10 – амалий. Оқова сувларни оқизиш тизимлари ишини автоматлаштириш, диспечерлаш ва назорат қилиш
Download 70.15 Kb. Pdf ko'rish
|
10 - Амалий Оқ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1. Оқова сувларни оқизиш тизимларини автоматлаштириш масаласи
10 – амалий. Оқова сувларни оқизиш тизимлари ишини автоматлаштириш, диспечерлаш ва назорат қилиш Режа: 1. Оқова сувларни оқизиш тизимларини автоматлаштириш масаласи 2. Оқова сувларни оқизиш тармоқлари, насос шаҳобчалари ва тозалаш иншоотларини назорат қилиш 3. Автоматик бошқариш тизимининг тузилиши 4. Диспечерлик бошқаруви 1. Оқова сувларни оқизиш тизимларини автоматлаштириш масаласи Оқова сувларни оқизиш тизими ва иншоотларини автоматлаштиришнинг асосий мақсади оқова сувларни оқизиш ва оқова сувларни (оқова сувларни тўхтовсиз чиқариш ва насос ёрдамида узатиш, оқова сувларни тозалаш сифати ва бошқалар) тозалаш сифатини яхшилашдан, ишлатилиш харажатларини қисқартириш, меҳнат шароитини яхшилашдан иборат. Оқова сувларни оқизиш тизими ва иншоотининг асосий вазифасига жиҳожлар ҳолати ва маълумотлар тўғрилигини автоматик текшириш ҳамда иншоотнинг барқарор ишлашини назорат қилиш билан иншоотнинг ишлаш ишончлигини ошириш киради. Бунинг ҳаммаси технологик жараёнларнинг кўрсаткичларини ва оқова сувлар тозалашнинг сифат кўрсаткичларини автоматик барқарорлаш, таъсир этишини (чиқариладиган оқова сувлар миқдорини ўзгариши, тозаланган сувларнинг сифатини ўзгариши) ҳаракатга келтиришда амалий реакция ёрдам беради. Технологик жиҳозлар ишлашида ишдан чиқиши ва тўхталишларни тугатиш ҳамда бартараф қилишни амалда топишга ёрдам беради. Бошқаришни барча сатҳларда кўпроқ маълумот кўринишида уларнинг маълумот ва тақдим этишларини амалда ишлов бериш ва сақлашни таъминлаш; таҳлил маълумотлари ва бошқарувчилар таъсир этишини ишлаб чиқиш ва технологик жараёнларни бошқарувчи ишчи ҳодимларнинг тавсиясини ўзаро мослаштириш, тайёрлаш ва ишлов бериш хужжатларини автоматлаштиришда эса хужжат айланмасини тезлаштиришга олиб келади. Автоматлаштиришнинг охирги мақсадига, бошқарувчанлик фаолиятининг самарадорлигини ошириш киради. Автоматлаштириш тизимларини ишлаб чиқаришга тақбир этиш электр энергияни ишлатиш харажатини қисқартиради; оқова сувларни оқизиш тармоғига оқова сувлар оқимининг тақсимлашни амалда бошқаради; оқова сувларни оқизиш насос шаҳобчалари орасида юкламани тежамли тақсимлайди; оқова сувларни насос ёрдамида узатишда насос агрегатлари орасида юкламани қўлай тақсимлайди; тўплайдиган сиғимдан оқилона фойдаланиш, насос агрегати сарфлайдиган электр энергияси нархини камайтириш учун даражаланган тарифни ишлов беришда, оқова сувларни насос ёрдамида узатиш ва тозалаш тизимларини бошқаришнинг замонавий улулларини қўллаш ҳисобига электр энергия сарфини қисқаришга ёрдам беради. Тозалаш иншоотларининг ишларини автоматлаштириш тизимини ишлаб чиқаришга тадбиқ этиш мумкин қадар тенг узатилади ва иншоотлар, биологик тозалаш иншооти блоки, иншоот ва гуруҳлар бўйича оқова сув қўлай тасқимланади, оқова сувлар сарфига пропорционал равишда сиқилган ҳаво миқдорини камайтиради ва тозаланган оқова сувларнинг сифат кўрсаткичларини аниқ ўлчаш уларнинг сифатли таркибини оширади. Оқова сув чўкмаларини ишлов беришда реагентларни қўлай ва ўзаро боғлиқланган улушини қўллаш, ишлов берилган чўкманинг сифат кўрсаткичи бўйича автоматик равишда яхшилаш билан фақат автоматик бошқариш тизими ташкил қилинганда мумкин. Жиҳоз ва иншоотлар ишлаганда ишдан чиқиши ва бузилишини бартараф қилиш ва автоматик равишда топиш, оқова сувларни тозалаш, чуқур тозалаш ва зарарсизлантиришнинг сифатли кўрсаткичлари бўйича маълумот етарлилигини автоматик текшириш хизмат қиладиган ҳодимлар сонини қисқартиради, меҳнат шароитини яхшилайди. Автоматлаштиришнинг муҳим вазифаларидан бирига қуйидагилар киради: технологик жараённи, насос шаҳобчаларининг жиҳози ва тозалаш иншоотларини автоматик назорат қилиш ва бошқариш, барча мутахассислар учун автоматик иш ўринларини ва замонавий технологиялар асосида ишлаш кесимларини ташкил қилиш. Оқова сувларни оқизиш тизимларини автоматлаштириш қўл меҳнати улушини камайтиради, ишлаб чиқариш ҳодимларининг ишлаш хавфсизлигини яхшилайди ва технологик жараёнларни масофадан бошқаришни қўллаш ҳисобига ишлашнинг ҳар жиҳатдан қўлай шароитини ташкил қилади. Бунинг натижасида эскирган ишларни автоматлаштириш ва дастур – “маслаҳатчилар” ни қўллаш ҳисобига ишлаб чиқариш ҳодимининг меҳнатини енгиллаштиради. Download 70.15 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling