова сувларни узатиш керак. 
Насос агрегатларини ишга тушириш тизими босимли тармоқларда 
зулфинни автоматик очиш кўзда тутилиши керак. Бу албатта талаб бўлиши 
керак, чунки зулфин ёпиқ бўлганда синхронли двигател билан насосларни 
қўшиш гидравлик зарбалар содир бўлишига олиб келиши мумкин. 
Насос шаҳобчаси ишлашининг автоматик тартибида қуйидаги 
технологик кўрсаткичларни назорат қилиш керак: насос ёрдамида 
узатиладиган оқова сувлар сарфи; қабул қилиш ҳовузидаги оқова сувларнинг 
сатҳи; дренаж урасидаги сувлар сатҳи; босимли қувурлардаги босим; ҳар бир 
насос агрегатини кучайтирадиган босим; подшипниклар ҳарорати. 


Бу кўрсаткичларга боғлиқ ҳолда насос шаҳобчасини бошқаришнинг 
юқорида санаб ўтилган тизимларни ишлатишга қўшиш маҳаллий ёки 
марказлашган диспечерлик пункти билан амалга оширилади. 
Насос шаҳобчаларида, равон қўшиш ва оқова сувларни оқиб келиш 
тартибига боғлиқ ҳолда насослар ишлашининг частотали бошқариш тизимини 
қўллаш нафақат нотекислик коэффициентини пасайтиради, бироқ насос 
агрегатларининг хизмат қилиш муддатини ҳам оширади ва энергия 
истеъмолини тахминан 30 – 40 
%
га қисқартиради. 
Насос шаҳобчасида хизмат қиладиган ҳодимнинг ҳар доим мавжуд 
бўлишидан маҳаллий ишдан чиқиш – олдини олиш сигналлари олдиндан 
мўлжалланади, диспечерлик пунктида тўлиқ автоматлаштирилган насос 
шаҳобчалари ҳолатида кеча – кундуз навбатчилик қилиш учун қўшимча 
сигнализация монтаж қилинади.
Оқова сувлар оқизиш тизимини диспечерли бошқариш, марказланган 
бошқариш ва оқова сувларни оқизиш тармоқлари ва насос шаҳобчалари 
ишлашини назорат қилиш учун ишлаб чиқилади. Оқова сувларни оқизиш 
тармоқлари ва насос шаҳобчасини бошқариш битта диспечерлик пунктида бир 
поғонали ва катта шаҳар ва аҳоли пунктларига хизмат қиладиган йирик оқова 
сувларни оқизиш тизимлари учун – марказий ва маҳаллий диспечерлик 
пунктида икки поғонали мўлжалланади. 
Диспечерлик пункти ва назорат қилинаётган тармоқлар ёки насос 
шаҳобчаси, ҳамда навбатличилик пункти, ишдан чиқиш гуруҳи ва усталар 
орасидаги боғланиш тўғри диспечерли, мобилли, радио шаҳобчали ёки 
умумлашган боғланиш ёрдамида амалга оширилади. Аҳоли пункти майдонида 
саноат корхонаси мавжуд бўлганда, худди шундай миниципиал ва саноат 
диспечерлик пункти орасида икки томонлама боғланиш мўлжалланган бўлиши 
керак. 

Download 70.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling