10-Маъруза Мавзу: Чигитли пахтани жинлаш ва толани тозалаш, тойлаш технологияси
Валикли жинли пахта тозалаш заводи бош ишлаб чиқариш биноси жинлаш бўлими учун
Download 403.23 Kb.
|
10-Mavzu. Chigitli paxtani jinlash va tolani tozalash, toylash texnologiyasi.
Валикли жинли пахта тозалаш заводи бош ишлаб чиқариш биноси жинлаш бўлими учун:
Линтерлаш бўлимлари учун: Бош бино ичига технологик ускуналарни жойлаштиришда транспорт воситаларини ва стандартга тўғри келмайдиган ускуналарни лойиҳалаштириш Умумий технологик жараённи лойиҳалаштириш жараёнида техно логик машиналарни ишлаб чиқариш бўлимлари ичида кетма-кет жойлаштиришни шу ишлаб чиқариш бўлимларига тегишли транспорт воситаларини ҳисобга олмасдан алохида лойиҳалаш ишларини бажариш мумкин эмас. Сабаби транспорт воситалари бош ишлаб чиқариш бўлимларининг технологик жараёнларини таъминлашда асосий роль ўйнайдилар. Бош ишлаб чиқариш биноси бўлимларида ўрнатилган асосий технологик машиналарни (жин, линтер, пресс ва хоказо) керакли хом ашё билан бир текис таъминлашда ва уларнинг бир типли, бир нечта технологик машиналарга тақсимлашда, ишлаб чиқарилган тайёр маҳсулотларни йиғиштириш ва уларни кейинги технологик операцияга узатишда транспорт воситаларини (шнек, элеватор, лентали транспортёр) ўз жойига тўғри лойиҳалаштиришни билиш катта аҳамиятга эгадир. Ҳар хил транспорт воситаларини бўлим ичида лойиҳалаштириш даврида энг аввало қуйидагиларни ҳисобга олиш керак: - Асосий технологик машиналарнинг бўлим ичида жойлаштирладиган ўрнини, уларнинг бир-биридан жойлашиш масофасини; - Технологик машиналарнинг технологик кўрсаткичлари, ишлаш тартиби; - Хом ашё билан таъминланиш ва ишлаб чиқарилган маҳсулотни узатиш томонларини; - Техника ва ёнғин хавфсизлигини нормативларига асосан “хизмат кўрсатиш зонасини” (зона обслуживание) аниқлашни; - Транспорт воситаларининг бўлим ичида жойлашиш белгиларини, бир-бири билан боғлиқлигини ва габарит ўлчамларини; - Технологик машиналарнинг ва транспорт воситаларининг электромо торларининг қай томонда ўрнатилганлиги, электроэнергияга улашда электрокабелларни жойлашишини. Одатда, стандартга тўғри келмайдиган ускуналарни бўлим ичига лойиҳалаштиришдан олдин, уларнинг тўлиқ рўйхати тузилади, кейин ҳар бир ускуна бўйича техник кўрсаткичларини ўрганган холда уларни бўлим ичида жойлаштиришда энг қулай жойини аниқлайдиган бўладилар. Бундай қилишдан асосий мақсад, шу стандартга тўғри келмайдиган ускуналарни лойиҳалаштириш даврида, уларни бўлим ёки бош бинога бириктирилган бўлимларнинг технологик жараёнга салбий таъсири бўлмаслигини кўзда тутган холда жойлаштириш. Ишлаб чиқариш бўлимлари ичида ишлайдиган ишчи ходимларига яхши ишлашига шарт-шароит яратишдан иборат. Кўпинча, стандартга тўғри келмайдиган ускуналарни технологик машиналардан алохида битта жойга (хонага) тўплаган холда жойлаш тиришга ҳаракат қилиш керак. Download 403.23 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling