10 – амалий. Оқова сувларни оқизиш тизимлари ишини автоматлаштириш, диспечерлаш ва назорат қилиш


Download 70.15 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/4
Sana18.06.2023
Hajmi70.15 Kb.
#1590737
1   2   3   4
Bog'liq
10 - Амалий Оқ

4. Диспечерлик бошқаруви 
Диспечерлик пунктига назорат қилинаётган тармоқлар, насос 
шаҳобчалар ва иншоотлардан сигнал ва ўлчашларни узатиши керак, уларсиз 
жадал боқаришни ва иншоот ишлашини назорат қилишни тез тугатиш ва 
ноқўлай ҳолатларни бартараф қилишни таъминлаб бўлмайди. Расм – 20.4 да 
шаҳар ёки объектнинг оқова сувлар оқизиш тизимларини диспечерлаш 
тиасвири келтирилган. 
Расм – 20.4. Оқова сувлар оқизиш тизиимининг диспечерлик бошқаришни 
ташкил қилиш
Тозалаш иншоотларининг диспечерлик пунктига қуйидаги маълумот ва 
импульслар узатилади: оқова сувлар сарфи (насос шаҳобчаси ёки тозалаш 
иншоотига оқиб келаётган ); оқова сувларнинг 
рН
; оқова сувларда эриган 


кислород миқдори; ҳаво ҳарорати (аэротенкга узатилаётган); фаол гил сарфи 
(аэротенкга узатилаётган); ортиқча фаол гил сарфи; хом чўкма сарфи 
(метантенкга узатилаётган). 
Бундан 
ташқари, 
диспечерлик 
пунктига 
назорат 
қилинаётган 
объектлардан қуйидаги сигналлар узатилади: ишдан чиқишли учириш жиҳози; 
технологик жараённи бузилиши; ҳовузлардаги оқова сувларнинг чегаравий 
сатҳи; ишлаб чиқариш биноларида портлаш хавфи мавжуд газларнинг 
чегаравий улуши; хлоратор биноларида хлорнинг чегаравий улуши. 
Агар диспечерлик пункти биноси қуйидагича технологик иншоотлардан 
(насос шаҳобчаси, ҳаво узатиш шаҳобчаси, лаборатория ва шу кабилар) узоқ 
бўлмаган масофада жойлашиш мумкин бўлса, демак, бошқарадиган таъсирини 
бериш ҳар хил электрон ва пневматик бошқаргичлар ёки тўғридан тўғри 
бажарадиган механизмда олиб борилади. Диспечерлик пунктида ёрдамчи 
бинолар (дам олиш хоналари, ҳожатхона, омборхона ва таъмирлаш устахонаси) 
кўзда тутилади. 
Ҳар доим навбатчи ҳодимлар бўладиган диспечерлик пункти биноси 
шовқиндан ҳимояланган бўлиши керак, уларда қуйидаги жиҳозлар ўрнатилган 
бўлиши керак: диспечерлик қутиси ва пульти; телевизионли кўзатиш экрани; 
боғланиш воситаси. Бошқариш пультини бир ёки иккита ишчи ўрни (сменадаги 
навбатчилар сони бўйича) бўлиши керак, пультнинг олдинги қисмида теле 
ўлчаш қурилмаси ёки телевизион экраннинг кўрсатиш жиҳози жойлашади, у 
оқова сувлар оқизиш (оқова сувлар оқизиш тариоқлари, насос шаҳобчалари ва 
босимли қувурлар, тозалаш иншоотлари) тизимлари ишини кўрсатади, 
бошқариш калити ва ишга тушириш тугмачаси, яъни диспечер меҳнатини 
анчага енгиллаштиради. Диспечерлик қутиси ёки экранларида диспечерлик 
пунктини назорат қиладиган тизимларнинг мнемоник тасвирини кўрсатади. 
Тасвирда насослар, ҳаво узатиш қувури, зулфин, шиберлар, мойли ўчиргич ва 
бошқа жиҳозлар ҳолати мос равишда белгилар билан акс эттирилади. 
Замонавий корхоналарда масалан МГП “Моссувканал” диспечерлик 
пунктлари, мнемотасвир назорат қилаётган объектда ҳар хил белгилашли 
датчик сигналларини узатадиган ва теле камера ёрдамида жиҳоз ва иншоотлар 
доимий ишлашини, технологик жараёнларни бошқариш учун жиҳозланган 
компьютер техникасига эга бўлади. 
оқова сувларни оқизиш тизимлариниг алоҳида унсурларини назорат 
қилиш ва бошқаришнинг янги воситаларини қўллашнинг муваффақиятли 
тажрибаси бошқаришни марказлаш ва яхлитлашга олиб келади. Бунда 
маҳаллий диспечерлик пунктлари (
МДП
) функциясининг анча қисмини ҳодим 
доимо бўладиган марказий диспечерлик пунктларига (
ЦДП
) узатилади, бунда 
ҳодимлар уларда вақтинча бўладиган операторлик пунктлари, маҳаллий 
диспечерлик пунктлари (
МДП
) муҳим аҳамиятга эгадир. 
 

Download 70.15 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling