10 §. Электр токи
Каршилиги 40 ом бўлган печь ясаш учун, радиуси 2,5 см ли чинни цилиндрга диаметри 1 мм ли нихром симдан неча қават ўраш керак? 10.4
Download 267.68 Kb.
|
1-mashg'ulot.O'zgarmas tok qonunlariga doir masalalar yechish.
10.3. Каршилиги 40 ом бўлган печь ясаш учун, радиуси 2,5 см ли чинни цилиндрга диаметри 1 мм ли нихром симдан неча қават ўраш керак?
10.4. Мис сим ўралган ғалтакнинг қаршилиги R= 10,8 ом, мис симнинг оғирлиги Р = 3,41 кГ. Ғалтакка ўралган симнинг узунлиги ва диаметри топилсин. 10.5. Диаметри 1 см, оғирлиги 1 кГ бўлган темир стерженнинг қаршилиги топилсин. 10.6. Мис ва алюминийдан қилинган икки cилиндрик ўтказгичнинг узунлиги ва қаршилиги бир хил бўлса, мис сим алюминий симдан неча марта оғир бўлади? 10.7. Электр лампочкаси вольфрам ипининг қаршилиги 20°С да 35,8 ом га тенг. 120 в кучланишли злектр тармоғига уланган лампочка толасидан 0,33 а ток ўтса, унинг температураси қанча бўлади? Вольфрам қаршилигининг температура коэффициенти 4,6 10-3 град-1 га тенг. 10.8. Темир симли реостат, миллиамперметр ва ток генератори кетма-кет уланган. Реостатнинг қаршилиги 0°С да 120 ом га, миллиамперметрнинг қаршилиги эса 20 ом га тенг. Миллиамперметр 22 ма ни кўрсатиб турибди. Реостат 50°С гача қизиганда миллиамперметр қанчани кўрсатади? Темир қаршилигининг температура коэффициента 6 10-8 град-1 га тенг. Генераторнинг қаршилиги ҳисобга олинмасин. 10.9. Мис симли ғалтак чулғамининг қаршилиги 14°С да 10 ом га тенг. Токка улангандан кейин чулғамнинг қаршилиги 12,2 ом га тенг бўлиб қолади. Чулғам қанча температурагача қизийди? Мис қаршилигининг температура коэффициенти 4,15 10-3 град-1 га тенг. 10.10. Узунлиги 500 м ва диаметри 2 мм бўлган мис симдан ўтаётган токнинг кучи 2 га тенг бўлса, ундаги, потенциалнииг тушиши топилсин. 10.11. Амперметр 3 ни кўрсатади; R1=4 ом, R2= 2 ом, R3= 4 ом (19-раcм); R1 R2 ва R3 қаршиликларида потенциалнинг тушиши ҳамда R2 ва R3 қаршиликлардан ўтаётган токнинг кучи топилсин. 10.12. Электр юритувчи кучи 1,1 в, ички қаршилиги 1 ом бўлган элемент 9 ом ли ташқи қаршиликка уланган. 1) Занжирдаги ток кучи, 2) ташқи занжирдаги потенциалнинг тушиши, 3) элементнинг ичидаги потенциалнинг тушиши, 4) элемент қандай фойдали иш коэффициент билан ишлаши топилсин. 10.13. Олдинги масаладаги занжир учун ташқи занжирдаги потенциал тушишининг ташқи қаршиликка боғлиқлик графиги чизилсин. Ташқи қаршилик ом интервалда ҳар 2 ом дан олипсин. 10.14. Электр юритувчи кучи 2 в бўлган элементнинг ички қаршилиги 0,5 ом. Занжирдаги ток кучи 0,25 а бўлганда элемент ичидаги потенциалнинг тушиши ва занжирнинг ташқи қаршилиги топилсин. Download 267.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling