10 §. Электр токи


Download 267.68 Kb.
bet1/9
Sana24.12.2022
Hajmi267.68 Kb.
#1055088
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
1-mashg'ulot.O'zgarmas tok qonunlariga doir masalalar yechish.

10 - §. Электр токи


Ток кучи I сон жиҳатдан ўтказгичнинг кўндаланг кесимидан вақт бирлигида ўтган электр миқдорига тенг:

Агар I =соnst бўлса, у ҳолда

Электр токининг зичлиги

бунда S —ўтказгич кўнгдаланг кесимининг юзи.
Бир жинсли ўтказгич қисмидан ўтаётган ток кучи Ом қомунига бўйсунади:

бунда U— ўтказгич қисмининг учларидаги потенциаллар айирмаси, R — шу қиcмнинг қаршилиги. Ўтказгич қаршилиги

Бунда —ўтказгичнинг солиштиома қаршилиги, — солиштирма ўтказувчанлиги ёки электр ўтказувчанлиги, l—узунлиги, S — кўндаланг кесимининг юзи.
Метaлларнииг солиштирма қаришлиги температурага қуйидагича боғланади:

бунда — температура 0°С бўлгандаги солишгирма қаршилик ва —қаршиликнинг температура коэффициенти.
Заижирнинг бир қисмида электр токининг бажарган иши қуйидагича топилади:

Берк занжир учун Ом қонуни қуйидаги кўринишда бўлади:

бунда —генераторнинг э. ю. к. —ташқи қаршилик на r — ички R-қаршилик (генератор қаршилиги). Занжирдаги тўла қувват

Тармоқланган танжир учун Кирхгофнинг нккита қонуни мавжуд.
Биринчи қонун: «Тугунда учрашувчи ток кучларининг алгебраик йиғиндиси нолгатенг»:

Иккинчи қонун: «Ҳар қандай берк контурда занжирнииг айрим қисмларидаги потенциаллар тушишининг алгебраик йиғиндиси, шу контурдагн э. ю, к. ларнинг алгебраик йиғнндиснга тенг»:

Кирхгоф қонунидан фойдаланганда қуйидаги қоидаларга амал -қилиш керак: схемада тегишли қаршиликлардаги токларнинг йўналишиии ихтиёрий равишда стрелкалар билан кўрсатилди. Контурни ихтиёрий йўналиш бўйича айланилганда, йўналиши айланиш йўналишига мос бўлган токларни мусбат, йўналиши айланиш йўналишига қарама-қарши бўл­ган токларнн эса манфий деб ҳисоблаймиз. Айланиш йўна­лиши бўйича потенциалларни орттирувчй э. ю. к. ни мус­бат деб оламиз, яъни генератор ичида минусдан плюсга томон юрилса, э. ю. к. мусбат бўлади. Тузилган тенгламаларни ечиш натижасида аниқланган миқдор манфий чиқиши мумкин. Агар токлар аниқланса, унинг манфий қиймати занжир бўйлаб ҳақиқий йўналишга тескари йўналишда эканлигини кўрсатади. Қаршилик аниқланганда эса унинг манфий қиймати нотўғри натижа беришиии кўр­сатади (чунки ом қаршилиги ҳар вақт мусбат бўлади). Бундай ҳолда берилган қаршиликда токнинг йўналишини ўзгартириш ва масалани шу шартга мувофиқ ечиш зарур.
Электролитлардаги электр токи учун Фарадейнинг қонунини қўллаш ўринлидир.
Фарадейнинг бириичи қонуни бўйича электролиз вақтида ажралиб чиққан модда массаси

бунда q — электролитдан ўтган электр миқдори, K — модданинг электрохимиявий экВиваленти.
Фарадейнинг иккинчи қонуни бўйича электрохимиявий экВивалент химиявий экВивалентга пропорсионалдир,

яъни
бунда А — бир кг- атом массаси, Z — валентлик, —кг-экВивалент массаси ва Ғ — Фарадей сони бўлиб, у сон жиҳатдан 9,65 107 к/кг- екВ га тенгдир. .
Электролитнинг солиштирма электр ўтказувчанлиги қуйидаги формуладан топилади:

бунда —диссоциация даражаси, С— концентрация, яъни ҳажм бирлигидаги кг моллар сони, Z—валентлик, Ғ— Фа­радей сони, и+ ва и_—ионларнинг ҳаракатчанлиги. Бунда ҳажм бирлигида диссоциацияланган молекулалaр сонининг шу ҳажм бирлигида эритилган модда молекулаларининг умумий сонига бўлган нисбатидир. экВива­лент концентрация дейилади. У ҳолда экВивалент электр ўтказувчанлик бўлади.
Газдан ўтаётган ток зичлиги j унча катта бўлмаганда Ом қонуниии қуйидагича ёзиш мумкии:

бунда Е — майдоннннг кучланганлиги, —газнинг солиштирма ўтказувчанлиги, q — ион заряди, и+ ва и_— ионларнинг ҳаракатчанлиги ва n —газ ҳажми бирлигидаги ҳар икки ишорали ионлар сони (жуфт ионлар сони). Бунда бўлиб, N — ионлаштирувчи модданинг вақт бирлиги ичида ҳажм бирлигида ҳосил қилган жуфт ионлар сони, — молизация коэффициент
Газда тўйиниш токи мавжуд бўлса, бу токнинг зичлиги қуйидаги формуладан топилади:

бунда d — электродлар оралиги.
Электрон металлдан узилиб чиқиши учун кинетик энер­гияси қуйидагича бўлиши керак:

бунда А—электроннинг металлдан чиқишда бажарган иши.
Термоэлектрон эмиссия (солиштирма эмиссия) бўлганда тўйиниш токининг зичлиги қуйидаги формуладан топилади:

бунда Т — катоднинг абсолют температураси, А — чиқиш иши, к — Больцман доимийси ва В — ҳар хил металлар учун ҳар хил бўлган ўзгармас миқдор (эмиссия доимийси.).
10.1. Ток кучи I вақт t га қараб I = 4 + 2t тенглама бўйича ўзгаради, бунда I амперларда ва t сундларда ифодаланган. 1) Ўтказгичнинг кўндаланг кесимидан t1= 2 с дан t2= 6 с гача вақт оралиғида ўтадиган электр миқдори ва 2) шу вақт оралиғида ўтказгич кўндаланг кесимидан шунча электр миқдори ўтиши учун ўзгармас токнинг кучи қанча бўлиши кераклиги аниқлансин.
10.2. Лампали реостат параллел уланган бешта электр лампочкадан иборат. 1) Ҳамма лампочка ёнгандаги, 2) а) битта лампочка буралиб ўчирилгандаги, б) иккитаси ўчирилгандаги, в) учтаси ўчирилгандаги, г) тўрттаси ўчирилгандагн реостат қаршилиги топилсин. Ҳар бир лампочканинг қаршилиги 350 ом.

Download 267.68 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling