10 §. Электр токи
Download 267.68 Kb.
|
1-mashg'ulot.O'zgarmas tok qonunlariga doir masalalar yechish.
1 0.29. 28- расмда э. ю. к. 120 в бўлган батарея ва R2= 20 ом, R4=25 ом қаршиликлар кўрсатилган. R1 қаршиликдаги потенциалнинг тушиши 40 в га тенг. Амперметр 2 а ни кўрсатади. R2 қаршилик топилсин. Батарея ва амперметр қаршилиги ҳисобга олинмасин.
10.30. 1) 28-расмдаги схемада в, r = 1 ом ва ф. и. 0,8 бўлса, амперметр қанча ток кучини кўрсатади? 2) R1 қаршиликдаги потенциалнинг тушиши 4 в га ва R4 қаршиликда 2 в га тенг бўлганда R2 қаршиликдаги потейсиалининг тушиши қанча бўлади? 10.31. 29- расмда э. ю. к. 100 в бўлган батарея ҳамда R1= 100 ом, R2=200 ом ва R3= 300 ом қаршиликлар берилган. Вольтметр қаршилиги 2900 ом бўлганда у қанча кучланишни кўрсатади? Батарея қаршилиги ҳисобга олинмасин. 1 0.32. 29-расмдаги схемада R1=R2=R3=200 ом, вольтметрнинг кўрсатиши 100 в, вольтметрнинг қаршилиги Rv= 100О ом бўлгандаги батареянинг э. ю. к. топилсин. Батарея қаршилиги ҳисобга олинмасин, 10.33. 30—33- расмларда тасвирланган схемалардаги амперметр ва вольтметр кўрсатишлари топилсин. Вольтметрнинг қаршилиги 1000 ом, батареянинг э. ю. к. 110 в, R1===400 oм, R2=600 ом. Батарея вa амперметр қаршиликлари ҳисобга олинмасин. 10.34. Қаршилиги 0,16 ом бўлган амперметрга қаршилиги 0,04 ом бўлган шунт уланган. Амперметр 8 а ни кўрсатади. Магистралдаги ток қучи топилсин. 110.35. 10 а токка мўлжалланган, қаршилиги 0,18 ом ва шкаласи 100 га бўлинган амперметр берилган. 1) Шу амперметрда 100 а гача бўлган токни ўлчаш учун қандай қаршилик олиш ва уни қандай улаш керак? 2) Бунда амперметр шкаласи бўлинмаларининг қиймати қандан ўзгаради? 10.36. 30 в гача бўлган потесиаллар айирмасини ўлчашга мўлжалланган, шкаласи 150 га бўлинган ва қаршилиги 2000 ом бўлган вольтметр берилган. 1) Шу вольтметрда 75 в ли потенциаллар айирмасини ўлчаш учун кандай қаршилик олиш ва уни қандай улаш керак? 2) Бунда вольтметр шкаласи бўлинмаларининг қиймата қандай бўлади? 10.37. 0 дан 15 ма гача шкалали миллиамперметр қаршилиги 5 ом га тенг. 1) 0 дан 0.15 а гача бўлган ток кучини ва 2) 0 дан 150 в гача бўлган потелциалдан айирмасини ўлчаш учун асбобга қанча қаршилик қандай комбинацияда уланади? 10.38. Қуввати 40 Вт бўлган 120 в ли лампочка берилга. Лампочка 220 в кучланишли тармоқда нормал ёниши учун унга кетма-кет қандай қўшимча қаршилик уланиши керак? Шундай қаршиликни ясаш учун диаметр 0,3 мм бўлган нихром симдан неча метр олиш керак? 10.39. 110 в кучланишга мўлжалланган ва қуввати мос равишда 40, 40 ва 80 Вт бўлган учта лампочка берилган. Шу лампочкалар нормаланиши учун 220 в кучланишли тармоққа қандай уланади? Лампочкалар нормал ёнғанда улардан ўтадиған ток кучи топилсин. Лампочкаларнинг уланиш схемаси чизилсин. 10.40. Генератордан 100 м узоқликдаги лаборатория да 10 а ток кабул қилувчи иситувчи электр асбоб уланган. Шу лабораторияда ёниб турган электр лампочкаси қисқичларидаги кучланиш қанчага камайишн аниқлансин. Уловчи мис симларнинг кесимн 5 мм2 га тенг. Э. ю. к. 500 в бўлган батареядан 2,5 км масофага энергия узатиш керак. Батареянинг қуввати 10 кВт. Уловчи мис симнинг диаметри 1,5 см бўлганда тармоқдаги қувватнинг минимал исроф бўлиши топилсин. Э. ю. к. 110 в бўлган генератордан 2,5 км масофага энергия узатиш керак. Истеъмол қуввати 10 кВт. Тармоқдаги исроф бўлган қувват 1 % дан ортмагандаги уловчи симнинг минимал кесими топилсин. Узунлиги ва диаметри бир хил бўлган мис ҳамда пўлат симлар занжирга кетма-кет уланган. 1) Бу симлардан ажралган иссиқлик миқдорннинг нисбати ва 2) кучланишлар тушишининг нисбати топилсин. Олдинги масалани симлар параллел уланган ҳол учун ечилсин. Э. ю. к. 6 в га тенг бўлган элемент максимал 3 а ток беради. Ташқи қаршиликда 1 мин да ажралиб чнққан энг кўп иссиқлик миқдори топилсин. 10.46. Батареянинг э ю. к. 240 в, қаршилиги 1 ом, ташқи қаршилик 23 ом. Батареянинг 1) умумий қуввати, 2) фойдали қуввати ва 3) ф. и. к. топилсин. Ташқи қаршиликнинг икки R1= 5 ом ва R2= 0,2 ом қийматида ажралиб чиққан қувват бир хил бўлгандаги генераторнинг ички қаршилиги топилсин. Иккала ҳолнинг ҳар бирида генераторнинг ф. и. к. топилсин. 34-расмда фойдали қувватнинг занжирдаги токка боғланиши кўрсатилган. Эгри чизиқдаги нуқталар бўйича 1) элементнинг ички қаршилиги, 2) элементнинг э. ю. к. топилсин ва 3) берилган элементнинг ф. и. к. ва ташқи занжир потенциали тушишининг занжирдаги ток кучига боғланиш графиги чизилсин. 3 4-расмда кўрсатилган эгри чизиқдаги маълумотларга асосланиб, 1) элемент ф. и. к. нинг, 2) тўла қуввати Р1 нинг, 3) фойдали қуввати Р2 нинг ташқи занжир қаршилиги R га боғланиш графиклари чизилсин. Графиклар R нинг 0, r, 2r, 3r, 4r ва 5r қийматлари учун чизилсин. Бунда r элементнинг ички қаршилиги. Элементни олдин R1 = 2 ом ли ташқи қаршиликка -сўнг R2— 0,5 ом ли ташқи қаршиликка уланади. Бу ҳол ларнинг ҳар бирида ташқи занжирда олинадиган қувват бир хил ва 2,54 Вт га тенг бўлса, элементнинг э. ю. к. ва унинг ички қаршилиги топилсин. Э. ю. к. 2 в ва ички қаршилиги 0,5 ом бўлган элемент ташқи қаршилик R га уланган. 1) Занжирдаги ток кучининг, 2) ташқи занжир учларидаги потенциаллар айирмасининг, 3) ташқи занжирдан ажралган қувватнинг ва 4) тўла қувватнинг R қаршиликка боғланиши графиклари чизилсин. R қаршилик ом интервалда 0,5 ом дан олинсин. Э. ю. к. вa ички қаршилиги r бўлган элемент ташқи қаршилик R га уланган. Ташқи занжирдаги энг кўп қувват 9 Вт га тенг. Бу ҳолда занжирдан ўтаётган ток кучи 3 а га тенг. ва r нинг қиймати топилсин. 10.53. 35-расмдаги схемада э. ю. к. 120 в бўлган батарея ва R3= 30 ом, R2= 60 ом қаршиликлар берилган. А мперметр 2 а ни кўрсатади. R1 қаршиликда ажралган қувват топилсин. Батарея ва амперметр қаршилиги ҳисобга олинмасин. 10.54. 35-расмда кўрсатилган схемадаги амперметрнинг кўрсатиши топилсин. Батареянинг э. ю. к. 100 в га, унинг ички қаршилиги 2 ом га тенг. R1 ва R2 қаршиликлар моc равишда 25 ом ва 78 ом га тенг. R1 қаршиликда ажралган қувват 16 Вт га тенг. Амперметр қаршилиги ҳисобга олинмасин. 10.55. 36-расмда э. ю. к. 120 в бўлган батарея ҳамда R1= 25 ом, R2=R3=100 ом бўлган қаршиликлар берилган. R1 қаршиликда ажралган қувват топилсин. Батареянинг қаршилиги ҳисобга олинмасин. Download 267.68 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling