10 – амалий. Оқова сувларни оқизиш тизимлари ишини автоматлаштириш, диспечерлаш ва назорат қилиш


 Автоматик бошқариш тизимининг тузилиши


Download 70.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/4
Sana18.06.2023
Hajmi70.15 Kb.
#1590737
1   2   3   4
Bog'liq
10 - Амалий Оқ

3. Автоматик бошқариш тизимининг тузилиши 
Оқова сувлар оқизишнинг технологик жараёнини бошқаришнинг 
атоматлаштирилган тизими уч турга бўлинади ва улар қуйидаилар: 
- оқова сувлар оқизиш тармоғини бошқариш тизими; 
- оқова сувлар оқизиш насос шаҳобчасини бошқариш тизими; 
- тозалаш иншоотларини бошқариш тизими. 
Ҳар бир тизимларда қуйидаги тузилишлар бўлади: функционал
ташкилий, маълумотли, дастурли, техник. 
Тизимларни ташкил қилиш асосига функционал тузилишлар киради, 
бунда қолган тузилишлар энг функционал тизилишни аниқлайди. 
Функционал белгиси бўйича бошқаришнинг ҳар бир тизимлари учта 
тизимлашга бўлинади:
- технологик жараённи бошқариш ва жадал назорат; 
- технологик жараёнларни жадал режалаштириш; 
- техник – иқтисодий кўрсаткичлар ҳисоби, таҳлили ва оқова сувларни 
оқизишнинг тизимлари ишлашини режалаштириш 


Бундан ташқари, тизимлашлар иерархик сатҳдаги жадаллик (функцияни 
бажарилиш давомийлиги) ўлчов бўйича бўлиниши мумкин. Бир тур функцияли 
гуруҳлар блокда бир сатҳда бирлашади. 
Оқова сувлар оқизадиган тармоқлари ишлашини бошқаришнинг 
автоматлаштирилган тизимини функционал тузилиши расм – 20.1 да, насос 
шаҳобчаси – расм – 20.2 да, тозалаш иншооти расм – 20.3 да келтирилган. 
Расм – 20.1. Оқова сувлар оқизадиган тармоқларини бошқаришнинг 
автоматлаштирилган тизимини функционал тузилиши. 


Расм – 20.2. Насос шаҳобчасини бошқаришнинг автоматлаштирилган 
тизимини функционал тузилиши. 


Расм – 20.2. Тозалаш иншоотини бошқаришнинг автоматлаштирилган 
тизимини диспечерлик назоратининг функционал тузилиши. 


Оқова сувлар оқизиш насос шаҳобчаси ишларини, оқова сувлар 
оқизишни бошқариш ва диспечерлик пункти ҳамда оқова сувларни тозалаш ва 
чўкмаларга ишлов бериш жараёни билан боғлиқ ҳолда маълумотлар узатиш 
жадаллигини ошириш учун телефонли боғланишни тўлиқ толалига 
алмаштиришни тавсия қилиш мумкин ҳар доим ҳам ишончли тизим эмас. 
Бунда, оқова сувларни оқизиш тармоғи, насос шаҳобчаси ва оқова сувлар 
тозалаш шаҳобчасини бошқаришнинг автоматик тизимларидаги кўпчилик 
жараёнлар ЭВМ да бажарилади. Бу ҳисоблаш, таҳлил қилиш, истиқболли 
режалаштириш ва ишлашини ҳам ҳисоблашда ҳамда оқова сувлар оқизишнинг 
барча тизими ва иншоотини ишлаши ҳақидаги ҳисобот учун керакли 
хужжатларни бажаришда ҳам жорий қилинади. 
Ҳисобга олиш ва ҳисобот таҳлили асосида оқова сувлар оқизиш 
тизимининг тўхтовсиз ишлашини таъминлаш учун истиқболли режалашни 
амалга ошириш мумкин, яъни натижада бутун мажмуанинг ишлаш ишончлиги 
ошади. 

Download 70.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling