10 Амалий машғулот Мавзу: Пул бозорида мувозанат Масалаларни ечилиши бўйича намуналар


Download 29.02 Kb.
bet1/3
Sana06.05.2023
Hajmi29.02 Kb.
#1434157
  1   2   3
Bog'liq
10 mavzu Pul bozorida muvozanat


10 Амалий машғулот
Мавзу: Пул бозорида мувозанат


Масалаларни ечилиши бўйича намуналар


1-масала
Мажбурий заҳиралар меъёри 20 %га тенг. Тижорат банки ортиқча заҳира сифатида депозитлар суммасидан яна 5 %га эга. Депозитлар миқдори 20 000 ни ташкил этади. Банк ссуда бериш учун қандай максимал суммадан фойдаланиши мумкин?
Ечиш:
Мажбурий заҳиралар миқдори: 20 000 х 0,2 = 4 000 ни ташкил этади.
Ортиқча заҳиралар: 20 000 х 0,05 = 1 000 га тенг.
Пул заҳиралари: 4 000 + 1 000 = 5 000 га тенг.
Агар заҳиралар 5 000 ни ташкил этса, у ҳолда банк қолган маблағлардан ссуда бериш учун фойдаланиши мумкин: 20 000 – 5 000 = 15 000.

2-масала
Тижорат банкининг пул заҳиралари 250 млн. пул бирлигини ташкил этади. Депозитлар 980 млн. пул бирлигига тенг. Мажбурий заҳиралар меъёри 20 %ни ташкил этади. Агар банк ссуда бериш учун ортиқча заҳиралардан фойдаланишга қарор қилса, пул таклифи қандай ўзгариши мумкин?
Ечиш:
Мажбурий заҳиралар меъёри – 20 % да мажбурий заҳиралар суммаси қуйидагини ташкил этади: 980 х 0,2 = 196 (млн. пул бирлиги).
Ортиқча заҳиралар: 250 – 196 = 54 (млн. пул бирлиги).
Агар улардан ссуда бериш учун фойдаланилса, у ҳолда, қўшимча пул таклифи қуйидагини ташкил этади:
,
бу ерда, – қўшимча пул таклифи;
– тижорат банкининг ортиқча заҳиралари;
банк мультипликaтoри, у қуйидаги формула бўйича топилади: ,
бу ерда, – мажбурий заҳиралар меъёри. Бундан:
= 270 (млн. пул бирлиги).


2-масала
Банк мультипликaтoри 2,5 га тенг. Пул таклифининг ошиши 60 млн. сўмни ташкил этди. Заҳиралаш меъёрини ва пул таклифи ошишига сабаб бўлган ортиқча заҳиралар ҳажмини аниқланг.
Ечиш:
Банк мультипликaтoри формуласи:
mm = 1 / rr = 2,5  rr = 0,4, яъни заҳиралаш меъёри 40%ни ташкил этади.
Масала шартига кўра: Мs = 60, демак, ортиқча заҳиралар ҳажми қуйидагига тенг:
R= Мs: mm = 60 : 2,5 = 24.


3-масала
Марказий банк, «арзон пуллар» сиёсатини амалга ошириш орқали 10 млрд. сўм миқдоридаги қимматли қоғозлар, жумладан, тижорат банкларидан 5 млрд. сўм ва аҳолидан 5 млрд. сўм сотиб олди. Аҳоли олинган пулларнинг бир қисмини банк тизимидан ташқарида нақд пулда сақлайди. Мажбурий заҳиралар меъёри 20%ни ташкил этади. Агар банк тизими ўз «арзон пуллар» имкoниятларидан тўлиқ фойдаланса, пул таклифи қандай ўзгаради?

Download 29.02 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling